Check out the new design

قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - قۇرئان كەرىم قىسقىچە تەپسىرىنىڭ ئۆزبەكچە تەرجىمىسى * - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى


مەنالار تەرجىمىسى سۈرە: ئىنشىقاق   ئايەت:

Иншиқоқ

سۈرىنىڭ مەقسەتلىرىدىن:
تذكير الإنسان برجوعه لربه، وبيان ضعفه، وتقلّب الأحوال به.
Инсонга Парвардигорига қайтишини эслатиш, унинг заифлигини, аҳволи ўзгариб туришини баён қилиш.

إِذَا ٱلسَّمَآءُ ٱنشَقَّتۡ
Фаришталар иниши учун осмон ёрилганида;
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَأَذِنَتۡ لِرَبِّهَا وَحُقَّتۡ
Парвардигорига итоат-ла қулоқ солганида ва шу ишга лойиқ топилганида;
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَإِذَا ٱلۡأَرۡضُ مُدَّتۡ
Аллоҳ Таоло ерни худди теридек ёйиб қўйганида;
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَأَلۡقَتۡ مَا فِيهَا وَتَخَلَّتۡ
Ер ўз бағридаги хазиналару ўликларни чиқариб ташлаб, ичини бўшатиб олганида;
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَأَذِنَتۡ لِرَبِّهَا وَحُقَّتۡ
Парвардигорига итоат-ла қулоқ солганида ва шу ишга лойиқ топилганида;
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡإِنسَٰنُ إِنَّكَ كَادِحٌ إِلَىٰ رَبِّكَ كَدۡحٗا فَمُلَٰقِيهِ
Эй инсон, сен хоҳ яхши, хоҳ ёмон амаллар қил, барибир Қиёмат куни ўша амалларингга йўлиқасан ва Аллоҳ таоло шак-шубҳасиз, амалингга яраша ҳисоб-китоб қилади.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ بِيَمِينِهِۦ
Номаи аъмоллари ўнг қўлига бериладиган кишиларга келсак,
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَسَوۡفَ يُحَاسَبُ حِسَابٗا يَسِيرٗا
Аллоҳ Таоло уларнинг ҳисоб-китобини енгил қилади. Қилмишларини кўрсатса-да, жазоламайди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَيَنقَلِبُ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِۦ مَسۡرُورٗا
У киши аҳлига хурсанд бўлиб қайтади.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ وَرَآءَ ظَهۡرِهِۦ
Номаи аъмоли орқа томондан чап қўлига бериладиган одамга келсак,
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَسَوۡفَ يَدۡعُواْ ثُبُورٗا
Ўзига ўзи ўлим сўраб илтижо қилиб қолади.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَيَصۡلَىٰ سَعِيرًا
У жаҳаннам оловига киради, унинг оташидан азоб чекади.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
إِنَّهُۥ كَانَ فِيٓ أَهۡلِهِۦ مَسۡرُورًا
Дунё ҳаётида у куфру исёни ила аҳли оиласи орасида шоду хуррам эди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
إِنَّهُۥ ظَنَّ أَن لَّن يَحُورَ
У ўлганидан кейин яна ҳаётга қайтмайман, қайта тирилмайман, деб ўйлар эди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
بَلَىٰٓۚ إِنَّ رَبَّهُۥ كَانَ بِهِۦ بَصِيرٗا
Асло! Аллоҳ Таоло уни олдин яратганидек, яна ҳаётга қайтаради. Парвардигори унинг ҳар бир ҳолатини кўриб-билиб туради, У Зотдан бирон нарса махфий қолмайди. Яқинда уларни амалларига қараб ҳисоб-китоб қилади.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَلَآ أُقۡسِمُ بِٱلشَّفَقِ
Аллоҳ Таоло қуёш ботгач, уфқда пайдо бўладиган шафаққа қасам ичди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَٱلَّيۡلِ وَمَا وَسَقَ
Тунга ва у қоплаб олган нарсаларга қасам ичди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَٱلۡقَمَرِ إِذَا ٱتَّسَقَ
Йиғилиб, тўла бўлган тўлин ойга қасам ичди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
لَتَرۡكَبُنَّ طَبَقًا عَن طَبَقٖ
Эй инсонлар, албатта сизлар бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга: нутфадан алақага, ундан бир тишлам гўштга, кейин ҳаётга, сўнгра ўлимга, ундан кейин эса қайта тирилишга ўтиб борасизлар.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَمَا لَهُمۡ لَا يُؤۡمِنُونَ
Бу кофирларга нима бўлганки, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаяптилар?!
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَإِذَا قُرِئَ عَلَيۡهِمُ ٱلۡقُرۡءَانُ لَا يَسۡجُدُونَۤ۩
Уларга Қуръон ўқилганда Парвардигорларига сажда қилмайдилар?!
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
بَلِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ يُكَذِّبُونَ
Билъакс, куфр келтирганлар пайғамбарлари келтирган нарсаларни ёлғонга чиқарадилар!
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِمَا يُوعُونَ
Аллоҳ Таоло эса уларнинг қалбларига бекитган нарсаларини ҳам билувчи Зотдир. Уларнинг қилмишларидан бирон нарса У Зотдан махфий қолмас.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَبَشِّرۡهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٍ
Эй Пайғамбар, кофирларга уларни аламли азоб кутиб турганини айтиб қўйинг.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
بۇ بەتتىكى ئايەتلەردىن ئېلىنغان مەزمۇنلار:
• خضوع السماء والأرض لربهما.
Само ҳам, замин ҳам Парвардигорга бўйсунади.

• كل إنسان ساعٍ إما لخير وإما لشرّ.
Ҳар бир инсон ё яхши, ё ёмон тарафга қараб юради.

• علامة السعادة يوم القيامة أخذ الكتاب باليمين، وعلامة الشقاء أخذه بالشمال.
Қиёмат кунидаги бахт-саодат аломати номаи аъмолни ўнг томондан олиш бўлса, уни чап тарафдан олиш бахтиқаролик аломатидир.

 
مەنالار تەرجىمىسى سۈرە: ئىنشىقاق
سۈرە مۇندەرىجىسى بەت نومۇرى
 
قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - قۇرئان كەرىم قىسقىچە تەپسىرىنىڭ ئۆزبەكچە تەرجىمىسى - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

قۇرئان تەتقىقاتى تەپسىر مەركىزى چىقارغان.

تاقاش