Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាស់សហ្វហ្វាត   វាក្យខណ្ឌ:
فَكَذَّبُوهُ فَإِنَّهُمۡ لَمُحۡضَرُونَ
Қавми эса уни ёлғончига чиқардилар. Энди шу қилмишлари учун дўзах азобига гирифтор бўладилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِلَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلۡمُخۡلَصِينَ
Қавми орасидаги Аллоҳга холис бандалик қиладиган кишиларгина бу азобдан нажот топадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَتَرَكۡنَا عَلَيۡهِ فِي ٱلۡأٓخِرِينَ
Кейингилар тилида достон бўлиб, ҳамма уни мақтаб гапирадиган бўлди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
سَلَٰمٌ عَلَىٰٓ إِلۡ يَاسِينَ
Аллоҳ тарафидан Илёсга салом ва мақтов айтилди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Илёсни қандай мукофотлаган бўлсак, муҳсин мўминларни ҳам шундай мукофотлаймиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّهُۥ مِنۡ عِبَادِنَا ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Илёс Парвардигорига келтирган иймонига содиқ мўминлардандир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِنَّ لُوطٗا لَّمِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Лут ҳам қавмига огоҳлантирувчи ва хушхабар етказувчи пайғамбардандир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِذۡ نَجَّيۡنَٰهُ وَأَهۡلَهُۥٓ أَجۡمَعِينَ
Эсланг, ўшанда унинг ўзини ҳам, барча аҳлини ҳам қавмига юборилган азобдан сақлаб қолдик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِلَّا عَجُوزٗا فِي ٱلۡغَٰبِرِينَ
Фақат унинг хотини бундан мустасно. У кофир бўлгани учун қавмига қўшилиб азобга гирифтор бўлди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ثُمَّ دَمَّرۡنَا ٱلۡأٓخَرِينَ
Кейин уни ёлғончига чиқарган, у олиб келган рисолатни тасдиқ этмаган бошқаларни ҳам ҳалок қилдик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِنَّكُمۡ لَتَمُرُّونَ عَلَيۡهِم مُّصۡبِحِينَ
Эй Макка аҳли, шак-шубҳасиз, сизлар Шомга қиладиган сафарларингизда улар яшаб ўтган жойлардан тонг чоғларида ўтиб турасизлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَبِٱلَّيۡلِۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ
Кечаси ҳам ўтиб турасизлар. Ақл юритмайсизларми? Уларнинг ҳақни тан олмай. пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлари ва мислсиз фаҳш ишларни қилганлари сабабли нақадар аянчли оқибатга гирифтор бўлганларидан ибрат олмайсизларми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِنَّ يُونُسَ لَمِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Бандамиз Юнус ҳам ўз қавмига огоҳлантирувчи ва хушхабар етказувчи қилиб юборилган пайғамбарлардандир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِذۡ أَبَقَ إِلَى ٱلۡفُلۡكِ ٱلۡمَشۡحُونِ
Ўшанда у Парвардигорининг изнисиз қавмидан қочиб, одамлар ва нарсаларга тўла кемага миниб олганди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَسَاهَمَ فَكَانَ مِنَ ٱلۡمُدۡحَضِينَ
Кема тўла бўлгани учун ғарқ бўлиш ёқасига келиб қолди. Йўловчилар кема чўкиб кетмаслиги учун кимнидир денгизга улоқтирмоқчи бўлиб, қуръа ташладилар. Юнус мағлуб бўлди ва уни денгизга улоқтирдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَٱلۡتَقَمَهُ ٱلۡحُوتُ وَهُوَ مُلِيمٞ
Уни денгизга ташлаганларида уни бир наҳанг балиқ ютиб юборди. Айни пайтда у Парвардигорининг изнисиз денгизга кетгани учун маломатга учраб турганди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَلَوۡلَآ أَنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلۡمُسَبِّحِينَ
Юнус шу ишдан олдин Аллоҳни кўп эслайдиганлардан ва наҳанг балиқнинг қорнида кўп тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди,
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
لَلَبِثَ فِي بَطۡنِهِۦٓ إِلَىٰ يَوۡمِ يُبۡعَثُونَ
Балиқ қорни унга худди бир қабрдек бўлиб, то Қиёмат кунига қадар ўша ерда қолиб кетган бўларди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
۞ فَنَبَذۡنَٰهُ بِٱلۡعَرَآءِ وَهُوَ سَقِيمٞ
Бас, уни балиқ қорнидан ҳеч қандай дов-дарахт ҳам, бинолар ҳам бўлмаган бир қуруқ ерга отдик. Бу пайтда у балиқ қорнида узоқ муддат қолиб кетгани боис ўта заиф ҳолда эди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَأَنۢبَتۡنَا عَلَيۡهِ شَجَرَةٗ مِّن يَقۡطِينٖ
Унинг устида қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик. Токи, унга соя солиб турсин ва у меваларидан озуқалансин.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَأَرۡسَلۡنَٰهُ إِلَىٰ مِاْئَةِ أَلۡفٍ أَوۡ يَزِيدُونَ
Уни сони юз минг ёки ундан зиёд бўлган қавмига пайғамбар қилиб юбордик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَـَٔامَنُواْ فَمَتَّعۡنَٰهُمۡ إِلَىٰ حِينٖ
У олиб келган рисолатни тасдиқ этиб, иймон келтирдилар. Бас, Аллоҳ уларни то ажаллари етгунга қадар дунё ҳаётидан баҳарманд этди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَٱسۡتَفۡتِهِمۡ أَلِرَبِّكَ ٱلۡبَنَاتُ وَلَهُمُ ٱلۡبَنُونَ
Эй Муҳаммад, мушрикларни мот қилиб қўйиш учун улардан сўранг-чи, ўзингиз ёқтирмаётган қизларни Аллоҳники деб, ёқтирадиганларингиз ўғилларни ўзингизники, деб биласизларми? Бу қандай тақсимлаш бўлди?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ خَلَقۡنَا ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ إِنَٰثٗا وَهُمۡ شَٰهِدُونَ
Қандай қилиб фаришталарни қизлар дейдилар? Уларни яратаётганимизда улар йўқ эдилар-ку! Бу ишга гувоҳ бўлмагандилар-ку!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَلَآ إِنَّهُم مِّنۡ إِفۡكِهِمۡ لَيَقُولُونَ
Мушриклар Аллоҳга туҳмат қилиб, Унинг боласи бор, дейдилар. Бу даъволарида улар аниқ ёлғончилардир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَدَ ٱللَّهُ وَإِنَّهُمۡ لَكَٰذِبُونَ
Мушриклар Аллоҳга туҳмат қилиб, Унинг боласи бор, дейдилар. Бу даъволарида улар аниқ ёлғончилардир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَصۡطَفَى ٱلۡبَنَاتِ عَلَى ٱلۡبَنِينَ
Аллоҳ сизлар ёқтирадиган ўғилларни қўйиб, сизлар ёқтирмайдиган қизларни танлаб олган эмишми?! Асло!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• سُنَّة الله التي لا تتبدل ولا تتغير: إنجاء المؤمنين وإهلاك الكافرين.
Аллоҳнинг суннати, қонунияти ўзгармасдир. У мўминларга нажот бериш ва кофирларни ҳалок этишдир.

• ضرورة العظة والاعتبار بمصير الذين كذبوا الرسل حتى لا يحل بهم ما حل بغيرهم.
Пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлар оқибати нақадар аянчли бўлганидан насиҳатланмоқ, ибрат олмоқ лозим.

• جواز القُرْعة شرعًا لقوله تعالى: ﴿ فَسَاهَمَ فَكَانَ مِنَ اْلْمُدْحَضِينَ ﴾.
Қуръа ташлаш шаръан жоиз.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាស់សហ្វហ្វាត
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ