Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាស់សហ្វហ្វាត   វាក្យខណ្ឌ:
وَجَعَلۡنَا ذُرِّيَّتَهُۥ هُمُ ٱلۡبَاقِينَ
Унга, оиласига ва мўминларгагина нажот бериб, кофирларни ғарқ айладик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَتَرَكۡنَا عَلَيۡهِ فِي ٱلۡأٓخِرِينَ
Кейинги авлодлар орасида уни мақтайдиган, олқишлайдиган яхши ном қолдирдик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
سَلَٰمٌ عَلَىٰ نُوحٖ فِي ٱلۡعَٰلَمِينَ
Кейинги авлодлар Нуҳга саломатлик, омонлик тилайдилар. Шунинг ўзигина эмас. Уни мақтайдилар ва яхши ном билан ёдга оладилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Аллоҳга тўкис тоат-ибодат қиладиган муҳсинларни Нуҳ алайҳиссаломни мукофотлагандек мукофотлаймиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّهُۥ مِنۡ عِبَادِنَا ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Дарҳақиқат, Нуҳ Аллоҳга итоат этадиган мўмин бандаларимиздандир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ثُمَّ أَغۡرَقۡنَا ٱلۡأٓخَرِينَ
Қолганларни тўфонга ғарқ айладик. Улардан асар ҳам қолмади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
۞ وَإِنَّ مِن شِيعَتِهِۦ لَإِبۡرَٰهِيمَ
Иброҳим ҳам Нуҳнинг динидадир. Ҳар иккиси ҳам Аллоҳни ягона илоҳ деб билишга даъват қилганлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِذۡ جَآءَ رَبَّهُۥ بِقَلۡبٖ سَلِيمٍ
Эсланг! Ўшанда у Парвардигорига ширкдан холи соф дил билан келганди. Халқига холис Аллоҳ учун насиҳат қилганди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِذۡ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوۡمِهِۦ مَاذَا تَعۡبُدُونَ
Ўшанда отаси ва мушрик қавмини койиб: "Аллоҳни қўйиб, нималарга ибодат қиляпсизлар?", деганди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَئِفۡكًا ءَالِهَةٗ دُونَ ٱللَّهِ تُرِيدُونَ
Аллоҳни қўйиб, сохта худоларга ибодат қиласизларми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَمَا ظَنُّكُم بِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Эй қавмим, оламлар Парвардигори ҳақида қандай гумондасизлар? Уни қўйиб, бошқаларга ибодат қиляпсизлар. У билан учрашган пайтингизда аҳволингиз не кечади? Сизларни нима қилади, деб ўйлайсизлар?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَنَظَرَ نَظۡرَةٗ فِي ٱلنُّجُومِ
Иброҳим юлдузларга тикилиб қарар экан, қавми билан байрамга бормаслик учун баҳона қидирарди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَقَالَ إِنِّي سَقِيمٞ
Қавми билан байрамга бормаслик учун "Мен касалман", деди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَتَوَلَّوۡاْ عَنۡهُ مُدۡبِرِينَ
Ундан юз ўгириб кетдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَرَاغَ إِلَىٰٓ ءَالِهَتِهِمۡ فَقَالَ أَلَا تَأۡكُلُونَ
Уларнинг Аллоҳни қўйиб ибодат қиладиган бутлари ёнига келиб, масхара оҳангида деди: "Мушриклар сизлар учун тайёрлаган таомдан емайсизларми?"
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
مَا لَكُمۡ لَا تَنطِقُونَ
Нега гапирмаяпсизлар, саволларга жавоб бермаяпсизлар? Аллоҳни қўйиб, шундай нарсаларга ибодат қилинадими?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَرَاغَ عَلَيۡهِمۡ ضَرۡبَۢا بِٱلۡيَمِينِ
Бас, Иброҳим уларни қўли билан уриб синдирди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَأَقۡبَلُوٓاْ إِلَيۡهِ يَزِفُّونَ
Бутларнинг бандалари унинг олдига шошиб келдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ أَتَعۡبُدُونَ مَا تَنۡحِتُونَ
Иброҳим уларга қарши сабот билан туриб, уларни койиб: "Аллоҳни қўйиб, ўз қўлларингиз билан ясаб олган бутларингизга ибодат қиласизларми?", деди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱللَّهُ خَلَقَكُمۡ وَمَا تَعۡمَلُونَ
Ҳолбуки, ўзингизни ҳам, ясаб олган бутларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку! Шундай бўлгач, маъбудликка ёлғиз Унинг Ўзи ҳақлидир. Унга ширк келтириш нолойиқ бир ишдир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالُواْ ٱبۡنُواْ لَهُۥ بُنۡيَٰنٗا فَأَلۡقُوهُ فِي ٱلۡجَحِيمِ
Унга қарши ҳужжат билан бас кела олишмагач, ўзаро маслаҳатлашиб, бир ўчоқ-бино қуриш, уни ўтинга тўлдириш, олов ёқиш, кейин эса унга Иброҳимни отишга келишдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَأَرَادُواْ بِهِۦ كَيۡدٗا فَجَعَلۡنَٰهُمُ ٱلۡأَسۡفَلِينَ
Қавм Иброҳимга ёмонлик қилмоқчи бўлди. Уни ўлдириб, хотиржам бўлишни истади. Биз эса қасд қилганларни паст айлаб, ўтни Иброҳим учун совуқ ва саломатлик қилиб бердик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَقَالَ إِنِّي ذَاهِبٌ إِلَىٰ رَبِّي سَيَهۡدِينِ
Иброҳим деди: "Мен қавмимнинг шаҳрини тарк этиб, Парвардигорим сари йўл оламан. Токи, Унга бемалол ибодат қилай. Парвардигорим менга дунё ва охиратим учун яхши бўладиган йўлни албатта кўрсатади".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
رَبِّ هَبۡ لِي مِنَ ٱلصَّٰلِحِينَ
Парвардигорим, менга ғарибликда қавмим ўрнини босадиган ва ёрдамчи бўладиган бир солиҳ фарзанд ато эт.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَبَشَّرۡنَٰهُ بِغُلَٰمٍ حَلِيمٖ
Унинг дуосини ижобат қилиб, унга вояга етгач ҳалим бўладиган бир ўғил кўриши ҳақида хушхабар бердик. У Исмоил алайҳиссаломдир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَلَمَّا بَلَغَ مَعَهُ ٱلسَّعۡيَ قَالَ يَٰبُنَيَّ إِنِّيٓ أَرَىٰ فِي ٱلۡمَنَامِ أَنِّيٓ أَذۡبَحُكَ فَٱنظُرۡ مَاذَا تَرَىٰۚ قَالَ يَٰٓأَبَتِ ٱفۡعَلۡ مَا تُؤۡمَرُۖ سَتَجِدُنِيٓ إِن شَآءَ ٱللَّهُ مِنَ ٱلصَّٰبِرِينَ
Исмоил улғайиб, отасига етиб юра оладиган ёшга етгач, Иброҳим бир туш кўрди. Пайғамбарларнинг туши ваҳийдир. Иброҳим ўғлига тушини айтиб: "Тушимда сени сўяётган эканман. Бир ўйлаб кўр. Сен нима дейсан?", деди. Исмоил отасига шундай жавоб берди: "Отажон, Аллоҳ сизга нимани буюрган бўлса, ўша ишни қилаверинг. Мени Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлиб, сабр қиладиганлар сафида кўрасиз".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• من مظاهر الإنعام على نوح: نجاة نوح ومن آمن معه، وجعل ذريته أصول البشر والأعراق والأجناس، وإبقاء الذكر الجميل والثناء الحسن.
Нуҳ алайҳиссаломга ато этилган неъматлардан бири шуки, унинг ўзи ҳам, у билан бирга бўлган мўминлар ҳам нажот топдилар. Бутун башарият унинг зурриётидан таралди. У ҳақда гўзал хотира қолди. Ҳамма уни мақтаб гапирадиган бўлди.

• أفعال الإنسان يخلقها الله ويفعلها العبد باختياره.
Инсоннинг ишларини Аллоҳ яратади. Банда эса уларни ўз ихтиёри билан қилади.

• الذبيح بحسب دلالة هذه الآيات وترتيبها هو إسماعيل عليه السلام؛ لأنه هو المُبَشَّر به أولًا، وأما إسحاق عليه السلام فبُشِّر به بعد إسماعيل عليه السلام.
Оятлардаги далолат ва тартибга кўра қурбонлик қилиниши керак бўлган бола Исмоил алайҳиссаломдир. Чунки дастлаб у ҳақда хушхабар берилди. Исҳоқ алайҳиссалом ҳақида эса Исмоил алайҳиссаломдан кейин хушхабар берилган.

• قول إسماعيل: ﴿سَتَجِدُنِي إِن شَآءَ اْللهُ مِنَ اْلصَّابِرِينَ﴾ سبب لتوفيق الله له بالصبر؛ لأنه جعل الأمر لله.
Исмоил алайҳиссаломнинг: "Иншооллоҳ мени сабр қилгувчилардан топасиз", деган гапи сабабли Аллоҳ унга тавфиқ бериб, сабрга муваффақ айлади. Чунки у ишни Аллоҳга топшириб қўйди.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាស់សហ្វហ្វាត
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ