Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: واقعه   آیت:
إِنَّهُۥ لَقُرۡءَانٞ كَرِيمٞ
Эй одамлар, сизларга ўқиб берилаётган Қуръон улуғ Қуръондир. Унинг фойдалари сон-саноқсиз.
عربي تفسیرونه:
فِي كِتَٰبٖ مَّكۡنُونٖ
Одамларнинг кўзидан асралган китобда, яъни, Лавҳул-Маҳфузда.
عربي تفسیرونه:
لَّا يَمَسُّهُۥٓ إِلَّا ٱلۡمُطَهَّرُونَ
Уни гуноҳлару айблардан пок фаришталаргина ушлайдилар.
عربي تفسیرونه:
تَنزِيلٞ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Бутун махлуқотлар Парвардигори тарафидан Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган.
عربي تفسیرونه:
أَفَبِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ أَنتُم مُّدۡهِنُونَ
Эй мушриклар, сизлар мана шу сўзни ёлғон деяпсизларми? Мана шу сўзга ишонмаяпсизларми?
عربي تفسیرونه:
وَتَجۡعَلُونَ رِزۡقَكُمۡ أَنَّكُمۡ تُكَذِّبُونَ
Аллоҳ сизларга шунча ризқ берса, ўшаларни ёлғонга чиқаришингиз У Зотга шукр қилишингиз бўлдими? Масалан, фалон юзлдуз ёмғир ёғдирди, дейсизлар.
عربي تفسیرونه:
فَلَوۡلَآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلۡحُلۡقُومَ
Жон ҳалқумга келганда.
عربي تفسیرونه:
وَأَنتُمۡ حِينَئِذٖ تَنظُرُونَ
Ҳолбуки, ўзларингиз ўша пайтда олдингиздаги ўлим тўшагида ётган одамга қараб турган бўласизлар.
عربي تفسیرونه:
وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنكُمۡ وَلَٰكِن لَّا تُبۡصِرُونَ
Биз эса Ўз илмимиз, қудратимиз ва фаришталаримиз ила ўша маййитга сизлардан ҳам яқинроқмиз. Лекин сизлар у фаришталарни кўрмайсизлар.
عربي تفسیرونه:
فَلَوۡلَآ إِن كُنتُمۡ غَيۡرَ مَدِينِينَ
Агар сизлар, қайта тирилмаймиз, амалларимиз учун ҳисоб бермаймиз, жазо ёки мукофот олмаймиз, деб ўйлайдиган бўлсангизлар.
عربي تفسیرونه:
تَرۡجِعُونَهَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ
Агар гапларингиз рост бўлса, ўша жонни яна жасадга қайтаринглар-чи! Бу ишни ҳаргиз қила олмассизлар!
عربي تفسیرونه:
فَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ
Бас, агар маййит эзгуликлар сари биринчилардан бўлиб қадам ташлаган пешқадамлардан, Аллоҳга яқин бандалардан бўлса,
عربي تفسیرونه:
فَرَوۡحٞ وَرَيۡحَانٞ وَجَنَّتُ نَعِيمٖ
Бас, у роҳат-фароғатда, ёқимли ризқ қўйнида, жаннатда, истаган нарсаси муҳайё қилинадиган неъматлар ичида бўлади.
عربي تفسیرونه:
وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ
Агар маййит ўнг тараф эгаларидан бўлса, ундан ғам еманг. У тинчлик ва саломатликдадир.
عربي تفسیرونه:
فَسَلَٰمٞ لَّكَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ
Агар маййит ўнг тараф эгаларидан бўлса, ундан ғам еманг. У тинчлик ва саломатликдадир.
عربي تفسیرونه:
وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ٱلضَّآلِّينَ
Агар маййит Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган рисолатни ёлғон дейдиган, тўғри йўлдан озган гумроҳлардан бўлса,
عربي تفسیرونه:
فَنُزُلٞ مِّنۡ حَمِيمٖ
Бас, у ўта қайноқ сув билан меҳмон қилинади.
عربي تفسیرونه:
وَتَصۡلِيَةُ جَحِيمٍ
Ва дўзах оловида ёниш билан.
عربي تفسیرونه:
إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ حَقُّ ٱلۡيَقِينِ
Эй Пайғамбар, мана шу сизга қисса қилиб берганларимиз заррача шубҳа аралашмаган айни ҳақиқатдир.
عربي تفسیرونه:
فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ
Бас, улуғ Парвардигорингиз номини нуқсонлардан поклаб тасбеҳ айтинг.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• شدة سكرات الموت وعجز الإنسان عن دفعها.
Ўлим талвасалари ўта шиддатли бўлади. Инсон уларни даф қила олмайди.

• الأصل أن البشر لا يرون الملائكة إلا إن أراد الله لحكمة.
Аслида инсон зоти фаришталарни кўра олмайди. Фақат Аллоҳ хоҳласагина кўради ва бу иш остида бир ҳикмат бўлади.

• أسماء الله (الأول، الآخر، الظاهر، الباطن) تقتضي تعظيم الله ومراقبته في الأعمال الظاهرة والباطنة.
Аллоҳнинг Аввал, Охир, Зоҳир ва Ботин исмлари У Зотни улуғлашни тақозо этади ҳамда У Зотнинг зоҳирий ва ботиний ҳамма ишларни кузатиб туришини англатади.

 
د معناګانو ژباړه سورت: واقعه
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول