Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - ម៉ូហាំម៉ាត់​ សរទីក * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់កឡាំ   វាក្យខណ្ឌ:

Қалам

نٓۚ وَٱلۡقَلَمِ وَمَا يَسۡطُرُونَ
Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам. [1]
[1] (Оятда қасам қалам билан чекланмади, балки Аллоҳ сатрларга ёзилажак нарсалар билан ҳам қасам ичди. Бизнинг замонамизда қаламдан бошқа ёзув қўлланмалари ҳам чиқди. Қалам ва ёзиш билан қасам ичилиши мусулмонлар учун ўқиш-ёзиш, илм-маърифатга катта эътибор беришга чақириқдур.)
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
مَآ أَنتَ بِنِعۡمَةِ رَبِّكَ بِمَجۡنُونٖ
Сен Роббинг неъмати ила мажнун эмассан.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِنَّ لَكَ لَأَجۡرًا غَيۡرَ مَمۡنُونٖ
Ва албатта, сенга миннат қилинмайдиган ажр бордур.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٖ
Ва албатта, сен улкан хулқдасан.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَسَتُبۡصِرُ وَيُبۡصِرُونَ
Бас, тезда кўрасан ва улар ҳам кўрурлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
بِأَييِّكُمُ ٱلۡمَفۡتُونُ
Сизлардан қайсингизда мажнунлик борлигини.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِٱلۡمُهۡتَدِينَ
Албатта, Роббинг Ўзи ким Унинг йўлидан адашганини билувчидур ва У ҳидоятда юрувчиларни ҳам билувчидур.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَلَا تُطِعِ ٱلۡمُكَذِّبِينَ
Бас, ёлғонга чиқарувчиларга итоат қилма.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَدُّواْ لَوۡ تُدۡهِنُ فَيُدۡهِنُونَ
Агар сен муроса қилсанг, улар ҳам муроса қилишни орзу қиладилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَا تُطِعۡ كُلَّ حَلَّافٖ مَّهِينٍ
Итоат қилма! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
هَمَّازٖ مَّشَّآءِۭ بِنَمِيمٖ
Айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
مَّنَّاعٖ لِّلۡخَيۡرِ مُعۡتَدٍ أَثِيمٍ
Яхшиликни ман қилувчи, тажовузкор, сергуноҳга.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
عُتُلِّۭ بَعۡدَ ذَٰلِكَ زَنِيمٍ
Қўпол, ундан сўнг, отасининг тайини йўққа.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَن كَانَ ذَا مَالٖ وَبَنِينَ
Моли ва ўғиллари кўп бўлганидан.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِ ءَايَٰتُنَا قَالَ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Бизнинг оятларимиз унга ўқилган пайтда, аввалгиларнинг афсоналари, дер.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
سَنَسِمُهُۥ عَلَى ٱلۡخُرۡطُومِ
Тезда унинг тумшуғига белги қўямиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّا بَلَوۡنَٰهُمۡ كَمَا بَلَوۡنَآ أَصۡحَٰبَ ٱلۡجَنَّةِ إِذۡ أَقۡسَمُواْ لَيَصۡرِمُنَّهَا مُصۡبِحِينَ
Албатта, Биз уларни боғ эгаларини синаганимиздек синаб кўрдик. Вақтики, эрта тонгда териб оламиз, деб қасам ичдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَا يَسۡتَثۡنُونَ
Ва истисно қилмадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَطَافَ عَلَيۡهَا طَآئِفٞ مِّن رَّبِّكَ وَهُمۡ نَآئِمُونَ
Улар ухлаб ётганда, у(боғ)нинг устидан Роббингдан бўлган айланувчи айланиб чиқди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَأَصۡبَحَتۡ كَٱلصَّرِيمِ
Бас, у худди меваси териб олинганга ўхшаб қолди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَتَنَادَوۡاْ مُصۡبِحِينَ
Улар тонг саҳарда бир-бирларини чақирдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَنِ ٱغۡدُواْ عَلَىٰ حَرۡثِكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَٰرِمِينَ
Агар терадиган бўлсангиз, экинзорингизга эртароқ боринг, деб.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَٱنطَلَقُواْ وَهُمۡ يَتَخَٰفَتُونَ
Бас, паст овоз билан гаплашиб юриб кетдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَن لَّا يَدۡخُلَنَّهَا ٱلۡيَوۡمَ عَلَيۡكُم مِّسۡكِينٞ
Бугун сиз борингизда у(боғ)га мискин кира кўрмасин, деб.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَغَدَوۡاْ عَلَىٰ حَرۡدٖ قَٰدِرِينَ
Ва эрталабда қасд-ла, ўзларини қодир сезиб, бордилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَلَمَّا رَأَوۡهَا قَالُوٓاْ إِنَّا لَضَآلُّونَ
Уни кўрганларида, биз адашибмиз, дедилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ
Балки биз маҳрум бўлгандирмиз, дедилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ أَوۡسَطُهُمۡ أَلَمۡ أَقُل لَّكُمۡ لَوۡلَا تُسَبِّحُونَ
Уларнинг энг яхши ва адолатлиси: «Сизларга тасбиҳ айтсаларингиз-чи, демабмидим», деди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالُواْ سُبۡحَٰنَ رَبِّنَآ إِنَّا كُنَّا ظَٰلِمِينَ
Роббимиз айблардан пок бўлди, албатта, биз золимлардан эдик, дедилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ يَتَلَٰوَمُونَ
Бас, баъзилари баъзиларини маломат қила бошладилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالُواْ يَٰوَيۡلَنَآ إِنَّا كُنَّا طَٰغِينَ
«Вой, шўримиз қурсин, туғёнга кетган эканмиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
عَسَىٰ رَبُّنَآ أَن يُبۡدِلَنَا خَيۡرٗا مِّنۡهَآ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا رَٰغِبُونَ
Шояд, Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз, дедилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
كَذَٰلِكَ ٱلۡعَذَابُۖ وَلَعَذَابُ ٱلۡأٓخِرَةِ أَكۡبَرُۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ
Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар, албатта, охират азоби бундан катта бўладир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ عِندَ رَبِّهِمۡ جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ
Албатта, тақводорлар учун Роббилари ҳузурида наъийм жаннатлари бордур.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَفَنَجۡعَلُ ٱلۡمُسۡلِمِينَ كَٱلۡمُجۡرِمِينَ
Мусулмонларни жинояткорларга ўхшатиб қўярмидик?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
مَا لَكُمۡ كَيۡفَ تَحۡكُمُونَ
Сизларга нима бўлди, қандай ҳукм чиқаряпсизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ لَكُمۡ كِتَٰبٞ فِيهِ تَدۡرُسُونَ
Ёки сизларнинг китобингиз бор-у, ундан ўқидингизми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ لَكُمۡ فِيهِ لَمَا تَخَيَّرُونَ
Унда сизларга нимани ихтиёр қилсангиз, албатта, (бўлаверади) дейилганми?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ لَكُمۡ أَيۡمَٰنٌ عَلَيۡنَا بَٰلِغَةٌ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِ إِنَّ لَكُمۡ لَمَا تَحۡكُمُونَ
Ёки сизларга бизнинг қиёмат кунигача етадиган берган ваъдаларимиз бўлиб, унда, албатта, сиз нима ҳукм қилсангиз, шу бўлади, дейилганми?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
سَلۡهُمۡ أَيُّهُم بِذَٰلِكَ زَعِيمٌ
Сўра улардан, қай бирлари бу нарсага кафил экан?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ لَهُمۡ شُرَكَآءُ فَلۡيَأۡتُواْ بِشُرَكَآئِهِمۡ إِن كَانُواْ صَٰدِقِينَ
Ёки уларнинг шериклари бормикин, агар ростгўй бўлсалар, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
يَوۡمَ يُكۡشَفُ عَن سَاقٖ وَيُدۡعَوۡنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ فَلَا يَسۡتَطِيعُونَ
Болдирлар шимарилган кунида ва улар саждага чақирилганда, қодир бўлмаслар. [2]
[2] (Бу қиёмат куни содир бўлади. У кунда ҳисоб-китоб шиддатли ва аҳвол оғир бўлади. Аллоҳ таоло халқлар ўртасида ҳукм қилиш учун келади, бир пайт У зотнинг мукаррам болдири очилади, бироқ бу махлуқларидаги бирон ҳолатга ўхшамайди. Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Роббимиз болдирини очади ва ҳар бир мўмин ва мўмина Унга сажда қилади. Дунёда одамларга кўрсатиш ва эшиттириш учун риёкорона сажда қилган кимсаларгина қолади. Улар сажда қилмоқчи бўладилар-у, бироқ беллари (букилмайдиган) бир бутун қилиб қўйилади».
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
خَٰشِعَةً أَبۡصَٰرُهُمۡ تَرۡهَقُهُمۡ ذِلَّةٞۖ وَقَدۡ كَانُواْ يُدۡعَوۡنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ وَهُمۡ سَٰلِمُونَ
Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик ўраб олган. Ва дарҳақиқат, улар саломатлик ҳолларида сажда қилишга чақирилган эдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَذَرۡنِي وَمَن يُكَذِّبُ بِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِۖ سَنَسۡتَدۡرِجُهُم مِّنۡ حَيۡثُ لَا يَعۡلَمُونَ
Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Менинг Ўзимга қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَأُمۡلِي لَهُمۡۚ إِنَّ كَيۡدِي مَتِينٌ
Ва уларга муҳлат бераман. Албатта, Менинг ҳийлам метиндир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ تَسۡـَٔلُهُمۡ أَجۡرٗا فَهُم مِّن مَّغۡرَمٖ مُّثۡقَلُونَ
Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсан-у, улар қарзга ботиб қолдиларми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ عِندَهُمُ ٱلۡغَيۡبُ فَهُمۡ يَكۡتُبُونَ
Ёки ҳузурларида ғойиб илми бор-у, улар ёзиб оладиларми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَٱصۡبِرۡ لِحُكۡمِ رَبِّكَ وَلَا تَكُن كَصَاحِبِ ٱلۡحُوتِ إِذۡ نَادَىٰ وَهُوَ مَكۡظُومٞ
Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳибига ўхшама.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
لَّوۡلَآ أَن تَدَٰرَكَهُۥ نِعۡمَةٞ مِّن رَّبِّهِۦ لَنُبِذَ بِٱلۡعَرَآءِ وَهُوَ مَذۡمُومٞ
Агар уни Роббисининг неъмати топмаганда, очиқ саҳро жойга, мазамматга қолган ҳолда ташланган бўларди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَٱجۡتَبَٰهُ رَبُّهُۥ فَجَعَلَهُۥ مِنَ ٱلصَّٰلِحِينَ
Бас, уни Роббиси танлаб олди ва солиҳ бандаларидан қилди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِن يَكَادُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَيُزۡلِقُونَكَ بِأَبۡصَٰرِهِمۡ لَمَّا سَمِعُواْ ٱلذِّكۡرَ وَيَقُولُونَ إِنَّهُۥ لَمَجۡنُونٞ
Ва кофирлар зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлдилар ва, албатта, у жиннидур, дерлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَمَا هُوَ إِلَّا ذِكۡرٞ لِّلۡعَٰلَمِينَ
Ҳолбуки, у бутун оламларга эслатмадан ўзга нарса эмас.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់កឡាំ
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - ម៉ូហាំម៉ាត់​ សរទីក - មាតិកានៃការបកប្រែ

ការបកប្រែដោយលោកមូហាម៉ាត់ សាទិក មូហាម៉ាត់ យូសុហ្វ។ ត្រូវបានអភិវឌ្ឍក្រោមការគ្រប់គ្រងរបស់មជ្ឈមណ្ឌលអ្នកបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ ហើយអនុញ្ញាតឱ្យមានការពិនិត្យមើលការបកប្រែដើម ដើម្បីផ្តល់មតិ វាយតម្លៃ និងអភិវឌ្ឍន៍ជាបន្តបន្ទាប់។

បិទ