Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាត់ទីន   វាក្យខណ្ឌ:

Тийн

គោល​បំណងនៃជំពូក:
امتنان الله على الإنسان باستقامة فطرته وخلقته، وكمال الرسالة الخاتمة.
Аллоҳ инсонга марҳамат кўрсатиб, унинг яратилишини, фитратини расо қилди ва унга охирги мукаммал рисолатни ато этди.

وَٱلتِّينِ وَٱلزَّيۡتُونِ
Аллоҳ таоло анжирга ва зайтунга, анжир ва зайтун кўп етиштириладиган Фаластин ерларига қасам ичди. Фаластинга Исо алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилган эди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَطُورِ سِينِينَ
Сийно тоғига қасам ичди. У ерда Аллоҳ таоло пайғамбари Мусо алайҳиссалом билан гаплашган эди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَهَٰذَا ٱلۡبَلَدِ ٱلۡأَمِينِ
Аллоҳ таоло Маккаи мукаррамага қасам ичди. Бу шаҳарга кирган одам хавф-хатардан холи, хотиржам бўлар эди. Муҳаммад алайҳиссалом мана шу шаҳарга пайғамбар қилиб юборилган эди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
لَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ فِيٓ أَحۡسَنِ تَقۡوِيمٖ
Дарҳақиқат, биз инсонни расо қилиб, энг гўзал суратда яратдик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ثُمَّ رَدَدۡنَٰهُ أَسۡفَلَ سَٰفِلِينَ
Кейин уни шу дунёнинг ўзида мияси айниб қолган чолга айлантирдик. Энди у баданидан фойдалана олмайди. Покиза табиатини булғагани учун дўзахга тушиб, охиратда ҳам ундан фойдалана олмайди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ فَلَهُمۡ أَجۡرٌ غَيۡرُ مَمۡنُونٖ
Аллоҳга иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган кишиларга эса кексайиб қолсалар ҳам туганмас яхшиликлар бордир. Бу яхшилик – жаннатдир. Чунки улар фитратларини тарбиялаб, покиза тутган эдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَمَا يُكَذِّبُكَ بَعۡدُ بِٱلدِّينِ
Эй инсон, Аллоҳ таоло қудратининг шунча аломатларини кўра била туриб, Қиёмат кунини ёлғон дейишга сени нима мажбур қилади?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَلَيۡسَ ٱللَّهُ بِأَحۡكَمِ ٱلۡحَٰكِمِينَ
Ахир Аллоҳ таоло эмасми, Қиёмат куни жазо ёки мукофот бериб, энг одил ҳукм чиқарувчи?! Аллоҳ таолонинг бандалари орасида ҳукм қилмасдан - яхшиларни яхшилик билан сийламасдан, ёмонларни ёмонлик билан жазоламасдан шунчаки ташлаб қўйиши ақлга сиғадими?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• رضا الله هو المقصد الأسمى.
Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссолату вассаломни эъзозлаб, у зотнинг номини юксак қилди.

• أهمية القراءة والكتابة في الإسلام.
Энг олий мақсад Аллоҳ ризосидир.

• خطر الغنى إذا جرّ إلى الكبر والبُعد عن الحق.
Ўқиш ва ёзишнинг Исломдаги аҳамияти.

• النهي عن المعروف صفة من صفات الكفر.
Бойлик кибр ва ҳақдан йироқлашишга олиб борса, хатарлидир.

• إكرام الله تعالى نبيه صلى الله عليه وسلم بأن رفع له ذكره.
Яхшиликдан қайтариш кофирларга хос хислат.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាត់ទីន
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ