Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់កឡាំ   វាក្យខណ្ឌ:
إِنَّا بَلَوۡنَٰهُمۡ كَمَا بَلَوۡنَآ أَصۡحَٰبَ ٱلۡجَنَّةِ إِذۡ أَقۡسَمُواْ لَيَصۡرِمُنَّهَا مُصۡبِحِينَ
Биз анави мушрикларни худди боғ эгаларини синаганимиз каби қаҳатчилик ва очлик билан синадик. Боғ эгалари мискинлар еб қўймасин, деб меваларини эрта тонгда зудлик билан йиғиб олишга қасам ичган эдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَا يَسۡتَثۡنُونَ
Қасамларига "иншооллоҳ" сўзини қўшиб айтмагандилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَطَافَ عَلَيۡهَا طَآئِفٞ مِّن رَّبِّكَ وَهُمۡ نَآئِمُونَ
Аллоҳ таоло боғ эгалари ухлаётган пайтда уни ёндириб юборди. Олов уни куйдириб битирди. Эгалари оловни даф қилолмадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَأَصۡبَحَتۡ كَٱلصَّرِيمِ
Зим-зиё тундек қорайиб кетди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَتَنَادَوۡاْ مُصۡبِحِينَ
Тонг ёришгач, бир-бирини чақирдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَنِ ٱغۡدُواْ عَلَىٰ حَرۡثِكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَٰرِمِينَ
Улар бир-бирларига: ”Ҳосилингизни камбағал бечоралар келиб қолишидан олдин йиғиб олмоқчи бўлсангиз, барвақт чиқинглар”, дедилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَٱنطَلَقُواْ وَهُمۡ يَتَخَٰفَتُونَ
Улар бир-бирларига паст овозда пичирлаб, шошилиб жўнаб кетдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَن لَّا يَدۡخُلَنَّهَا ٱلۡيَوۡمَ عَلَيۡكُم مِّسۡكِينٞ
Бир-бирларига: ”Бугун боғга бирон мискин кириб қолмасин”, деб пичирлардилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَغَدَوۡاْ عَلَىٰ حَرۡدٖ قَٰدِرِينَ
Улар ҳосилларига мискинларни яқин йўлатмасликка қарор қилиб, эрта тонгда йўлга отландилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَلَمَّا رَأَوۡهَا قَالُوٓاْ إِنَّا لَضَآلُّونَ
Куйиб битган боғни кўришгач, бир-бирларига: ”Боғимизнинг йўлини йўқотиб қўйдик, адашдик”, дедилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ
”Мискинларни йўлатмасликка қарор қилганимиз учун ҳосилдан қуруқ қолибмиз”.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ أَوۡسَطُهُمۡ أَلَمۡ أَقُل لَّكُمۡ لَوۡلَا تُسَبِّحُونَ
Уларнинг инсофлироғи: ”Сизлар камбағал бечораларга ҳосилдан бермасликка қарор қилганингизда: ”Аллоҳга тасбеҳ айтиб, тавба қилмайсизларми?!”, демаганмидим”, деди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالُواْ سُبۡحَٰنَ رَبِّنَآ إِنَّا كُنَّا ظَٰلِمِينَ
Бўлар иш бўлгач улар: ”Парвардигоримизни поклаймиз. Бизлар ҳақиқатан ҳам боғимиздаги меваларга фақирларни яқин йўлатмасликка қарор қилиб, ўзимизга ўзимиз зулм қилдик”, дедилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ يَتَلَٰوَمُونَ
Айбни бир-бирларига тўнкай бошладилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالُواْ يَٰوَيۡلَنَآ إِنَّا كُنَّا طَٰغِينَ
Улар қаттиқ пушаймон бўлиб: ”Шўримиз қурсин! Фақирларнинг ҳаққини бермасдан ҳаддимиздан ошибмиз”, дедилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
عَسَىٰ رَبُّنَآ أَن يُبۡدِلَنَا خَيۡرٗا مِّنۡهَآ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا رَٰغِبُونَ
Парвардигоримиз боғимиз ўрнига янада яхшироғини берса, қани эди. Биз ёлғиз Парвардигоримиздан умидвормиз. Афвни ҳам, яхшиликни ҳам Ўзидан сўраймиз, Ўзидан умид қиламиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
كَذَٰلِكَ ٱلۡعَذَابُۖ وَلَعَذَابُ ٱلۡأٓخِرَةِ أَكۡبَرُۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ
Гуноҳ қилган кимсаларни мана шундай ризқдан маҳрум қилиб азоблаймиз. Агар билсалар, охират азоби янада каттароқдир. У ердаги азоб узлуксиз ва шиддатлидир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ عِندَ رَبِّهِمۡ جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ
Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилган тақводорлар учун Парвардигорлари ҳузурида битмас-туганмас неъматларга тўла жаннатлар бордир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَفَنَجۡعَلُ ٱلۡمُسۡلِمِينَ كَٱلۡمُجۡرِمِينَ
Макка мушриклари хомтама бўлганларидек, ҳисоб-китобда мусулмонларни кофирларларга тенглаштирармидик?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
مَا لَكُمۡ كَيۡفَ تَحۡكُمُونَ
Эй мушриклар, сизларга нима бўлди ўзи, қандай қилиб бу қадар адолатсиз ва нотўғри ҳукм чиқарасизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ لَكُمۡ كِتَٰبٞ فِيهِ تَدۡرُسُونَ
Ёки сизларнинг китобингиз бор-у ундан осий ва итоаткорнинг тенглиги ҳақида ўқиб оляпсизларми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ لَكُمۡ فِيهِ لَمَا تَخَيَّرُونَ
Ўша китобда охиратда сизлар учун ўзларингиз истаган нарсалар муҳайё қилинади, дейилганми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ لَكُمۡ أَيۡمَٰنٌ عَلَيۡنَا بَٰلِغَةٌ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِ إِنَّ لَكُمۡ لَمَا تَحۡكُمُونَ
Ёки сизларда Қиёмат кунига қадар сизлар нима ҳукм қилсангизлар, ўша бўлаверишини тақозо қиладиган, қасамлар билан таъкидланган аҳд-паймонимиз борми?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
سَلۡهُمۡ أَيُّهُم بِذَٰلِكَ زَعِيمٌ
Эй Пайғамбар, бу гапни гапираётганлардан сўранг-чи, қайси бирлари бунга кафил бўла олар экан?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ لَهُمۡ شُرَكَآءُ فَلۡيَأۡتُواْ بِشُرَكَآئِهِمۡ إِن كَانُواْ صَٰدِقِينَ
Ёки ҳисоб-китобда уларни мўминлар билан тенглаштирадиган Аллоҳдан ўзга шериклари-худолари борми?! Шу даъволари рост бўлса, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
يَوۡمَ يُكۡشَفُ عَن سَاقٖ وَيُدۡعَوۡنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ فَلَا يَسۡتَطِيعُونَ
Қиёмат куни даҳшатлари зоҳир бўлгач, Парвардигоримиз болдирини очади, одамлар саждага чақириладилар. Мўминлар сажда қиладилар. Кофирлар ва мунофиқлар эса (умуртқалари қотиб қолгани туфайли) сажда қилолмай қоладилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• منع حق الفقير سبب في هلاك المال.
Фақирларнинг ҳақини бермаслик мол-дунё талафотига сабаб бўлади.

• تعجيل العقوبة في الدنيا من إرادة الخير بالعبد ليتوب ويرجع.
Бандага шу дунё ҳаётида жазо берилиши унинг учун яхшиликдир. Токи, тавба қилсин ва Аллоҳга қайтсин.

• لا يستوي المؤمن والكافر في الجزاء، كما لا تستوي صفاتهما.
Мўминлар ва кофирларнинг сифатлари бир хил бўлмаганидек, ҳисоб-китобда ҳам баробар бўлмайдилар.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់កឡាំ
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ