Check out the new design

Fassarar Ma'anonin Alqura'ni - Fassara da harshan Uzbakiyanci na taƙaitaccen Tafsirin AlƘur'ani mai girma. * - Teburin Bayani kan wasu Fassarori


Fassarar Ma'anoni Sura: Al'anbiyaa   Aya:
وَمَآ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ مِن رَّسُولٍ إِلَّا نُوحِيٓ إِلَيۡهِ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنَا۠ فَٱعۡبُدُونِ
Эй Пайғамбар, сиздан олдин қайси бир пайғамбарни юборган бўлсак, ҳаммасига фақат шундай ваҳий қилганмиз: "Мендан ўзга чин маъбуд йўқ. Бас, ёлғиз Менгагина ибодат қилинглар. Менга ҳеч нарсани шерик қилманглар".
Tafsiran larabci:
وَقَالُواْ ٱتَّخَذَ ٱلرَّحۡمَٰنُ وَلَدٗاۗ سُبۡحَٰنَهُۥۚ بَلۡ عِبَادٞ مُّكۡرَمُونَ
Мушриклар дедилар: "Аллоҳ фаришталарни ўзининг қизлари қилиб олди. Субҳонаҳ. Аллоҳ улар айтаётган бу нуқсондан пок ва олийдир. Аксинча, фаришталар мукаррам ва муқарраб бандалардир.
Tafsiran larabci:
لَا يَسۡبِقُونَهُۥ بِٱلۡقَوۡلِ وَهُم بِأَمۡرِهِۦ يَعۡمَلُونَ
Парвардигорларидан олдин гапирмайдилар. То фармон бўлмагунича бир сўз айтмайдилар. Фақат У Зотнинг буйруғи билангина иш қиладилар. У Зотга ҳаргиз осийлик қилмайдилар.
Tafsiran larabci:
يَعۡلَمُ مَا بَيۡنَ أَيۡدِيهِمۡ وَمَا خَلۡفَهُمۡ وَلَا يَشۡفَعُونَ إِلَّا لِمَنِ ٱرۡتَضَىٰ وَهُم مِّنۡ خَشۡيَتِهِۦ مُشۡفِقُونَ
Аллоҳ уларнинг олдин қилиб ўтган ишларидан ҳам, энди қиладиган ишларидан ҳам воқифдир. Аллоҳ розилик берган кимсанигина шафоат қилиб, Аллоҳдан унинг айбини кечиришини сўрай оладилар. Улар Аллоҳдан қўрққанларидан ўта эҳтиёткорлик билан иш қиладилар. У Зотнинг биронта буйруғи ёки тақиқини ўтказиб юбормайдилар, албатта, ижро этадилар.
Tafsiran larabci:
۞ وَمَن يَقُلۡ مِنۡهُمۡ إِنِّيٓ إِلَٰهٞ مِّن دُونِهِۦ فَذَٰلِكَ نَجۡزِيهِ جَهَنَّمَۚ كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلظَّٰلِمِينَ
Фаразан фаришталардан бири: "Мен Аллоҳдан бошқа яна бир илоҳман", деса, унинг шу гапи учун Қиёмат куни дўзах билан жазолаймиз. У ерда абадий қолади. Куфру ширк ила ўзига ўзи зулм қилганларни ана шундай жазолаймиз.
Tafsiran larabci:
أَوَلَمۡ يَرَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ أَنَّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ كَانَتَا رَتۡقٗا فَفَتَقۡنَٰهُمَاۖ وَجَعَلۡنَا مِنَ ٱلۡمَآءِ كُلَّ شَيۡءٍ حَيٍّۚ أَفَلَا يُؤۡمِنُونَ
Аллоҳга куфр келтирган кимсалар дастлаб осмонлар билан ер бири бирига-қапишган бўлиб, кейин Биз уларнинг орасини ажратганимизни, шундан кейин ёмғирлар ёға бошлаганини, у билан ҳайвонот ва наботот оламини ҳосил қилганимизни билмайдиларми? Улардан ибрат олиб, ёлғиз Аллоҳга иймон келтирмайдиларми?
Tafsiran larabci:
وَجَعَلۡنَا فِي ٱلۡأَرۡضِ رَوَٰسِيَ أَن تَمِيدَ بِهِمۡ وَجَعَلۡنَا فِيهَا فِجَاجٗا سُبُلٗا لَّعَلَّهُمۡ يَهۡتَدُونَ
Ерда мустаҳкам тоғларни яратдик. Токи, замин уларни тебратиб юбормасин. Сафарларида кўзлаган манзилларига етиб олишлари учун тоғларда даралар, йўллар барпо қилиб қўйдик.
Tafsiran larabci:
وَجَعَلۡنَا ٱلسَّمَآءَ سَقۡفٗا مَّحۡفُوظٗاۖ وَهُمۡ عَنۡ ءَايَٰتِهَا مُعۡرِضُونَ
Осмонни қулаб тушмайдиган, ёниб кетмайдиган устунсиз, таянчсиз шифт қилиб қўйдик. Мушриклар эса самодаги қуёш ва ой каби белгилардан юз ўгиряптилар, улардан ибрат олмаяптилар.
Tafsiran larabci:
وَهُوَ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلَّيۡلَ وَٱلنَّهَارَ وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَۖ كُلّٞ فِي فَلَكٖ يَسۡبَحُونَ
Дам олиш учун кечани яратган ҳам, тирикчилик ўтказиш учун кундузни яратган ҳам, куннинг кунлигини кўрсатиб турадиган қуёшни яратган ҳам, туннинг тунлигини кўрсатиб турадиган ойни яратган ҳам ёлғиз Аллоҳдир. Ҳаммалари ўзига хос бир фалакда сузиб юрадилар. Қилча ҳам четга чиқиб кетмайдилар.
Tafsiran larabci:
وَمَا جَعَلۡنَا لِبَشَرٖ مِّن قَبۡلِكَ ٱلۡخُلۡدَۖ أَفَإِيْن مِّتَّ فَهُمُ ٱلۡخَٰلِدُونَ
Эй Пайғамбар, сиздан олдин ҳам бирон одамни бу ҳаётда абадий тирик қолдирмаганмиз. Ажалингиз етиб, сиз ўласиз-у, улар абадий тирик қолар эканларми?! Асло!
Tafsiran larabci:
كُلُّ نَفۡسٖ ذَآئِقَةُ ٱلۡمَوۡتِۗ وَنَبۡلُوكُم بِٱلشَّرِّ وَٱلۡخَيۡرِ فِتۡنَةٗۖ وَإِلَيۡنَا تُرۡجَعُونَ
Мўмин бўлсин, кофир бўлсин, бу дунёда ҳар бир жон ўлим шарбатини тотмасдан қолмайди. Эй одамлар, сизларни ноз-неъматлар билан ҳам, меҳнат-машаққатлар билан ҳам синаймиз. Ўлганингиздан кейин эса ёлғиз Бизнинг ҳузуримизга қайтариласизлар. Ана шунда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни оласизлар.
Tafsiran larabci:
daga cikin fa'idodin Ayoyin wannan shafi:
• تنزيه الله عن الولد.
Аллоҳ бола кўришдан Покдир.

• منزلة الملائكة عند الله أنهم عباد خلقهم لطاعته، لا يوصفون بالذكورة ولا الأنوثة، بل عباد مكرمون.
Фаришталарнинг Аллоҳ ҳузуридаги мартабалари шуки, улар фақат тоат учун яратилганлар. Уларда эркаклик ва аёллик бўлмайди. Ҳаммалари ҳурмат-эътиборли бандалардир.

• خُلِقت السماوات والأرض وفق سُنَّة التدرج، فقد خُلِقتا مُلْتزِقتين، ثم فُصِل بينهما.
Осмонлар ва ер даражама-даража яратилган. Дастлаб улар бир-бирига ёпишган бўлиб, кейин ажратилган.

• الابتلاء كما يكون بالشر يكون بالخير.
Синов фақат меҳнат-машаққат билангина эмас, ноз-неъмат билан ҳам бўлади.

 
Fassarar Ma'anoni Sura: Al'anbiyaa
Teburin Jerin Sunayen Surori Lambar shafi
 
Fassarar Ma'anonin Alqura'ni - Fassara da harshan Uzbakiyanci na taƙaitaccen Tafsirin AlƘur'ani mai girma. - Teburin Bayani kan wasu Fassarori

Wanda aka buga a Cibiyar Tafsiri dan karatuttukan AlƘur'ani.

Rufewa