Check out the new design

《古兰经》译解 - 乌兹别克语版古兰经简明注释。 * - 译解目录


含义的翻译 章: 哈吉拉   段:
قَالَ يَٰٓإِبۡلِيسُ مَا لَكَ أَلَّا تَكُونَ مَعَ ٱلسَّٰجِدِينَ
Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортгач, Аллоҳ унга деди: "Фаришталар фармонимни бажариб, Одамга сажда қилдилар. Не сабабдан сен уларга қўшилмадинг?"
阿拉伯语经注:
قَالَ لَمۡ أَكُن لِّأَسۡجُدَ لِبَشَرٍ خَلَقۡتَهُۥ مِن صَلۡصَٰلٖ مِّنۡ حَمَإٖ مَّسۡنُونٖ
Иблис мутакаббирлик қилиб деди: "Менинг қуруқ лойдан, айниган қора балчиқдан яратилган махлуққа сажда қилишим тўғри эмас".
阿拉伯语经注:
قَالَ فَٱخۡرُجۡ مِنۡهَا فَإِنَّكَ رَجِيمٞ
Аллоҳ Иблисга деди: "Чиқ жаннатдан. Энди сен қувилгансан".
阿拉伯语经注:
وَإِنَّ عَلَيۡكَ ٱللَّعۡنَةَ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلدِّينِ
То Қиёмат кунига қадар сенга лаънат бўлгай, раҳматимдан қувилгайсан.
阿拉伯语经注:
قَالَ رَبِّ فَأَنظِرۡنِيٓ إِلَىٰ يَوۡمِ يُبۡعَثُونَ
Иблис деди: "Парвардигорим, одамлар қайта тириладиган кунга қадар менга ҳаёт бер, жонимни олма".
阿拉伯语经注:
قَالَ فَإِنَّكَ مِنَ ٱلۡمُنظَرِينَ
Аллоҳ деди: "Сен ажали кечиктирилган, муҳлат берилганлардансан".
阿拉伯语经注:
إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡوَقۡتِ ٱلۡمَعۡلُومِ
Биринчи сур чалинган пайтдаги ҳамма махлуқотлар ўладиган кунгача.
阿拉伯语经注:
قَالَ رَبِّ بِمَآ أَغۡوَيۡتَنِي لَأُزَيِّنَنَّ لَهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَأُغۡوِيَنَّهُمۡ أَجۡمَعِينَ
Иблис деди: "Парвардигорим, мени йўлдан оздирганинг туфайли мен ҳам уларга ер юзида гуноҳ ишларни чиройли қилиб кўрсатиб, ҳаммаларини тўғри йўлдан оздираман".
阿拉伯语经注:
إِلَّا عِبَادَكَ مِنۡهُمُ ٱلۡمُخۡلَصِينَ
Ўзинг танлаб олган муваҳҳид бандаларинг бундан мустасно.
阿拉伯语经注:
قَالَ هَٰذَا صِرَٰطٌ عَلَيَّ مُسۡتَقِيمٌ
Аллоҳ деди: "Мана шу Менга олиб келадиган тўғри йўлдир".
阿拉伯语经注:
إِنَّ عِبَادِي لَيۡسَ لَكَ عَلَيۡهِمۡ سُلۡطَٰنٌ إِلَّا مَنِ ٱتَّبَعَكَ مِنَ ٱلۡغَاوِينَ
Менга ихлос билан ибодат қиладиган бандаларимни йўлдан уришга кучинг етмайди. Сенга эргашган гумроҳлар бундан мустасно.
阿拉伯语经注:
وَإِنَّ جَهَنَّمَ لَمَوۡعِدُهُمۡ أَجۡمَعِينَ
Иблиснинг ҳам, унга эргашган гумроҳларнинг ҳам ваъда қилинган жойи жаҳаннамдир.
阿拉伯语经注:
لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَٰبٖ لِّكُلِّ بَابٖ مِّنۡهُمۡ جُزۡءٞ مَّقۡسُومٌ
Жаҳаннамнинг етти эшиги бўлиб, ҳар бир эшикдан Иблиснинг тобеларидан тайинлаб қўйилган бир қисми киради.
阿拉伯语经注:
إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي جَنَّٰتٖ وَعُيُونٍ
Павардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотлар жаннатлар ва булоқлар ичра бўлурлар.
阿拉伯语经注:
ٱدۡخُلُوهَا بِسَلَٰمٍ ءَامِنِينَ
Жаннатларга кираётганларида уларга: "Ҳар қандай хавфу хатардан қўрқмасдан, тинчлик-омонлик ила бемалол кираверинглар", дейилади.
阿拉伯语经注:
وَنَزَعۡنَا مَا فِي صُدُورِهِم مِّنۡ غِلٍّ إِخۡوَٰنًا عَلَىٰ سُرُرٖ مُّتَقَٰبِلِينَ
Уларнинг дилларидаги гина-кудуратларни чиқариб ташладик. Сўриларда бир-бирларига қараб яқин дўстлардек ўтирадилар.
阿拉伯语经注:
لَا يَمَسُّهُمۡ فِيهَا نَصَبٞ وَمَا هُم مِّنۡهَا بِمُخۡرَجِينَ
У ерда ҳеч чарчамайдилар. У ерда абадий қоладилар. Ҳеч қачон чиқариб юборилмайдилар.
阿拉伯语经注:
۞ نَبِّئۡ عِبَادِيٓ أَنِّيٓ أَنَا ٱلۡغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ
Эй Пайғамбар, уларга билдириб қўйингки, мен тавба қилган бандамни Кечиргувчи ва унга Меҳрибон Зотдирман.
阿拉伯语经注:
وَأَنَّ عَذَابِي هُوَ ٱلۡعَذَابُ ٱلۡأَلِيمُ
Уларга яна шуни ҳам билдириб қўйингки, азобим жуда оғриқли азобдир. Бас, мағфиратимга ноил бўлиш ва азобимдан омонда бўлиш учун Менга тавба қилсинлар.
阿拉伯语经注:
وَنَبِّئۡهُمۡ عَن ضَيۡفِ إِبۡرَٰهِيمَ
Уларга Иброҳим алайҳиссаломнинг олдига бола кўриши ва Лут қавмининг ҳалок бўлиши ҳақидаги хабар билан меҳмон бўлиб келган фаришталар ҳақида хабар беринг.
阿拉伯语经注:
这业中每段经文的优越:
• في الآيات دليل على تزاور المتقين واجتماعهم وحسن أدبهم فيما بينهم، في كون كل منهم مقابلًا للآخر لا مستدبرًا له.
Оятларда тақводорларнинг чиройли одоб билан ўзаро бир-бирларини зиёрат қилишлари, бир-бирига терс бурилиб эмас, бир-бирларига қараб ўтиришларига далил бор.

• ينبغي للعبد أن يكون قلبه دائمًا بين الخوف والرجاء، والرغبة والرهبة.
Банданинг қалби ҳар доим хавфу ражода, қўрқув ва умид орасида турмоғи лозим.

• سجد الملائكة لآدم كلهم أجمعون سجود تحية وتكريم إلا إبليس رفض وأبى.
Фаришталарнинг ҳаммаси Одамга саломлашув ва эҳтиром саждасини қилдилар. Фақат Иблис бундан бош тортди.

• لا سلطان لإبليس على الذين هداهم الله واجتباهم واصطفاهم في أن يلقيهم في ذنب يمنعهم عفو الله.
Аллоҳ ҳидоят бериб қўйган сара бандалар устидан Иблисга ҳеч қандай ҳукмронлик берилмаган. Уларни кечирилмас бир гуноҳни қилишга олиб бора олмайди.

 
含义的翻译 章: 哈吉拉
章节目录 页码
 
《古兰经》译解 - 乌兹别克语版古兰经简明注释。 - 译解目录

古兰经注释研究中心发行。

关闭