Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: قیامه   آیت:
كَلَّا بَلۡ تُحِبُّونَ ٱلۡعَاجِلَةَ
Эй мушриклар, қайта тирилиш сизлар айтаётгандек амримаҳол иш эмас. Сизларни олдин яратишга қодир бўлган Зот ўлганингиздан кейин ҳам ҳаёт беришга қодирлигини биласизлар. Балки сизларнинг қайта тирилишни инкор қилишингиз бир зумда ўтиб кетадиган дунё ҳаётига бўлган муҳаббатингиздандир.
عربي تفسیرونه:
وَتَذَرُونَ ٱلۡأٓخِرَةَ
Охират ҳаётини эса ташлаб қўйишингиздандир. Охират ҳаётининг йўли Аллоҳ таолонинг буйруқларига итоат қилишингиз ва тақиқлаган ҳаром ишлардан тийилишингиздир.
عربي تفسیرونه:
وُجُوهٞ يَوۡمَئِذٖ نَّاضِرَةٌ
Ўша куни иймон келтирган бахтиёр кишиларнинг юзларидан нур балқиб туради.
عربي تفسیرونه:
إِلَىٰ رَبِّهَا نَاظِرَةٞ
Парвардигорига боқиб, яйраб туради.
عربي تفسیرونه:
وَوُجُوهٞ يَوۡمَئِذِۭ بَاسِرَةٞ
У кунда кофир бахтиқароларнинг юзлари тиришиб-буришиб туради.
عربي تفسیرونه:
تَظُنُّ أَن يُفۡعَلَ بِهَا فَاقِرَةٞ
Ўзларига буюк жазо ва аламли азоб берилишини аниқ биладилар.
عربي تفسیرونه:
كَلَّآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلتَّرَاقِيَ
Масала мушриклар ўзларича, ўлганимиздан кейин азобланмаймиз, деб хомтама бўлганларидек эмас. Улардан бирининг жони халқумига етганда.
عربي تفسیرونه:
وَقِيلَ مَنۡۜ رَاقٖ
Айрим одамлар: ”Бунга дам солиб қўядиган бирон кимса борми, зора шифо топсам", деб қолганида.
عربي تفسیرونه:
وَظَنَّ أَنَّهُ ٱلۡفِرَاقُ
Одам жони узилаётган пайтда ўлим уни дунё ҳаётидан ажратаётганига амин бўлганида.
عربي تفسیرونه:
وَٱلۡتَفَّتِ ٱلسَّاقُ بِٱلسَّاقِ
Дунё ҳаёти ниҳояси ва охират ҳаёти бошланишидаги қийинчиликлар тўпланганда.
عربي تفسیرونه:
إِلَىٰ رَبِّكَ يَوۡمَئِذٍ ٱلۡمَسَاقُ
Юқоридаги ҳолатлар юз берганда маййит Парвардигори ҳузурига ҳайдаб борилур.
عربي تفسیرونه:
فَلَا صَدَّقَ وَلَا صَلَّىٰ
Кофир кимса на пайғамбари олиб келган динни тасдиқ этди ва на Парвардигори учун намоз ўқиди.
عربي تفسیرونه:
وَلَٰكِن كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰ
Аксинча, Пайғамбари олиб келган динни ёлғонга чиқарди ва ундан юз ўгирди.
عربي تفسیرونه:
ثُمَّ ذَهَبَ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِۦ يَتَمَطَّىٰٓ
Кейин бу кофир кеккайиб юрганича аҳли томон кетди.
عربي تفسیرونه:
أَوۡلَىٰ لَكَ فَأَوۡلَىٰ
Аллоҳ таоло унинг ўлими яқинлашиб қолгани билан таҳдид қилди.
عربي تفسیرونه:
ثُمَّ أَوۡلَىٰ لَكَ فَأَوۡلَىٰٓ
Кейин ”Сенга ўлим бўлсин, ўлим” жумласини таъкид учун яна бир бор такрорлади.
عربي تفسیرونه:
أَيَحۡسَبُ ٱلۡإِنسَٰنُ أَن يُتۡرَكَ سُدًى
Инсон Аллоҳ таоло уни шариатга буюрмасдан эътиборсиз ташлаб қўйган, деб ўйлайдими?
عربي تفسیرونه:
أَلَمۡ يَكُ نُطۡفَةٗ مِّن مَّنِيّٖ يُمۡنَىٰ
Ахир бу инсон бачадонга тўкиладиган манийдан бир ҳақир нутфа эмасмиди?!
عربي تفسیرونه:
ثُمَّ كَانَ عَلَقَةٗ فَخَلَقَ فَسَوَّىٰ
Сўнгра Аллоҳ уни бир парча қотган қонга айлантирди ва хилқатини мукаммал қилиб яратди.
عربي تفسیرونه:
فَجَعَلَ مِنۡهُ ٱلزَّوۡجَيۡنِ ٱلذَّكَرَ وَٱلۡأُنثَىٰٓ
Унинг жинсидан икки хил нав: эркак ва аёлни яратди.
عربي تفسیرونه:
أَلَيۡسَ ذَٰلِكَ بِقَٰدِرٍ عَلَىٰٓ أَن يُحۡـِۧيَ ٱلۡمَوۡتَىٰ
Нутфадан, сўнг лахта қондан инсонни яратишга Қодир бўлган Зот ҳисоб ва жазо учун уни ўлганидан кейин яна янгитдан яратишга Қодир эмасми?! Албатта Қодир!
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• خطر حب الدنيا والإعراض عن الآخرة.
Дунёга муҳаббат қўйиб, охиратдан юз ўгиришнинг нақадар хатарли.

• ثبوت الاختيار للإنسان، وهذا من تكريم الله له.
Инсонга ихтиёр берилиши Аллоҳнинг унга бўлган эҳтиромидир.

• النظر لوجه الله الكريم من أعظم النعيم.
Улуғ Аллоҳнинг юзига боқиш улкан неъматдир.

 
د معناګانو ژباړه سورت: قیامه
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول