Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: رحمن   آیت:

ар-Раҳмон

د سورت د مقصدونو څخه:
تذكير الجن والإنس بنعم الله الباطنة والظاهرة، وآثار رحمته في الدنيا والآخرة.
Инсу жинга Аллоҳнинг зоҳирий ва ботиний неъматларини ҳамда дунё ва охиратдаги раҳматини эслатиш.

ٱلرَّحۡمَٰنُ
Меҳрибон. Раҳмати бепоён.
عربي تفسیرونه:
عَلَّمَ ٱلۡقُرۡءَانَ
Инсонларга Қуръонни ёдлашини ҳам, тушунишини ҳам қулай қилиб ўргатди.
عربي تفسیرونه:
خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ
Инсонни расо қилиб яратди. Шаклини гўзал қилди.
عربي تفسیرونه:
عَلَّمَهُ ٱلۡبَيَانَ
Унга қалбидаги гапларни айта олишни, ёза олишни ўргатди.
عربي تفسیرونه:
ٱلشَّمۡسُ وَٱلۡقَمَرُ بِحُسۡبَانٖ
Қуёш ҳам, ой ҳам аниқ ўлчаб қўйилган. Ўта пухта ҳисоб билан юрадилар. Токи одамлар йиллар сонини ва ҳисобни билиб турсинлар.
عربي تفسیرونه:
وَٱلنَّجۡمُ وَٱلشَّجَرُ يَسۡجُدَانِ
Юрмайдиган, жилмайдиган ўт-ўланлар ҳам, дов-дарахтлар ҳам Аллоҳга сажда қиладилар, бўйсунадилар.
عربي تفسیرونه:
وَٱلسَّمَآءَ رَفَعَهَا وَوَضَعَ ٱلۡمِيزَانَ
Самони заминга бир шифт қилиб ердан баланд кўтарди. Замин узра адолатни ўрнатди. Бандаларини ҳам шунга буюрди.
عربي تفسیرونه:
أَلَّا تَطۡغَوۡاْ فِي ٱلۡمِيزَانِ
Эй инсонлар, тош-тарозида ҳаддингиздан ошиб, тортиб беришда ҳам, ўлчаб беришда ҳам хиёнат қилмаслигингиз учун Аллоҳ адолатни ўрнатди.
عربي تفسیرونه:
وَأَقِيمُواْ ٱلۡوَزۡنَ بِٱلۡقِسۡطِ وَلَا تُخۡسِرُواْ ٱلۡمِيزَانَ
Ўзаро адолат билан ўлчанглар. Тортиб беришда ҳам, ўлчаб беришда ҳам бировнинг ҳақини уриб қолманглар.
عربي تفسیرونه:
وَٱلۡأَرۡضَ وَضَعَهَا لِلۡأَنَامِ
Заминни махлуқотлар қўним топишлари учун ўшаларга мослаб қўйди.
عربي تفسیرونه:
فِيهَا فَٰكِهَةٞ وَٱلنَّخۡلُ ذَاتُ ٱلۡأَكۡمَامِ
Унда мевали дарахтлар ҳамда ичидан хурмо меваси чиқадиган гулкосали хурмо дарахтлари бор.
عربي تفسیرونه:
وَٱلۡحَبُّ ذُو ٱلۡعَصۡفِ وَٱلرَّيۡحَانُ
Заминда гуруч ва арпа каби сомонли донлар ҳамда хушбўй ҳид таратувчи райҳонлар бор.
عربي تفسیرونه:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
عربي تفسیرونه:
خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ مِن صَلۡصَٰلٖ كَٱلۡفَخَّارِ
Одам алайҳиссаломни пишган лой каби овоз чиқарадиган қуруқ лойдан яратди.
عربي تفسیرونه:
وَخَلَقَ ٱلۡجَآنَّ مِن مَّارِجٖ مِّن نَّارٖ
Жинлар отасини эса тутунсиз оловдан яратди.
عربي تفسیرونه:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
عربي تفسیرونه:
رَبُّ ٱلۡمَشۡرِقَيۡنِ وَرَبُّ ٱلۡمَغۡرِبَيۡنِ
Қишин-ёзин қуёшнинг икки чиқадиган тарафининг ҳам Парвардигори, икки ботадиган тарафининг ҳам Парвардигори.
عربي تفسیرونه:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• كتابة الأعمال صغيرها وكبيرها في صحائف الأعمال.
Амалларнинг кичиги ҳам, каттаси ҳам номаи аъмолга ёзиб борилади.

• ابتداء الرحمن بذكر نعمه بالقرآن دلالة على شرف القرآن وعظم منته على الخلق به.
Меҳрибон Аллоҳнинг неъматларини бирма-бир санаш асносида Қуръонни биринчи ўринга қўйгани унинг нақадар шарафли ва ўта улкан неъмат эканини кўрсатиб турибди.

• مكانة العدل في الإسلام.
Оятлар Исломда адолатнинг нақадар юксак мақомда эканини ифодалаяпти.

• نعم الله تقتضي منا العرفان بها وشكرها، لا التكذيب بها وكفرها.
Аллоҳнинг неъматлари уларга куфр келтириш ва уларни ёлғонга чиқаришни эмас, аксинча, уларни таниш ва уларга шукр қилишни тақозо этади.

 
د معناګانو ژباړه سورت: رحمن
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول