Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: نجم   آیت:
إِنَّ ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ لَيُسَمُّونَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ تَسۡمِيَةَ ٱلۡأُنثَىٰ
Қайта тирилиб, охиратга боришга ишонмайдиганлар фаришталарни Аллоҳнинг қизлари деб эътиқод қиладилар-да, уларни аёлларнинг номлари билан номлайдилар. Аллоҳ уларнинг гапларидан Олий ва Буюкдир.
عربي تفسیرونه:
وَمَا لَهُم بِهِۦ مِنۡ عِلۡمٍۖ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّۖ وَإِنَّ ٱلظَّنَّ لَا يُغۡنِي مِنَ ٱلۡحَقِّ شَيۡـٔٗا
Фаришталарни аёллар номланишидек номлашлари илм, билимга асосланган эмас. Бу ишда фақат гумонга, ҳаёлга эргашадилар. Гумон эса ҳақнинг бирон ўрнини боса олмас.
عربي تفسیرونه:
فَأَعۡرِضۡ عَن مَّن تَوَلَّىٰ عَن ذِكۡرِنَا وَلَمۡ يُرِدۡ إِلَّا ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا
Эй Пайғамбар, Аллоҳни эслашдан бош тортиб, парвосига ҳам келтирмасдан, фақат шу дунёга муккасидан кетган кимсадан юз ўгиринг. У охират учун амал қилмайди. Чунки унда иймон йўқ.
عربي تفسیرونه:
ذَٰلِكَ مَبۡلَغُهُم مِّنَ ٱلۡعِلۡمِۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِمَنِ ٱهۡتَدَىٰ
Мушрикларнинг илм бобида етиб борган чўққилари фаришталарни аёллар номи билан номлаш бўлди, холос. Чунки улар жоҳил, нодондирлар. Пухта иймонга етиб бора олмайдилар. Эй Пайғамбар, албатта Парвардигорингиз ҳақ йўлдан адашганни ҳам, Ўзининг йўлига ҳидоят топганни ҳам яхши билгувчидир. У Зотдан бирон нарса яширин қолмас.
عربي تفسیرونه:
وَلِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ لِيَجۡزِيَ ٱلَّذِينَ أَسَٰٓـُٔواْ بِمَا عَمِلُواْ وَيَجۡزِيَ ٱلَّذِينَ أَحۡسَنُواْ بِٱلۡحُسۡنَى
Самолардаги нарсалар ҳам, заминдаги нарсалар ҳам ёлғиз Аллоҳнинг мулкидир. Ўзи яратган. Ўзи бошқаради. Ўзи эгалик қилади. Шу дунёда ёмонлик қилганларни гуноҳларига яраша жазолайди, азоблайди. Яхшилик қилганларни эса жаннат билан мукофотлайди.
عربي تفسیرونه:
ٱلَّذِينَ يَجۡتَنِبُونَ كَبَٰٓئِرَ ٱلۡإِثۡمِ وَٱلۡفَوَٰحِشَ إِلَّا ٱللَّمَمَۚ إِنَّ رَبَّكَ وَٰسِعُ ٱلۡمَغۡفِرَةِۚ هُوَ أَعۡلَمُ بِكُمۡ إِذۡ أَنشَأَكُم مِّنَ ٱلۡأَرۡضِ وَإِذۡ أَنتُمۡ أَجِنَّةٞ فِي بُطُونِ أُمَّهَٰتِكُمۡۖ فَلَا تُزَكُّوٓاْ أَنفُسَكُمۡۖ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَنِ ٱتَّقَىٰٓ
Улар шундай зотларки, катта гуноҳлардан ва манфур маъсиятлардан тийиладилар. Кичик хатолар бундан мустасно. Кичик хатолар катта гуноҳлардан тийилиш ва тоат-ибодатни кўпайтириш билан кечирилиб кетади. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз мағфирати кенг Зотдир. Тавба қилган бандаларини кечириб юборади. У Зот оталарингизни тупроқдан яратган пайтида ҳам, сизлар оналарингизнинг қоринларида ҳомила бўлиб, босқичма-босқич яратилаётган пайтингизда ҳам ҳамма аҳволларингизни жуда яхши билади. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмайди. Шундай экан, ўзингизни ўзингиз тақводор кўрсатиб, мақтамай қўя қолинглар. Ким Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилганини Ўзи жуда яхши билади.
عربي تفسیرونه:
أَفَرَءَيۡتَ ٱلَّذِي تَوَلَّىٰ
Исломга яқин келиб, кейин ундан юз ўгирган кимсанинг манфур аҳволини кўрдингизми?
عربي تفسیرونه:
وَأَعۡطَىٰ قَلِيلٗا وَأَكۡدَىٰٓ
У молдан озгина берди, кейин тўхтади. Чунки бахиллик унинг табиатида бор. Шундай бўлса ҳам у ўзини ўзи оқлайверади, мақтайверади.
عربي تفسیرونه:
أَعِندَهُۥ عِلۡمُ ٱلۡغَيۡبِ فَهُوَ يَرَىٰٓ
Ғайб илми унинг ҳузурида бўлиб, кўриб турган эканмики, ғайбдан гапирса?
عربي تفسیرونه:
أَمۡ لَمۡ يُنَبَّأۡ بِمَا فِي صُحُفِ مُوسَىٰ
Ёки у Аллоҳга бўҳтон қилаётгандир? Ёки Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга нозил қилган олдинги саҳифалардаги нарсалар ҳақида унга хабар берилмаганми?
عربي تفسیرونه:
وَإِبۡرَٰهِيمَ ٱلَّذِي وَفَّىٰٓ
Парвардигори топширган вазифани мукаммал адо этган Иброҳим саҳифаларидаги нарсалар ҳақида унга хабар келмаганми?
عربي تفسیرونه:
أَلَّا تَزِرُ وَازِرَةٞ وِزۡرَ أُخۡرَىٰ
Бирон инсон бошқанинг гуноҳини кўтармас.
عربي تفسیرونه:
وَأَن لَّيۡسَ لِلۡإِنسَٰنِ إِلَّا مَا سَعَىٰ
Инсон учун ўзи қилган амалининг савобидан бошқа нарса йўқ.
عربي تفسیرونه:
وَأَنَّ سَعۡيَهُۥ سَوۡفَ يُرَىٰ
Унинг ҳаракати яқинда Қиёмат куни яққол кўринади.
عربي تفسیرونه:
ثُمَّ يُجۡزَىٰهُ ٱلۡجَزَآءَ ٱلۡأَوۡفَىٰ
Кейин амалига яраша жазо ёки мукофот камайтирилмасдан тўла қилиб берилади.
عربي تفسیرونه:
وَأَنَّ إِلَىٰ رَبِّكَ ٱلۡمُنتَهَىٰ
Эй Пайғамбар, бандаларнинг алал-оқибатда борадиган жойлари Парвардигорингизгадир.
عربي تفسیرونه:
وَأَنَّهُۥ هُوَ أَضۡحَكَ وَأَبۡكَىٰ
Истаган одамини хурсанд қилиб кулдирадиган ҳам, истаган одамини хафа қилиб йиғлатадиган ҳам Унинг Ўзидир.
عربي تفسیرونه:
وَأَنَّهُۥ هُوَ أَمَاتَ وَأَحۡيَا
Ҳамма жонзотларни ўлдирадиган ҳам, кейин қайта тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзидир.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• انقسام الذنوب إلى كبائر وصغائر.
Гуноҳлар катта ва кичикка бўлинади. Катта гуноҳ гуноҳи кабира, кичик гуноҳ эса гуноҳи сағира, дейилади.

• خطورة التقوُّل على الله بغير علم.
Илмсизлик билан Аллоҳга бўҳтон қилиб қўйиш ўта хатарли.

• النهي عن تزكية النفس.
Оятларда ўзини ўзи оқлаш ва мақташдан қайтариляпти.

 
د معناګانو ژباړه سورت: نجم
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول