Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: یس   آیت:

Ёсин

د سورت د مقصدونو څخه:
إثبات الرسالة والبعث ودلائلهما.
Рисолат ва қайта тирилишни далиллар билан исботлаш.

يسٓ
Бундай ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасининг аввалида шарҳ берилди.
عربي تفسیرونه:
وَٱلۡقُرۡءَانِ ٱلۡحَكِيمِ
Аллоҳ таоло оятлари ҳикматли бўлган, мустаҳкам бўлган, олдидан ҳам, ортидан ҳеч қандай ботил аралашмаган Қуръонга қасам ичяпти.
عربي تفسیرونه:
إِنَّكَ لَمِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Эй Пайғамбар, шак-шубҳасиз, сиз Аллоҳ бандаларига юборган пайғамбарларнинг бирисиз. Улар одамларни Аллоҳни ягона илоҳ деб билиб, Унгагина ибодат қилишга чақиришлари учун юборилганлар.
عربي تفسیرونه:
عَلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ
Тўғри йўлдаги ва пухта шариатдаги. Бу тўғри йўл ва пухта шариат азиз Парвардигорингиз тарафидан нозил қилинган. У барчадан Ғолиб, Азиздир ва Ўзининг мўмин бандаларига Меҳрибондир.
عربي تفسیرونه:
تَنزِيلَ ٱلۡعَزِيزِ ٱلرَّحِيمِ
Тўғри йўлдаги ва пухта шариатдаги. Бу тўғри йўл ва пухта шариат азиз Парвардигорингиз тарафидан нозил қилинган. У барчадан Ғолиб, Азиздир ва Ўзининг мўмин бандаларига Меҳрибондир.
عربي تفسیرونه:
لِتُنذِرَ قَوۡمٗا مَّآ أُنذِرَ ءَابَآؤُهُمۡ فَهُمۡ غَٰفِلُونَ
Сизга бу Китобни бир қавмни огоҳлантиришингиз учун нозил қилдик. Улар араблардирки, ҳали уларга огоҳлантирадиган пайғамбар келмаган. Шунинг учун улар иймон нима, тавҳид нима, билмайдилар. Огоҳлантириш келмаган ҳар бир умматнинг аҳволи мана шу. Ҳаммаси бир эслатиб қўядиган пайғамбарга муҳтож.
عربي تفسیرونه:
لَقَدۡ حَقَّ ٱلۡقَوۡلُ عَلَىٰٓ أَكۡثَرِهِمۡ فَهُمۡ لَا يُؤۡمِنُونَ
Уларнинг кўпларига Аллоҳ тарафидан азоб келиши лозим бўлиб қолди. Чунки улар Аллоҳ тарафидан ҳақ келганига қарамасдан унга иймон келтирмадилар, кофирлигича қолдилар. Демак, улар Аллоҳга ҳам, пайғамбарига ҳам иймон келтирмайдилар ва улар олиб келган ҳақиқатга амал қилмайдилар.
عربي تفسیرونه:
إِنَّا جَعَلۡنَا فِيٓ أَعۡنَٰقِهِمۡ أَغۡلَٰلٗا فَهِيَ إِلَى ٱلۡأَذۡقَانِ فَهُم مُّقۡمَحُونَ
Улар худди иягигача кишан солиб қўйилган, қўллари бўйинларига чирмашиб қолган одамга ўхшаб, бошларини осмонга кўтарганча эгилолмай ғўдайиб қолдилар. Бас, улар Аллоҳга иймон келтиришдан тўсиб қўйилгандек бўйсунолмай, бош эголмай қолдилар.
عربي تفسیرونه:
وَجَعَلۡنَا مِنۢ بَيۡنِ أَيۡدِيهِمۡ سَدّٗا وَمِنۡ خَلۡفِهِمۡ سَدّٗا فَأَغۡشَيۡنَٰهُمۡ فَهُمۡ لَا يُبۡصِرُونَ
Уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам бир тўсиқ қўйдик. Кўзларига эса парда тортдик. Бас, ҳақ сари юролмайдилар, уни кўролмайдилар. Бу иш саркашлик билан ҳақдан юз ўгирганлари ва куфрга маҳкам ёпишиб олганларидан кейин юз берди.
عربي تفسیرونه:
وَسَوَآءٌ عَلَيۡهِمۡ ءَأَنذَرۡتَهُمۡ أَمۡ لَمۡ تُنذِرۡهُمۡ لَا يُؤۡمِنُونَ
Эй Муҳаммад, анави саркаш кофирларни огоҳлантирасизми ё огоҳлантирмайсизми, уларга фарқи йўқ. Улар барибир сиз Аллоҳ тарафидан олиб келган рисолатга иймон келтирмайдилар.
عربي تفسیرونه:
إِنَّمَا تُنذِرُ مَنِ ٱتَّبَعَ ٱلذِّكۡرَ وَخَشِيَ ٱلرَّحۡمَٰنَ بِٱلۡغَيۡبِۖ فَبَشِّرۡهُ بِمَغۡفِرَةٖ وَأَجۡرٖ كَرِيمٍ
Сизнинг огоҳлантиришингиздан Қуръонни тасдиқ этган, ундаги кўрсатмаларга эргашган, холи қолган пайтида ҳам Парвардигоридан қўрққан кишиларгина фойдалана оладилар. Уларга хушхабар берингки, Аллоҳ уларнинг гуноҳларини ўчириб, мағфират айлади ва уларни охиратда улуғ ажр, яъни, жаннатга кириш неъмати кутиб турибди.
عربي تفسیرونه:
إِنَّا نَحۡنُ نُحۡيِ ٱلۡمَوۡتَىٰ وَنَكۡتُبُ مَا قَدَّمُواْ وَءَاثَٰرَهُمۡۚ وَكُلَّ شَيۡءٍ أَحۡصَيۡنَٰهُ فِيٓ إِمَامٖ مُّبِينٖ
Дарҳақиқат, Биз Қиёмат куни ҳисоб-китоб олиш учун ўликларни тирилтирурмиз. Уларнинг шу дунёда қилиб ўтган яхши-ёмон ишларини ёзиб қўюрмиз. Ўлганларидан кейин қолдирган изларини ҳам, садақаи жория каби яхши иш бўладими, куфр келтириш каби ёмон иш бўладими, ҳаммасини ёзиб қўюрмиз. Аниқ Китобда, яъни, Лавҳул-Маҳфузда ҳамма нарсанинг ҳисобини олиб қўйганмиз.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• العناد مانع من الهداية إلى الحق.
Саркашлик ҳақ сари ҳидоят топишдан тўсиб қўяди.

• العمل بالقرآن وخشية الله من أسباب دخول الجنة.
Қуръонга амал қилиш ва Аллоҳдан қўрқиш жаннатга олиб боради.

• فضل الولد الصالح والصدقة الجارية وما شابههما على العبد المؤمن.
Солиҳ фарзанд ва садақаи жория каби ўлимдан кейин ҳам савоби бориб турадиган ишлар мўмин банда учун кони фойда.

 
د معناګانو ژباړه سورت: یس
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول