Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: احزاب   آیت:
۞ وَمَن يَقۡنُتۡ مِنكُنَّ لِلَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَتَعۡمَلۡ صَٰلِحٗا نُّؤۡتِهَآ أَجۡرَهَا مَرَّتَيۡنِ وَأَعۡتَدۡنَا لَهَا رِزۡقٗا كَرِيمٗا
Сизлардан қайси бирингиз мудом Аллоҳ ва Расулининг итоатида бўлиб, Аллоҳ рози бўладиган яхши ишларни қилса, унга бошқа аёлларга нисбатан икки баробар кўп савоб берамиз. Охиратда эса унга жуда катта мукофотни - жаннатни тайёрлаб қўйганмиз.
عربي تفسیرونه:
يَٰنِسَآءَ ٱلنَّبِيِّ لَسۡتُنَّ كَأَحَدٖ مِّنَ ٱلنِّسَآءِ إِنِ ٱتَّقَيۡتُنَّۚ فَلَا تَخۡضَعۡنَ بِٱلۡقَوۡلِ فَيَطۡمَعَ ٱلَّذِي فِي قَلۡبِهِۦ مَرَضٞ وَقُلۡنَ قَوۡلٗا مَّعۡرُوفٗا
Эй Муҳаммад алайҳиссаломнинг аёллари, сизлар фазлу шарафда бошқа аёллар каби эмассизлар. Агар Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилсангизлар, ҳеч бир аёл фазлу шараф бобида сизларга тенглаша олмайди. Шундай бўлгач, бегона эркакларга мулойим бўлиб, овозингизни майин қилманг. Токи, қалбида марази, ҳаром истаги бор пасткашлар нияти бузилиб, хомтама бўлиб юрмасинлар. Одамни шубҳага соладиган тарзда гапиришдан йироқлашинглар, жиддий бўлинглар.
عربي تفسیرونه:
وَقَرۡنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلَا تَبَرَّجۡنَ تَبَرُّجَ ٱلۡجَٰهِلِيَّةِ ٱلۡأُولَىٰۖ وَأَقِمۡنَ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتِينَ ٱلزَّكَوٰةَ وَأَطِعۡنَ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥٓۚ إِنَّمَا يُرِيدُ ٱللَّهُ لِيُذۡهِبَ عَنكُمُ ٱلرِّجۡسَ أَهۡلَ ٱلۡبَيۡتِ وَيُطَهِّرَكُمۡ تَطۡهِيرٗا
Уйда ўтиринглар, зарурат бўлмаса, кўчага чиқманглар. Исломдан олдинги аёллар каби эркакларни ўзингизга ром этиш учун гўзаллигингизни кўз-кўз қилманглар. Намозни тўкис адо этинглар. Молларингизнинг закотини беринглар. Аллоҳ ва Расулига итоат қилинглар. Аллоҳ сизларни озордан ва ёмонликдан асрашни, разолатлардан батамом тозалаб, гўзал хулқлар ила безашни истайди.
عربي تفسیرونه:
وَٱذۡكُرۡنَ مَا يُتۡلَىٰ فِي بُيُوتِكُنَّ مِنۡ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ وَٱلۡحِكۡمَةِۚ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ لَطِيفًا خَبِيرًا
Уйларингизда Аллоҳнинг оятлари ва Пайғамбарининг покиза суннатлари янграшини, Аллоҳ сизларга қанчалар меҳрибонлик қилганини, ҳолингиздан хабардор бўлиб турганини бир ўйлаб кўринглар-а! У Зот сизларни Пайғамбар алайҳиссаломдек буюк инсонга ёстиқдош ҳамнишин, барча мўминларга эса она айлади.
عربي تفسیرونه:
إِنَّ ٱلۡمُسۡلِمِينَ وَٱلۡمُسۡلِمَٰتِ وَٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِ وَٱلۡقَٰنِتِينَ وَٱلۡقَٰنِتَٰتِ وَٱلصَّٰدِقِينَ وَٱلصَّٰدِقَٰتِ وَٱلصَّٰبِرِينَ وَٱلصَّٰبِرَٰتِ وَٱلۡخَٰشِعِينَ وَٱلۡخَٰشِعَٰتِ وَٱلۡمُتَصَدِّقِينَ وَٱلۡمُتَصَدِّقَٰتِ وَٱلصَّٰٓئِمِينَ وَٱلصَّٰٓئِمَٰتِ وَٱلۡحَٰفِظِينَ فُرُوجَهُمۡ وَٱلۡحَٰفِظَٰتِ وَٱلذَّٰكِرِينَ ٱللَّهَ كَثِيرٗا وَٱلذَّٰكِرَٰتِ أَعَدَّ ٱللَّهُ لَهُم مَّغۡفِرَةٗ وَأَجۡرًا عَظِيمٗا
Аллоҳ таоло тоат билан ўзини камтар тутадиган, Аллоҳни тан оладиган, Аллоҳга итоат этадиган, иймонида ҳам, гап-сўзида ҳам садоқатини кўрсатиб берадиган, тоат бобида ҳам, гуноҳдан тийилиш бобида ҳам, синов онида ҳам сабр қиладиган, фарзу нафл садақаларни берадиган, фарзу нафл рўзаларни тутадиган, номаҳрамлардан авратларини яшириб, зинога олиб борадиган ҳолатлардан ўзини олиб қочадиган, дилида ҳам, тилида ҳам, яширин ҳам, ошкора ҳам Аллоҳни кўп эслайдиган эркак ва аёллар учун қиёмат кунида бир буюк савоб тайёрлаб қўйган. У - жаннатдир.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• من توجيهات القرآن للمرأة المسلمة: النهي عن الخضوع بالقول، والأمر بالمكث في البيوت إلا لحاجة، والنهي عن التبرج.
Қуръон муслима аёлга йўл кўрсатиб, уни уйда ўтиришга, зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликка буюради ва очилиб юришдан қайтаради.

• فضل أهل بيت رسول الله صلى الله عليه وسلم، وأزواجُه من أهل بيته.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг оиласи ва аёллари бошқалардан кўра фазилатлироқдир.

• مبدأ التساوي بين الرجال والنساء قائم في العمل والجزاء إلا ما استثناه الشرع لكل منهما.
Амал бобида ҳам, жазо ёки мукофот бобида ҳам эркак билан аёл тенг. Шариатда айрим ўринларгина истисно қилинган.

 
د معناګانو ژباړه سورت: احزاب
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول