Check out the new design

വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) * - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക


പരിഭാഷ അദ്ധ്യായം: ഫുർഖാൻ   ആയത്ത്:
وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ إِلَّا مُبَشِّرٗا وَنَذِيرٗا
Эй Пайғамбар, сизни иймон ва солиҳ амал ила Аллоҳга итоат этган кимсаларга хушхабар бергувчи, куфру исён ила У Зотга осийлик қилганларни эса огоҳлантирувчи қилибгина юбордик.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
قُلۡ مَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٍ إِلَّا مَن شَآءَ أَن يَتَّخِذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ سَبِيلٗا
Эй Пайғамбар, айтинг: "Рисолатни етказганим учун сизлардан бирон ажр-мукофот сўрамайман. Фақат ким Аллоҳнинг ризоси сари йўл олишни истаса, шундай қилсин, холос".
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱلۡحَيِّ ٱلَّذِي لَا يَمُوتُ وَسَبِّحۡ بِحَمۡدِهِۦۚ وَكَفَىٰ بِهِۦ بِذُنُوبِ عِبَادِهِۦ خَبِيرًا
Эй Пайғамбар, ҳамма ишларингизда ҳеч қачон ўлмайдиган боқий, барҳаёт Аллоҳга таваккул қилинг. Унга ҳамду сано айтинг, тасбеҳ айтинг. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлиб туриш бобида У Зотнинг Ўзи кифоядир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Яқинда ҳамманинг қилган амалларига яраша жазо ёки мукофотини берур.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَا فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ ٱلرَّحۡمَٰنُ فَسۡـَٔلۡ بِهِۦ خَبِيرٗا
У шундай Зотки, осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратди. Сўнг Ўз улуғлиги ва буюклигига лойиқ тарзда Аршга кўтарилди. У Раҳмондир. Бас, эй Пайғамбар, У ҳақда хабардор Зотдан сўранг. У ҳамма нарсани биладиган Аллоҳдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ٱسۡجُدُواْۤ لِلرَّحۡمَٰنِ قَالُواْ وَمَا ٱلرَّحۡمَٰنُ أَنَسۡجُدُ لِمَا تَأۡمُرُنَا وَزَادَهُمۡ نُفُورٗا۩
Кофирларга: "Раҳмонга сажда қилинглар", дейилса: "Раҳмонга сажда қилмаймиз. Раҳмон ўзи нима? Уни танимаймиз, тан ҳам олмаймиз. Сен буюрган нарсага билмасак-танимасак ҳам сажда қилаверамизми?", дедилар. Бу иш уларни Аллоҳга иймон келтиришдан янада узоқлаштириб юборди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
تَبَارَكَ ٱلَّذِي جَعَلَ فِي ٱلسَّمَآءِ بُرُوجٗا وَجَعَلَ فِيهَا سِرَٰجٗا وَقَمَرٗا مُّنِيرٗا
Самода сайёр юлдузлар учун буржларни ўрнатиб қўйган ҳамда нур таратувчи қуёшни ва қуёш шуъласининг инъикоси ила заминни ёритиб турган ойни пайдо қилган Зот баракотлидир.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَهُوَ ٱلَّذِي جَعَلَ ٱلَّيۡلَ وَٱلنَّهَارَ خِلۡفَةٗ لِّمَنۡ أَرَادَ أَن يَذَّكَّرَ أَوۡ أَرَادَ شُكُورٗا
У шундай Зотки, Аллоҳнинг оятларидан ибрат олиб, ҳидоят топишни ёки берган неъматлари учун Аллоҳга шукр қилишни истаган кимсалар учун кеча ва кундузни кетма-кет келиб, бирининг ўрнини бошқаси эгаллайдиган қилиб қўйди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَعِبَادُ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلَّذِينَ يَمۡشُونَ عَلَى ٱلۡأَرۡضِ هَوۡنٗا وَإِذَا خَاطَبَهُمُ ٱلۡجَٰهِلُونَ قَالُواْ سَلَٰمٗا
Раҳмоннинг бандалари шундай зотларки, замин узра тавозе билан, айни пайтда виқор билан юрадилар. Уларга жоҳиллар хитоб қилганида, улар билан талашиб-тортишиб ўтирмасдан: "Саломат бўлинглар", дея яхши гапириб қўя қоладилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَٱلَّذِينَ يَبِيتُونَ لِرَبِّهِمۡ سُجَّدٗا وَقِيَٰمٗا
Шундай зотларки, тунларини Парвардигорларига бош уриб, сажда қилиб ва намозларда оёқда туриб бедор ўтказадилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا ٱصۡرِفۡ عَنَّا عَذَابَ جَهَنَّمَۖ إِنَّ عَذَابَهَا كَانَ غَرَامًا
Шундай зотларки, дуоларида: "Парвардигоро, биздан дўзах азобини даф қил, албатта, унинг азоби кофир бўлиб ўлганлар учун мангудир", дейдилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
إِنَّهَا سَآءَتۡ مُسۡتَقَرّٗا وَمُقَامٗا
Дарҳақиқат, у дўзахийлар учун энг ёмон қароргоҳ ва энг ёмон жойдир.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَٱلَّذِينَ إِذَآ أَنفَقُواْ لَمۡ يُسۡرِفُواْ وَلَمۡ يَقۡتُرُواْ وَكَانَ بَيۡنَ ذَٰلِكَ قَوَامٗا
Шундай зотларки, мол-дунёларини сарфлаган пайтларида исроф ҳам қилиб юбормайдилар, ҳақдорларга беришдан бахиллик ҳам қилмайдилар. Шу икки иш ўртасида мўътадил бўладилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
ഈ പേജിലെ ആയത്തുകളിൽ നിന്നുള്ള പാഠങ്ങൾ:
• الداعي إلى الله لا يطلب الجزاء من الناس.
Аллоҳга чақирадиган даъватчи одамлардан мукофот кутмайди.

• ثبوت صفة الاستواء لله بما يليق به سبحانه وتعالى.
Аллоҳ таолонинг Ўзига хос бир тарзда кўтарилиш сифати борлиги ўз исботини топиб турибди.

• أن الرحمن اسم من أسماء الله لا يشاركه فيه أحد قط، دال على صفة من صفاته وهي الرحمة.
Раҳмон Аллоҳ таолонинг раҳматига далолат қиладиган номларидан биридир. Бу номда У Зот ёлғиздир, шериксиздир.

• إعانة العبد بتعاقب الليل والنهار على تدارُكِ ما فاتَهُ من الطاعة في أحدهما.
Кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида бандани қўллаш бор. Улардан бирида қила олмай қолгани тоатини бошқасида қилиб олиши мумкин.

• من صفات عباد الرحمن التواضع والحلم، وطاعة الله عند غفلة الناس، والخوف من الله، والتزام التوسط في الإنفاق وفي غيره من الأمور.
Раҳмон бандаларининг сифатларидан бири шуки, тавозе билан ҳалим бўлиб юрадилар. Ғофил бандалар орасида ҳам Аллоҳга тоат этишда, Аллоҳдан қўрқишда, У Зот учун инфоқ-эҳсон қилишда бардавом бўладилар.

 
പരിഭാഷ അദ്ധ്യായം: ഫുർഖാൻ
സൂറത്തുകളുടെ സൂചിക പേജ് നമ്പർ
 
വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക

മർക്കസ് തഫ്സീർ ലിദ്ദിരാസാത്തിൽ ഖുർആനിയ്യ പുറത്തിറക്കിയത്.

അടക്കുക