Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - ម៉ូហាំម៉ាត់​ សរទីក * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាត់តួរ   វាក្យខណ្ឌ:

Тур

وَٱلطُّورِ
Тур билан қасам...
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَكِتَٰبٖ مَّسۡطُورٖ
Сатрларга битилган китоб билан қасам...
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فِي رَقّٖ مَّنشُورٖ
Ёзишга тайёрланган терига.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱلۡبَيۡتِ ٱلۡمَعۡمُورِ
Ва обод уй билан қасам...
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱلسَّقۡفِ ٱلۡمَرۡفُوعِ
Ва кўтарилган шифт билан қасам...
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱلۡبَحۡرِ ٱلۡمَسۡجُورِ
Ва тўлган денгиз билан қасам.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ لَوَٰقِعٞ
Албатта, Роббингнинг азоби рўй беражак.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
مَّا لَهُۥ مِن دَافِعٖ
Уни қайтарувчи йўқдир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
يَوۡمَ تَمُورُ ٱلسَّمَآءُ مَوۡرٗا
У кунда осмон ларзага келиб чайқалур.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَتَسِيرُ ٱلۡجِبَالُ سَيۡرٗا
Ва тоғлар сайр этиб юрур.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَوَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Бас, ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ٱلَّذِينَ هُمۡ فِي خَوۡضٖ يَلۡعَبُونَ
(Ботилга) шўнғиб ўйнашадиганларга. [1]
[1] («вайл» сўзи гоҳида «ҳалокат», гоҳида «дўзах» маъносида ишлатилади ва иккаласи ҳам бу оятга мосдир.)
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
يَوۡمَ يُدَعُّونَ إِلَىٰ نَارِ جَهَنَّمَ دَعًّا
У кунда жаҳаннам ўтига кучлаб итарилурлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
هَٰذِهِ ٱلنَّارُ ٱلَّتِي كُنتُم بِهَا تُكَذِّبُونَ
Мана бу, сизлар ёлғонга чиқарган ўт бўлади!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَفَسِحۡرٌ هَٰذَآ أَمۡ أَنتُمۡ لَا تُبۡصِرُونَ
Бу сеҳрми?! Ёки сизлар кўрмаяпсизларми?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ٱصۡلَوۡهَا فَٱصۡبِرُوٓاْ أَوۡ لَا تَصۡبِرُواْ سَوَآءٌ عَلَيۡكُمۡۖ إِنَّمَا تُجۡزَوۡنَ مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
Киринглар унга! Чидайсизларми, чидамайсизларми — бари бир. Қилиб юрган амалларингизнинг жазосини оласизлар, холос.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي جَنَّٰتٖ وَنَعِيمٖ
Албатта, тақводорлар жаннатлар ва нозу неъматлар ичидадирлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَٰكِهِينَ بِمَآ ءَاتَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡ وَوَقَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡ عَذَابَ ٱلۡجَحِيمِ
Роббилари уларга берган нарсалардан лаззатдадирлар. Роббилари уларни жаҳаннам азобидан сақлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
كُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ هَنِيٓـَٔۢا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
Енглар, ичинглар, ош бўлсин. (Булар) қилган амалларингиз учундир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ سُرُرٖ مَّصۡفُوفَةٖۖ وَزَوَّجۡنَٰهُم بِحُورٍ عِينٖ
Улар қатор тизилган сўриларга ёнбошлаган ҳолдалар. Ва уларни гўзал кўзли ҳурларга уйлаб қўйганмиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَٱتَّبَعَتۡهُمۡ ذُرِّيَّتُهُم بِإِيمَٰنٍ أَلۡحَقۡنَا بِهِمۡ ذُرِّيَّتَهُمۡ وَمَآ أَلَتۡنَٰهُم مِّنۡ عَمَلِهِم مِّن شَيۡءٖۚ كُلُّ ٱمۡرِيِٕۭ بِمَا كَسَبَ رَهِينٞ
Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарсани камайтирмадик. Ҳар бир киши ўз касби гаровидир. [2]
[2] (Бу дунёда иймону ислом билан ўтган кишиларнинг агар зурриётлари ҳам иймон билан ўтган бўлса, даражалари унча юқори бўлмаса ҳам, Аллоҳ уларни оталарига қўшиб қўяр экан. Лекин, шу билан бирга оталарнинг амалидан ҳеч бир нарса камайтирилмас экан. Яъни, болаларига олиб берилиб, уларнинг даражаси тенглатилмас экан. Чунки ҳар ким ўзи қилган касб-амалнинг гаровидир, амали яхши бўлса, оқибати ҳам яхши бўлади. Аллоҳ кўрсатмасин, амали ёмон бўлса, оқибати ҳам...)
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَأَمۡدَدۡنَٰهُم بِفَٰكِهَةٖ وَلَحۡمٖ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ
Ва Биз уларга хоҳлаган мевалари ва гўштларини муҳайё қилиб қўйдик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
يَتَنَٰزَعُونَ فِيهَا كَأۡسٗا لَّا لَغۡوٞ فِيهَا وَلَا تَأۡثِيمٞ
Улар унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. У ерда беҳуда сергаплик ва гуноҳ йўқ. [3]
[3] (Охират шаробида нохуш ишларнинг биронтаси рўй бермас экан.)
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
۞ وَيَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ غِلۡمَانٞ لَّهُمۡ كَأَنَّهُمۡ لُؤۡلُؤٞ مَّكۡنُونٞ
Ва атрофларида худди садафдаги дурдек ғуломлари айланиб, хизматда юришар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ يَتَسَآءَلُونَ
Баъзилари бошқаларидан ўгирилиб сўрай бошладилар:
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالُوٓاْ إِنَّا كُنَّا قَبۡلُ فِيٓ أَهۡلِنَا مُشۡفِقِينَ
«Албатта, биз илгари ўз аҳлимиз даврасида У зотдан қўрқувчилардан эдик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَمَنَّ ٱللَّهُ عَلَيۡنَا وَوَقَىٰنَا عَذَابَ ٱلسَّمُومِ
Бас, Аллоҳ бизга марҳамат қилди ва бизни дўзах азобидан сақлади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّا كُنَّا مِن قَبۡلُ نَدۡعُوهُۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡبَرُّ ٱلرَّحِيمُ
Албатта, биз илгари Унга дуо қилардик. Албатта, Унинг Ўзи яхшилик қилувчи ва раҳимлидур».
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَذَكِّرۡ فَمَآ أَنتَ بِنِعۡمَتِ رَبِّكَ بِكَاهِنٖ وَلَا مَجۡنُونٍ
Бас, эслатгин: сен Роббинг неъмати ила фолбин ҳам эмассан, мажнун ҳам эмассан. [4]
[4] (Оятдаги «коҳин» сўзини биз фолбин деб таржима қилдик. Аслида, Арабистон ярим оролида коҳин алоҳида тушунчадир. У жинлар билан алоқаси борлигини ва ғойибдан хабар беришни даъво қилувчи шахсдир. Шунингдек, коҳинлар руҳлар, худолар билан ҳам алоқамиз бор дейишади ва баъзан табиблик даъвосини ҳам қилишади.)
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ يَقُولُونَ شَاعِرٞ نَّتَرَبَّصُ بِهِۦ رَيۡبَ ٱلۡمَنُونِ
Балки: «У — шоир, биз унга ўлим етишини кутамиз», дерлар?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قُلۡ تَرَبَّصُواْ فَإِنِّي مَعَكُم مِّنَ ٱلۡمُتَرَبِّصِينَ
Айтгин: «Кутинглар, албатта, мен ҳам сизлар билан бирга кутувчидирман».
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ تَأۡمُرُهُمۡ أَحۡلَٰمُهُم بِهَٰذَآۚ أَمۡ هُمۡ قَوۡمٞ طَاغُونَ
Ё ақллари шунга буюрадими, ёки улар туғёнга кетган қавмларми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ يَقُولُونَ تَقَوَّلَهُۥۚ بَل لَّا يُؤۡمِنُونَ
Балки, у(Қуръон)ни ўзи тўқиди, дерлар? Йўқ, улар иймон келтирмаслар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَلۡيَأۡتُواْ بِحَدِيثٖ مِّثۡلِهِۦٓ إِن كَانُواْ صَٰدِقِينَ
Агар уларнинг гапи рост бўлса, у(Қуръон)га ўхшаш сўзни келтирсинлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ خُلِقُواْ مِنۡ غَيۡرِ شَيۡءٍ أَمۡ هُمُ ٱلۡخَٰلِقُونَ
Балки, улар, ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, ўзлари яралгандирлар?! Ёки улар яратувчиларми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ خَلَقُواْ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَۚ بَل لَّا يُوقِنُونَ
Балки, улар осмонлару ерни яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ عِندَهُمۡ خَزَآئِنُ رَبِّكَ أَمۡ هُمُ ٱلۡمُصَۜيۡطِرُونَ
Балки, уларнинг ҳузурида Роббингнинг хазийналари бордир?! Ёки улар бошқарувчиларми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ لَهُمۡ سُلَّمٞ يَسۡتَمِعُونَ فِيهِۖ فَلۡيَأۡتِ مُسۡتَمِعُهُم بِسُلۡطَٰنٖ مُّبِينٍ
Балки, уларнинг (хабарни) эшитадиган нарвонлари бордир?! Ундоқ бўлса, эшитувчилари равшан ҳужжат келтирсин. [5]
[5] (Мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломни ёлғончига чиқарганлар. Хўш, нимага асосланиб бундай қилишган? Ёки уларнинг осмонга қўйган нарвонлари бор-у унга чиқиб, Муҳаммад пайғамбар эмас, унга ваҳий юборилаётгани йўқ, деган хабарни эшитишдими? Агар ҳақиқатда эшитган бўлсалар, очиқ-ойдин далил кўрсатсинлар.)
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ لَهُ ٱلۡبَنَٰتُ وَلَكُمُ ٱلۡبَنُونَ
Ёки У зотга қизлар-у, сизларга ўғилларми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ تَسۡـَٔلُهُمۡ أَجۡرٗا فَهُم مِّن مَّغۡرَمٖ مُّثۡقَلُونَ
Ёки сен улардан ҳақ сўраяпсан-у, улар тўловдан қийналаяптиларми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ عِندَهُمُ ٱلۡغَيۡبُ فَهُمۡ يَكۡتُبُونَ
Балки, уларнинг ихтиёрида ғайб (илми) бўлиб, улар ёзиб олаётгандирлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ يُرِيدُونَ كَيۡدٗاۖ فَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ هُمُ ٱلۡمَكِيدُونَ
Балки, ҳийла кўрсатишни хоҳларлар?! Бас, кофирлар ҳийлаларининг жазосини тортарлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ لَهُمۡ إِلَٰهٌ غَيۡرُ ٱللَّهِۚ سُبۡحَٰنَ ٱللَّهِ عَمَّا يُشۡرِكُونَ
Балки, уларнинг Аллоҳдан бошқа худолари бордир?! Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок бўлди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِن يَرَوۡاْ كِسۡفٗا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ سَاقِطٗا يَقُولُواْ سَحَابٞ مَّرۡكُومٞ
Агар улар бошларига тушаётган парчани кўрсалар ҳам, тўпланган булут, дерлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَذَرۡهُمۡ حَتَّىٰ يُلَٰقُواْ يَوۡمَهُمُ ٱلَّذِي فِيهِ يُصۡعَقُونَ
Уларни ҳалокатга учрайдиган кунларига йўлиққунларигача тек қўй. [6]
[6] (Мушрик ва динсизларни қиёмат кунигача қўйиб бер, нима қилишса қилишаверсин.)
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
يَوۡمَ لَا يُغۡنِي عَنۡهُمۡ كَيۡدُهُمۡ شَيۡـٔٗا وَلَا هُمۡ يُنصَرُونَ
У кунда ҳийлалари уларга ҳеч қандай фойда бермас ва уларга ёрдам ҳам берилмас.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِنَّ لِلَّذِينَ ظَلَمُواْ عَذَابٗا دُونَ ذَٰلِكَ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ
Ва, албатта, зулм қилганларга ундан ўзга азоб ҳам бор, лекин кўплари билмаслар. [7]
[7] (Яъни, кофир, золимларга охират азобидан ўзга бу дунёнинг азоби ҳам бор ёки қабр азоби бўлиши ҳам мумкин.)
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱصۡبِرۡ لِحُكۡمِ رَبِّكَ فَإِنَّكَ بِأَعۡيُنِنَاۖ وَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ حِينَ تَقُومُ
Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан, ўрнингдан турганингда Роббингга тасбиҳ айт!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَمِنَ ٱلَّيۡلِ فَسَبِّحۡهُ وَإِدۡبَٰرَ ٱلنُّجُومِ
Ва кечаси ҳам. Бас, юлдузлар ботгандан кейин ҳам тасбиҳ айт. [8]
[8] (Демак, ҳар доим Аллоҳга боғлиқ бўлмоқ зарур. Имом Молик Зуҳрийдан қилган ривоятларида Ибн Матъамнинг отаси айтадики, «Пайғамбар алайҳиссаломни шом намозида «Ват-Тур» сурасини ўқиётганларини эшитдим. У кишидан кўра овози ширинроқ ва қироати яхшироқ одамни кўрмаганман».)
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាត់តួរ
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - ម៉ូហាំម៉ាត់​ សរទីក - មាតិកានៃការបកប្រែ

ការបកប្រែដោយលោកមូហាម៉ាត់ សាទិក មូហាម៉ាត់ យូសុហ្វ។ ត្រូវបានអភិវឌ្ឍក្រោមការគ្រប់គ្រងរបស់មជ្ឈមណ្ឌលអ្នកបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ ហើយអនុញ្ញាតឱ្យមានការពិនិត្យមើលការបកប្រែដើម ដើម្បីផ្តល់មតិ វាយតម្លៃ និងអភិវឌ្ឍន៍ជាបន្តបន្ទាប់។

បិទ