Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់អ៊ីនសាន   វាក្យខណ្ឌ:
عَيۡنٗا يَشۡرَبُ بِهَا عِبَادُ ٱللَّهِ يُفَجِّرُونَهَا تَفۡجِيرٗا
Тоат аҳли учун ҳозирлаб қўйилган бу шароб етиш осон ва мўл-кўлдир, ҳеч қачон қуриб қолмас. Аллоҳнинг бандалари у билан чанқоғини қондирадилар. Уни қаерга хоҳласалар, ўша ерга оқизиб, ўша ерга юргизадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
يُوفُونَ بِٱلنَّذۡرِ وَيَخَافُونَ يَوۡمٗا كَانَ شَرُّهُۥ مُسۡتَطِيرٗا
Шаробдан ичадиган бандалар зиммаларига олган тоатларга вафо қиладилар ва ёмон экани очиқ-ойдин, кенг тарқалган Қиёмат кунидан қўрқадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَيُطۡعِمُونَ ٱلطَّعَامَ عَلَىٰ حُبِّهِۦ مِسۡكِينٗا وَيَتِيمٗا وَأَسِيرًا
Ўзлари муҳтож бўлиб, яхши кўриб-хоҳлаб турган таомни емасдан, зарурати бор бўлган камбағаллар, етимлар ва асирларга едирадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّمَا نُطۡعِمُكُمۡ لِوَجۡهِ ٱللَّهِ لَا نُرِيدُ مِنكُمۡ جَزَآءٗ وَلَا شُكُورًا
Улар муҳтожларни ёлғиз Аллоҳ учун таомлантиришларини ва берган таомлари эвазига улардан бирон яхшилик ё миннатдорчилик кутмасликларини дилларидан ўтказадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّا نَخَافُ مِن رَّبِّنَا يَوۡمًا عَبُوسٗا قَمۡطَرِيرٗا
Албатта биз Парвардигоримиз томонидан бўладиган, даҳшати ва шиддатидан бахтиқароларнинг юзлари бужмайиб кетадиган кундан қўрқамиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَوَقَىٰهُمُ ٱللَّهُ شَرَّ ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمِ وَلَقَّىٰهُمۡ نَضۡرَةٗ وَسُرُورٗا
Аллоҳ таоло уларни Ўзининг фазли билан бу улкан куннинг ёмонлигидан сақлади. Иззат-икром қилиб, қалбларига сурур бахш этиб, юзларига гўзаллик ва нур ато этди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَجَزَىٰهُم بِمَا صَبَرُواْ جَنَّةٗ وَحَرِيرٗا
Улар тоатларга, Аллоҳ таолонинг тақдирига, гуноҳлардан тийилишга сабр қилганлари эвазига Парвардигор уларни ҳузур-ҳаловатда яшаш учун жаннат ва кийишлари учун ипак либослар билан мукофотлади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
مُّتَّكِـِٔينَ فِيهَا عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِۖ لَا يَرَوۡنَ فِيهَا شَمۡسٗا وَلَا زَمۡهَرِيرٗا
Улар безатилган сўриларда ястаниб ўтирадилар. Бу жаннатда шуъласи билан озор берадиган қуёшни ҳам, қаттиқ совуқни ҳам кўрмайдилар. Балки улар ҳар доим совуқ ҳам, жазирама иссиқ ҳам етмайдиган соя-салқин жойларда бўладилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَدَانِيَةً عَلَيۡهِمۡ ظِلَٰلُهَا وَذُلِّلَتۡ قُطُوفُهَا تَذۡلِيلٗا
Уларга жаннат соялари жуда яқин. Олишлари осон бўлиши учун мевалари ҳам эгиб қўйилган. Ётиб ҳам, ўтириб ҳам, тик туриб ҳам еяверадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَيُطَافُ عَلَيۡهِم بِـَٔانِيَةٖ مِّن فِضَّةٖ وَأَكۡوَابٖ كَانَتۡ قَوَارِيرَا۠
Кўнгиллари шароб тусаса, хизматкорлар ранги тиниқ биллур қадаҳлар ва кумуш идишларни айлантириб турадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَوَارِيرَاْ مِن فِضَّةٖ قَدَّرُوهَا تَقۡدِيرٗا
Қадаҳлар кумушдан бўлишига қарамасдан, худди биллурдек ранги тиниқ бўлади. У хоҳловчилар учун ўлчаб қўйилган. Ортиқ ҳам, кам ҳам эмас.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَيُسۡقَوۡنَ فِيهَا كَأۡسٗا كَانَ مِزَاجُهَا زَنجَبِيلًا
Бу мукаррам зотларга занжабил аралаштириб қўйилган қадаҳ тўла майлар тортиқ қилинади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
عَيۡنٗا فِيهَا تُسَمَّىٰ سَلۡسَبِيلٗا
Жаннатдаги Салсабил номли булоқдан ичадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
۞ وَيَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ وِلۡدَٰنٞ مُّخَلَّدُونَ إِذَا رَأَيۡتَهُمۡ حَسِبۡتَهُمۡ لُؤۡلُؤٗا مَّنثُورٗا
Жаннатилар хизматида ҳеч қачон қаримайдиган мангу ёш, навниҳол йигитчалар айланиб турадилар. Уларнинг кўплиги, юзларининг чиройи, рангларининг тиниқлиги ҳамда ҳамма жойда тарқалиб юришганига кўзингиз тушган пайтда: ”Булар сочилган марваридларми?” деб қоласиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِذَا رَأَيۡتَ ثَمَّ رَأَيۡتَ نَعِيمٗا وَمُلۡكٗا كَبِيرًا
Жаннатдаги нарсаларга назар ташласангиз, васфи имконсиз бўлган неъматларни ҳамда бирор мулк тенглаша олмайдиган улкан мулкни кўрасиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
عَٰلِيَهُمۡ ثِيَابُ سُندُسٍ خُضۡرٞ وَإِسۡتَبۡرَقٞۖ وَحُلُّوٓاْ أَسَاوِرَ مِن فِضَّةٖ وَسَقَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡ شَرَابٗا طَهُورًا
Уларнинг эгниларида нафис ҳарир ва қалин шойи ипаклардан бебаҳо яшил либослар бор ҳамда уларга кумуш билакузуклар тақиб қўйилади. Аллоҳ таоло уларни ҳар қандай нохушликлардан холи бўлган шароб билан сийлайди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ هَٰذَا كَانَ لَكُمۡ جَزَآءٗ وَكَانَ سَعۡيُكُم مَّشۡكُورًا
Уларга эҳтиром ила шундай дейилади: "Бу неъматлар солиҳ амалларингиз эвазига ато этилди. Амалларингиз Аллоҳ ҳузурида қабул қилинди".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّا نَحۡنُ نَزَّلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡقُرۡءَانَ تَنزِيلٗا
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Биз сизга Қуръонни яхлит ҳолда эмас, бўлиб-бўлиб нозил қилдик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَٱصۡبِرۡ لِحُكۡمِ رَبِّكَ وَلَا تُطِعۡ مِنۡهُمۡ ءَاثِمًا أَوۡ كَفُورٗا
Аллоҳ таоло тақдирда битган ёки шариатда буюрган ҳукмларига бўйсуниб сабр қилинг. Гуноҳга чақираётган гуноҳкорга, куфрга чақираётган кофирга эргашманг.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱذۡكُرِ ٱسۡمَ رَبِّكَ بُكۡرَةٗ وَأَصِيلٗا
Парвардигорингизни кун бошланишидаги бомдод намозида ҳам, кун сўнгидаги пешин ва аср намозларида ҳам ёд этинг.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• الوفاء بالنذر وإطعام المحتاج، والإخلاص في العمل، والخوف من الله: أسباب للنجاة من النار، ولدخول الجنة.
Назрга вафо қилиш, очларни тўйдириш, амаллардаги холислик ва Аллоҳ таолодан қўрқиш дўзахдан қутулиш ва жаннатга киришга олиб боради.

• إذا كان حال الغلمان الذين يخدمونهم في الجنة بهذا الجمال، فكيف بأهل الجنة أنفسهم؟!
Жаннатда хизмат қилаётган ғилмонларнинг гўзаллиги шу қадар бўлса, жаннат аҳлининг ўзлари қандай бўлар экан-а?!

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់អ៊ីនសាន
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ