Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់គីយ៉ាម៉ះ   វាក្យខណ្ឌ:

Қиёмат

គោល​បំណងនៃជំពូក:
إظهار قدرة الله على بعث الخلق وجمعهم يوم القيامة.
Аллоҳ таолонинг қиёмат куни одамларни қайта тирилтириш ва бир жойга тўплашга қодирлигини кўрсатиш.

لَآ أُقۡسِمُ بِيَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِ
Аллоҳ таоло Қиёмат кунига қасам ичди. Қиёмат куни одамлар Парвардигори олдида турадиган кундир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَآ أُقۡسِمُ بِٱلنَّفۡسِ ٱللَّوَّامَةِ
Аллоҳ таоло покиза нафсга қасам ичди. У шундай покиза нафски, соҳибини солиҳ амалларига бепарволиги ва ёмон амаллар қилиб қўяётгани учун маломат қилади. Аллоҳ таоло одамларни ҳисоб ва жазо учун албатта қайта тирилтиришига шу икки нарса номи билан қасам ичди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَيَحۡسَبُ ٱلۡإِنسَٰنُ أَلَّن نَّجۡمَعَ عِظَامَهُۥ
Инсон ўлганидан кейин уни қайта тирилтириш учун суякларини тўплашимизга шубҳа қиладими?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
بَلَىٰ قَٰدِرِينَ عَلَىٰٓ أَن نُّسَوِّيَ بَنَانَهُۥ
Йўқ, аксинча, биз унинг суякларини тўплаб, ҳатто, бармоқларининг учларигача олдин қандай бўлса, ўшандай мукаммал тарзда қайта яратишга Қодирмиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
بَلۡ يُرِيدُ ٱلۡإِنسَٰنُ لِيَفۡجُرَ أَمَامَهُۥ
Балки инсон қайта тирилишни инкор қилиб, келгусида ҳам ўзининг фисқу фужурларини қаршиликларсиз давом эттираверишни хоҳлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
يَسۡـَٔلُ أَيَّانَ يَوۡمُ ٱلۡقِيَٰمَةِ
Қиёмат бўлишини эҳтимолдан йироқ деб ҳисоблаб: ”Қиёмат қачон содир бўлади ўзи?” – деб сўрайди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَإِذَا بَرِقَ ٱلۡبَصَرُ
Инсон ўзи ёлғонга чиқариб юрган нарсасини кўриб, кўзлари даҳшатдан ҳайратга тушганда.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَخَسَفَ ٱلۡقَمَرُ
Ойнинг нури йўқолганда.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَجُمِعَ ٱلشَّمۡسُ وَٱلۡقَمَرُ
Қуёш ва ой жисмлари бирлаштирилганда.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
يَقُولُ ٱلۡإِنسَٰنُ يَوۡمَئِذٍ أَيۡنَ ٱلۡمَفَرُّ
Ана ўша куни фожир инсон: ”Қаёққа қочсам экан”, - деб қолади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
كَلَّا لَا وَزَرَ
Ўша куни фожир учун на қочишга жой, на паноҳ топадиган бошпана ва на ҳимоя қиладиган ҳимоячи бордир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِلَىٰ رَبِّكَ يَوۡمَئِذٍ ٱلۡمُسۡتَقَرُّ
Эй Пайғамбар, ўша куни ҳисоб ва жазо учун қайтиб бориш ёлғиз Парвардигорингизгадир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
يُنَبَّؤُاْ ٱلۡإِنسَٰنُ يَوۡمَئِذِۭ بِمَا قَدَّمَ وَأَخَّرَ
Ўша куни инсонга қилиб ўтган ишлари ҳақида ҳам, қолдириб кетган ишлари ҳақида ҳам хабар берилади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
بَلِ ٱلۡإِنسَٰنُ عَلَىٰ نَفۡسِهِۦ بَصِيرَةٞ
Инсон ўзига қарши ўзи шоҳиддир. Қилиб ўтган гуноҳ ишларига тана аъзолари гувоҳлик беради.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَوۡ أَلۡقَىٰ مَعَاذِيرَهُۥ
У узр-баҳоналар келтириб, ”ҳеч ёмонлик қилмаганман” деб, ўзини ҳар қанча ҳимоя қилишга уринмасин, фойда бермайди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
لَا تُحَرِّكۡ بِهِۦ لِسَانَكَ لِتَعۡجَلَ بِهِۦٓ
Эй, Муҳаммад, Қуръон ёдимдан кўтарилиб қолмасин, деб шошилиб тилингизни у билан қимирлатманг.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ عَلَيۡنَا جَمۡعَهُۥ وَقُرۡءَانَهُۥ
Қуръонни сизнинг қалбингизга жамлаш ҳам, тилингизга қироатини жойлаш ҳам Бизнинг зиммамиздадир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَإِذَا قَرَأۡنَٰهُ فَٱتَّبِعۡ قُرۡءَانَهُۥ
Сизга элчимиз Жаброил уни ўқиб берган пайтида унинг қироатига диққат билан қулоқ солинг.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ثُمَّ إِنَّ عَلَيۡنَا بَيَانَهُۥ
Сўнгра уни сизга тафсир қилиб, тушунтириб бериш ҳам Бизнинг зиммамиздадир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• مشيئة العبد مُقَيَّدة بمشيئة الله.
Банданинг хоҳиши Аллоҳнинг хоҳишига тобедир.

• حرص رسول الله صلى الله عليه وسلم على حفظ ما يوحى إليه من القرآن، وتكفّل الله له بجمعه في صدره وحفظه كاملًا فلا ينسى منه شيئًا.
Пайғамбар алайҳиссалом ўзига ваҳий қилинган Қуръонни ёдлаб олишга ҳарис эди. Қуръонни у зотнинг қалбига тўплаб бериш ва ҳеч қачон унутмайдиган тарзда ёдлатиб қўйишга Аллоҳнинг Ўзи кафолат берган.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់គីយ៉ាម៉ះ
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ