Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់មុដដាស់សៀរ   វាក្យខណ្ឌ:
فَقُتِلَ كَيۡفَ قَدَّرَ
Лаънатлангур, азобга учрагур, қандай режа тузди-я?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ثُمَّ قُتِلَ كَيۡفَ قَدَّرَ
Яна қайта лаънатлангур, азобга учрагур, қандай режа тузди-я?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ثُمَّ نَظَرَ
Кейин айтмоқчи бўлганларини шошмасдан қайта-қайта ўйлаб, кўздан кечирди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ثُمَّ عَبَسَ وَبَسَرَ
Қуръонни айблаш учун бирон нарса топа олмагач, афтини буриштириб, қош-қовоғини осилтириб олди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ثُمَّ أَدۡبَرَ وَٱسۡتَكۡبَرَ
Кейин у иймондан юз ўгирди ва Пайғамбар алайҳиссаломга итоат қилишдан ўзини катта олди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَقَالَ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا سِحۡرٞ يُؤۡثَرُ
Деди: ”Муҳаммад олиб келган нарса Аллоҳнинг каломи эмас, балки ўзгалардан нақл қилинган бир сеҳрдир”.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا قَوۡلُ ٱلۡبَشَرِ
”Бу Аллоҳнинг каломи эмас, башарнинг сўзидир”.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
سَأُصۡلِيهِ سَقَرَ
Мен бу кофирни яқинда дўзах қатларидан бир қатга киритаман. У куйдирадиган Сақардир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا سَقَرُ
Эй, Муҳаммад, Сақарнинг нималигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
لَا تُبۡقِي وَلَا تَذَرُ
У ўзида азобланаётган кимсадан бирон нарсани қолдирмасдан, ҳаммасини куйдириб кул қилади. Кейин азобланувчининг бадани яна ўз ҳолига қайтади. Сўнг яна куйдириб кул қилади. Шу тариқа давом этаверади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
لَوَّاحَةٞ لِّلۡبَشَرِ
У териларни қаттиқ куйдириб, бутунлай ўзгартириб юборади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
عَلَيۡهَا تِسۡعَةَ عَشَرَ
Унинг устида ўн тўққизта фаришта бор. Улар Сақарнинг посбонларидир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَمَا جَعَلۡنَآ أَصۡحَٰبَ ٱلنَّارِ إِلَّا مَلَٰٓئِكَةٗۖ وَمَا جَعَلۡنَا عِدَّتَهُمۡ إِلَّا فِتۡنَةٗ لِّلَّذِينَ كَفَرُواْ لِيَسۡتَيۡقِنَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ وَيَزۡدَادَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِيمَٰنٗا وَلَا يَرۡتَابَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَ وَلِيَقُولَ ٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ وَٱلۡكَٰفِرُونَ مَاذَآ أَرَادَ ٱللَّهُ بِهَٰذَا مَثَلٗاۚ كَذَٰلِكَ يُضِلُّ ٱللَّهُ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِي مَن يَشَآءُۚ وَمَا يَعۡلَمُ جُنُودَ رَبِّكَ إِلَّا هُوَۚ وَمَا هِيَ إِلَّا ذِكۡرَىٰ لِلۡبَشَرِ
Дўзахнинг посбонларини фаришталардан қилдик. Уларга инсонларнинг тоқати дош беролмайди. Аллоҳ кофирларни синаш учун азоб фаришталарининг сонини ўн тўққизта қилди. Токи, улар деганини деб, ўзларига ўзлари азобни кучайтириб олсинлар. Токи, Таврот берилган яҳудийлар ва Инжил берилган насронийлар Қуръон уларнинг китобларидаги маълумотни тасдиқлаганини кўриб, аниқ ишонч ҳосил қилсинлар. Аҳли китобларнинг мувофиқлигини кўриб, мўминларнинг ҳам иймонлари зиёда бўлсин. Токи, яҳудий, насроний ва мўминларнинг қалбларида шубҳа қолмасин. Токи, иймон бобида иккиланиб турганлар ва кофирлар: ”Бу ғалати сон билан Аллоҳ нимани хоҳлаяпти ўзи?!”, - деб қолсинлар. Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган кимсани адаштиради, Ўзи истаган кишини ҳидоятга бошлайди. Мана шу сонни инкор қилувчиларни адаштиргани ва тасдиқ этганларни ҳидоятга бошлагани бунинг яққол мисолидир. Парвардигорингиз лашкарлари шу қадар кўпки, уни Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Жаҳаннам Аллоҳ таолонинг қудратини билиб олишлари учун башариятга бир эслатмадир, холос.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
كَلَّا وَٱلۡقَمَرِ
Масала баъзи мушрикларнинг шерикларига: ”Жаҳаннам посбонларини сизлардан узоқлаштираман, сизларни ҳимоя қиламан”, деб даъво қилаётганидек енгил эмас.
Аллоҳ таоло ойга қасам ичди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱلَّيۡلِ إِذۡ أَدۡبَرَ
Кейин ўтиб кетган тунга қасам ичди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱلصُّبۡحِ إِذَآ أَسۡفَرَ
Кейин ёришиб келаётган тонгга ҳам қасам ичди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّهَا لَإِحۡدَى ٱلۡكُبَرِ
Дарҳақиқат, жаҳаннам олови улкан балолардан биридир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
نَذِيرٗا لِّلۡبَشَرِ
Инсонларни қўрқитиб, огоҳлантирувчидир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
لِمَن شَآءَ مِنكُمۡ أَن يَتَقَدَّمَ أَوۡ يَتَأَخَّرَ
Эй одамлар, бу сизларнинг орангизда Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амаллар билан олдинда бўлишни хоҳлаётган кишилар учун ҳам, куфру исён билан орқада қолишни истаётган кишилар учун ҳамдир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
كُلُّ نَفۡسِۭ بِمَا كَسَبَتۡ رَهِينَةٌ
Ҳар бир жон ўзи қилиб ўтган амалларининг гаровига олинади. Амаллари уни ё ҳалок қилади, ё ҳалокатлардан қутқариб қолади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِلَّآ أَصۡحَٰبَ ٱلۡيَمِينِ
Лекин мўминлар гуноҳлари туфайли азобга тутилмайдилар. Балки солиҳ амаллари туфайли кечириладилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فِي جَنَّٰتٖ يَتَسَآءَلُونَ
Улар Қиёмат куни жаннатларда бир-бирларидан сўрайдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
عَنِ ٱلۡمُجۡرِمِينَ
Қилган гуноҳлари туфайли ўзларини ўзлари ҳалок қилган кофирлар ҳақида.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
مَا سَلَكَكُمۡ فِي سَقَرَ
Улар: ”Нима сабабдан жаҳаннамга кирдингизлар?”, - деб сўрайдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالُواْ لَمۡ نَكُ مِنَ ٱلۡمُصَلِّينَ
Кофирлар шундай деб жавоб берадилар: ”Бизлар дунё ҳаётида фарз намозларни адо қилувчилардан бўлмадик”.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَمۡ نَكُ نُطۡعِمُ ٱلۡمِسۡكِينَ
Аллоҳ бизга ато қилган мол-давлатдан фақирларни таомлантирмадик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَكُنَّا نَخُوضُ مَعَ ٱلۡخَآئِضِينَ
Ботиллар қаерга борса, ўша ерга борардик. Адашган, гумроҳлар билан бирга ҳамтовоқ бўлардик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَكُنَّا نُكَذِّبُ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ
Жазо – Қиёмат кунини ёлғонга чиқарар эдик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
حَتَّىٰٓ أَتَىٰنَا ٱلۡيَقِينُ
Ўлим вақти етиб, тавбадан маҳрум қилингунимизга қадар ҳақни тан олмасликда давом этавердик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• خطورة الكبر حيث صرف الوليد بن المغيرة عن الإيمان بعدما تبين له الحق.
Кибр нақадар хатарли. Валид ибн Муғийра ҳақни очиқ-ойдин билганидан кейин ҳам кибри туфайли иймондан юз ўгириб кетди.

• مسؤولية الإنسان عن أعماله في الدنيا والآخرة.
Инсон шу дунёда ҳам, охиратда ҳам амалларидан масъулдир.

• عدم إطعام المحتاج سبب من أسباب دخول النار.
Муҳтожларни таомсиз қолдириш дўзахга кириш сабабларидандир.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់មុដដាស់សៀរ
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ