Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់អាក់រ៉ហ្វ   វាក្យខណ្ឌ:
حَقِيقٌ عَلَىٰٓ أَن لَّآ أَقُولَ عَلَى ٱللَّهِ إِلَّا ٱلۡحَقَّۚ قَدۡ جِئۡتُكُم بِبَيِّنَةٖ مِّن رَّبِّكُمۡ فَأَرۡسِلۡ مَعِيَ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ
Мусо деди: "Ўзим Аллоҳ тарафидан юборилганимдан кейин У Зот ҳақида фақат ҳақ гапни айтишга мен лойиқроқман-ку. Сизларга ўзимнинг пайғамбар эканимни исботлаб берадиган очиқ ҳужжатни келтирдим. Бас, мен билан Бани Исроилни зулму асирликдан озод қилиб юбор".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ إِن كُنتَ جِئۡتَ بِـَٔايَةٖ فَأۡتِ بِهَآ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ
Фиръавн Мусога деди: "Сен ўзинг айтганингдек оят-аломат келтирган бўлсанг, қани даъвойинг рост бўлса, ўшани олиб кел-чи?"
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَأَلۡقَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِيَ ثُعۡبَانٞ مُّبِينٞ
Шунда Мусо асосини ерга отган эди, у ҳамманинг кўз ўнгида бир баҳайбат илонга айланди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَنَزَعَ يَدَهُۥ فَإِذَا هِيَ بَيۡضَآءُ لِلنَّٰظِرِينَ
Қўлини кўйлаги остидан кўкрак тарафидан ёки қўлтиғининг остидан чиқарган эди, кўрган одамнинг кўзи қамашадиган даражада оппоқ бўлиб кўринди. (Бу оқлик песлик эмас, бошқача оқлик эди).
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ ٱلۡمَلَأُ مِن قَوۡمِ فِرۡعَوۡنَ إِنَّ هَٰذَا لَسَٰحِرٌ عَلِيمٞ
Боёнлар ва зодагонлар Мусонинг асоси илонга айланганини, қўли эса оппоқ бўлганини кўришгач: "Мусо ўта билимдон сеҳргардан бошқа нарса эмас", дедилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
يُرِيدُ أَن يُخۡرِجَكُم مِّنۡ أَرۡضِكُمۡۖ فَمَاذَا تَأۡمُرُونَ
"У бу ишлари билан сизларни ерингиздан - Мисрдан чиқариб юбормоқчи бўляпти", дедилар. Кейин Фиръавн улар билан Мусони нима қилиш ҳақида маслаҳатлашиб: "Бу борада қандай маслаҳат берасизлар", деди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالُوٓاْ أَرۡجِهۡ وَأَخَاهُ وَأَرۡسِلۡ فِي ٱلۡمَدَآئِنِ حَٰشِرِينَ
Улар Фиръавнга дедилар: "Мусо ва унинг акасини қўйиб тургин-да, Миср вилоярларига одамлар юбориб, сеҳргарларни тўпла".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
يَأۡتُوكَ بِكُلِّ سَٰحِرٍ عَلِيمٖ
"Юборган одамларинг ҳамма моҳир, кучли сеҳргарларни олиб келсинлар", дедилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَجَآءَ ٱلسَّحَرَةُ فِرۡعَوۡنَ قَالُوٓاْ إِنَّ لَنَا لَأَجۡرًا إِن كُنَّا نَحۡنُ ٱلۡغَٰلِبِينَ
Фиръавн одамлар юбориб, сеҳргарларни тўплади. Сеҳргарлар келиб Фиръавндан, Мусодан ғолиб бўлсак, бизни мукофотлайсанми, деб сўрадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ نَعَمۡ وَإِنَّكُمۡ لَمِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ
Фиръавн шундай жавоб берди: "Ҳа, албатта сизларни мукофотлайман, тақдирлайман. Мусодан ғолиб бўлсангизлар, менинг энг яқин одамларимга айланасизлар".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالُواْ يَٰمُوسَىٰٓ إِمَّآ أَن تُلۡقِيَ وَإِمَّآ أَن نَّكُونَ نَحۡنُ ٱلۡمُلۡقِينَ
Сеҳргарлар Мусодан ғолиб бўлишларига аниқ ишониб, такаббурлик ва каттазанглик билан: "Эй Мусо, сен олдин ташлайсанми ё биз олдин ташлайликми, сен танлайвер", дедилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ أَلۡقُواْۖ فَلَمَّآ أَلۡقَوۡاْ سَحَرُوٓاْ أَعۡيُنَ ٱلنَّاسِ وَٱسۡتَرۡهَبُوهُمۡ وَجَآءُو بِسِحۡرٍ عَظِيمٖ
Мусо ҳам Парвардигоридан мадад келишига аниқ ишониб, уларга парво ҳам қилмасдан: "Олдин сизлар ташлайверинглар", деди. Сеҳргарлар асолари ва арқонларини ташлаган эдилар, улар одамларнинг кўзини сеҳрлаб, ақл-идрокини олиб қўйиб, уларни қўрқитиб, ваҳимага солди. Хуллас, улар тамошабинларга кучли сеҳрни намойиш этдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
۞ وَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنۡ أَلۡقِ عَصَاكَۖ فَإِذَا هِيَ تَلۡقَفُ مَا يَأۡفِكُونَ
Шунда Аллоҳ пайғамбари ва калими Мусо алайҳиссаломга: "Эй Мусо, асойингни ташла", деди. Мусо асони ерга отди. Асо бир катта баҳайбат илонга айланиб, уларнинг одамлар кўзига илон бўлиб кўринган арқонлари ва асоларини ютиб юборди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَوَقَعَ ٱلۡحَقُّ وَبَطَلَ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
Шу билан ҳақ ўз бўйини кўрсатиб, Мусо алайҳиссалом олиб келган рисолатнинг ҳақлиги, сеҳргарларнинг сеҳри эса сохта экани аён бўлди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَغُلِبُواْ هُنَالِكَ وَٱنقَلَبُواْ صَٰغِرِينَ
Мусо ғалаба қозонди. Рақиблари эса мағлуб, хор бўлиб, бўйин эгишга мажбур бўлдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَأُلۡقِيَ ٱلسَّحَرَةُ سَٰجِدِينَ
Сеҳргарлар Аллоҳнинг қудрати нақадар буюклигини ва очиқ-равшан ҳужжатларни кўришгач, ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳга сажда қилиб ўзларини ерга ташладилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• من حكمة الله ورحمته أن جعل آية كل نبي مما يدركه قومه، وقد تكون من جنس ما برعوا فيه.
Ҳар бир пайғамбарга қавми идрок қила оладиган оят-мўъжиза берилиши Аллоҳнинг ҳикмати ва раҳматидандир. Қайси қавм қайси ишда моҳир бўлса, мўъжиза худди ўша соҳада келган.

• أنّ فرعون كان عبدًا ذليلًا مهينًا عاجزًا، وإلا لما احتاج إلى الاستعانة بالسحرة في دفع موسى عليه السلام.
Фиръавн бир заиф, ночор, нотавон банда бўлган. Акс ҳолда у бечора Мусо алайҳиссаломни даф қилиш учун сеҳргарларга муҳтож бўлармиди?!

• يدل على ضعف السحرة - مع اتصالهم بالشياطين التي تلبي مطالبهم - طلبهم الأجر والجاه عند فرعون.
Шайтонлар сеҳргарлар билан қалин дўст бўлиб, уларнинг ҳамма талабларини бажо келтирардилар. Шунга қарамасдан, сеҳргарларнинг Фиръавндан мукофот ва мансаб сўрашлари уларнинг заиф, ночор эканини кўрсатиб турибди.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់អាក់រ៉ហ្វ
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ