Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អើររ៉ោះម៉ាន   វាក្យខណ្ឌ:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
هَٰذِهِۦ جَهَنَّمُ ٱلَّتِي يُكَذِّبُ بِهَا ٱلۡمُجۡرِمُونَ
Уларга зуғум билан шундай дейилади: "Жиноятчилар у дунёда ёлғонга чиқарган жаҳаннам мана шу. Уни ўз кўзлари билан кўриб турибдилар. Энди инкор қила олмайдилар".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
يَطُوفُونَ بَيۡنَهَا وَبَيۡنَ حَمِيمٍ ءَانٖ
Жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида бориб-келиб юраверадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلِمَنۡ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ جَنَّتَانِ
Парвардигори ҳузурида туришдан қўрқиб, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган кишилар учун икки жаннат бор.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ذَوَاتَآ أَفۡنَانٖ
Бу икки жаннатнинг катта-катта мевали шох-новдалари бор.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فِيهِمَا عَيۡنَانِ تَجۡرِيَانِ
Бу икки жаннатда сувлари оқиб турадиган икки булоқ бор.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فِيهِمَا مِن كُلِّ فَٰكِهَةٖ زَوۡجَانِ
Иккисида ҳар бир мевадан икки нави бор.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ فُرُشِۭ بَطَآئِنُهَا مِنۡ إِسۡتَبۡرَقٖۚ وَجَنَى ٱلۡجَنَّتَيۡنِ دَانٖ
Астарлари шойидан бўлган кўрпачаларда ястаниб ўтирадилар. Икки жаннатдан териб олинган мевалар уларга яқин жойга олиб келиб қўйилади. Улардан туриб ҳам, ўтириб ҳам, ёнбошлаб ҳам олаверадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فِيهِنَّ قَٰصِرَٰتُ ٱلطَّرۡفِ لَمۡ يَطۡمِثۡهُنَّ إِنسٞ قَبۡلَهُمۡ وَلَا جَآنّٞ
Жаннатларда ўз жуфтларидан бошқага қиё ҳам боқмаган жононлар бор. Турмуш қуришларидан олдин уларга бирон инс ҳам, жин ҳам тегинмаган.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
كَأَنَّهُنَّ ٱلۡيَاقُوتُ وَٱلۡمَرۡجَانُ
Улар гўзаллик ва ранги тиниқликда ёқут ва маржонларга ўхшайдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
هَلۡ جَزَآءُ ٱلۡإِحۡسَٰنِ إِلَّا ٱلۡإِحۡسَٰنُ
Парвардигорига итоат этиш билан яхшилик қилган одамнинг мукофоти Аллоҳ уни яхшилаб тақдирлашидир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَمِن دُونِهِمَا جَنَّتَانِ
Мазкур икки жаннатдан қуйироқда яна икки жаннат бор.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
مُدۡهَآمَّتَانِ
Икки жаннат ҳам тўқ яшил рангда
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فِيهِمَا عَيۡنَانِ نَضَّاخَتَانِ
Бу икки жаннатда жуда қаттиқ отилиб турадиган, суви ҳеч қачон тугаб қолмайдиган икки булоқ бор.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فِيهِمَا فَٰكِهَةٞ وَنَخۡلٞ وَرُمَّانٞ
Бу икки жаннатда кўп мевалар, катта хурмо ва анорлар бор.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• أهمية الخوف من الله واستحضار رهبة الوقوف بين يديه.
Аллоҳдан қўрқиш ва У Зотнинг қўл остида туриш даҳшатини тасаввур қилиш ўта аҳамиятли.

• مدح نساء الجنة بالعفاف دلالة على فضيلة هذه الصفة في المرأة.
Жаннатдаги аёлларни поклик сифати билан мақташ аёл киши учун бу сифат фазилат эканидан далолатдир.

• الجزاء من جنس العمل.
Жазо ёки мукофот қилмишга қараб бўлади. Ҳар ким экканини ўради.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អើររ៉ោះម៉ាន
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ