Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់កមើរ   វាក្យខណ្ឌ:
وَنَبِّئۡهُمۡ أَنَّ ٱلۡمَآءَ قِسۡمَةُۢ بَيۡنَهُمۡۖ كُلُّ شِرۡبٖ مُّحۡتَضَرٞ
Уларга хабар бергинки, қудуқ суви улар билан туя ўртасида тақсимланган бўлиб, ундан бир кун туя ичса, бир кун улар ичадилар. Ҳар ким ўзига белгиланган кунда келади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَنَادَوۡاْ صَاحِبَهُمۡ فَتَعَاطَىٰ فَعَقَرَ
Туяни ўлдириш учун бир шерикларини чақирдилар. Қавмининг буйруғини бажариб, қилични олди-да, уни чопиб ташлади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَكَيۡفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ
Эй Макка аҳли, фикр юритинглар! Уларга юборган азобим қандай бўлди?! Бошқаларни азобдан огоҳлантиришим қандай бўлди?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّآ أَرۡسَلۡنَا عَلَيۡهِمۡ صَيۡحَةٗ وَٰحِدَةٗ فَكَانُواْ كَهَشِيمِ ٱلۡمُحۡتَظِرِ
Дарҳақиқат, Биз уларнинг устига бир қичқириқ юборгандик, уларни ҳалок айлади. Шу билан улар қўйларга қўра ясовчи ишлатадиган қуруқ шох-шаббаларга ўхшаб қолдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَقَدۡ يَسَّرۡنَا ٱلۡقُرۡءَانَ لِلذِّكۡرِ فَهَلۡ مِن مُّدَّكِرٖ
Биз Қуръондан ибрат, насиҳат олишни қулай қилиб қўйдик. Қани, ундан ибрат, насиҳат оладиган одам борми?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
كَذَّبَتۡ قَوۡمُ لُوطِۭ بِٱلنُّذُرِ
Лут қавми ҳам Лут алайҳиссаломнинг огоҳлантиришларини ёлғонга чиқарди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّآ أَرۡسَلۡنَا عَلَيۡهِمۡ حَاصِبًا إِلَّآ ءَالَ لُوطٖۖ نَّجَّيۡنَٰهُم بِسَحَرٖ
Уларнинг устига тош отадиган бўронни юбордик. Лут алайҳиссаломнинг оиласи бундан мустасно бўлди. Уларга азоб бормади. Азоб келишидан сал олдин саҳар чоғида уларга нажот бердик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
نِّعۡمَةٗ مِّنۡ عِندِنَاۚ كَذَٰلِكَ نَجۡزِي مَن شَكَرَ
Уларга нажот беришимиз Биз тарафимиздан бўлган бир инъомдир. Лутни қандай мукофотлаган бўлсак, ҳар бир Аллоҳга шукр қилган кишини ҳам шундай мукофотлаймиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَقَدۡ أَنذَرَهُم بَطۡشَتَنَا فَتَمَارَوۡاْ بِٱلنُّذُرِ
Лут уларни Бизнинг азобимиздан огоҳлантирди. Улар эса бунга шубҳа билан қараб, талашиб-тортишдилар ва уни ёлғонга чиқардилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَقَدۡ رَٰوَدُوهُ عَن ضَيۡفِهِۦ فَطَمَسۡنَآ أَعۡيُنَهُمۡ فَذُوقُواْ عَذَابِي وَنُذُرِ
Лутнинг олдига фаришталар меҳмон бўлиб келишганди. Қавми улар билан бузуқлик қилиш ниятида ундан меҳмонларини талаб қилишди. Шунда Биз уларнинг кўзларини кўр қилиб қўйган эдик, уларни кўрмадилар. Уларга шундай дедик: "Азобимни ва огоҳлантиришим оқибатини татинглар!"
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَقَدۡ صَبَّحَهُم بُكۡرَةً عَذَابٞ مُّسۡتَقِرّٞ
Тонгда уларга то охиратгача ҳамроҳ бўлиб борадиган бир азоб келди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَذُوقُواْ عَذَابِي وَنُذُرِ
Уларга шундай дейилди: "Сизларга туширган азобимни ва Лутнинг огоҳлантиришлари оқибатини татинглар".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَقَدۡ يَسَّرۡنَا ٱلۡقُرۡءَانَ لِلذِّكۡرِ فَهَلۡ مِن مُّدَّكِرٖ
Биз Қуръондан ибрат, насиҳат олишни қулай қилиб қўйдик. Қани, ундан ибрат, насиҳат оладиган одам борми?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَقَدۡ جَآءَ ءَالَ فِرۡعَوۡنَ ٱلنُّذُرُ
Дарҳақиқат, Фиръавн оиласига ҳам Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломлар орқали огоҳлантиришлар келди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا كُلِّهَا فَأَخَذۡنَٰهُمۡ أَخۡذَ عَزِيزٖ مُّقۡتَدِرٍ
Биз тарафимиздан юборилган ҳамма ҳужжат, далилларни ёлғонга чиқардилар. Натижада уларни жазоладик. Бу жазо ҳаммадан Ғолиб, ҳар ишга Қодир Зотнинг жазоси эди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَكُفَّارُكُمۡ خَيۡرٞ مِّنۡ أُوْلَٰٓئِكُمۡ أَمۡ لَكُم بَرَآءَةٞ فِي ٱلزُّبُرِ
Эй Макка аҳли, сизларнинг кофирларингиз ўша Нуҳ қавми, Од, Самуд, Лут қавми, Фиръавн ва унинг қавми каби ўтмишдаги ҳақни ноҳаққа чиқарганлардан яхшироқми? Ёки самовий китобларда битилган сизларни Аллоҳнинг азобидан озод қилувчи бирон ҳужжат борми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَمۡ يَقُولُونَ نَحۡنُ جَمِيعٞ مُّنتَصِرٞ
Балки анави Макка кофирлари: "Биз ғолиб жамоамиз. Бизга ёмонлик қилмоқчи бўлганларни, жамоамизни бўлиб юбормоқчи бўлганларни енгамиз", дейишар?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
سَيُهۡزَمُ ٱلۡجَمۡعُ وَيُوَلُّونَ ٱلدُّبُرَ
Кофирларнинг бу жамоаси яқинда мўминлардан енгилиб, ортга чекинадилар. Бу иш Бадр куни рўй берди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
بَلِ ٱلسَّاعَةُ مَوۡعِدُهُمۡ وَٱلسَّاعَةُ أَدۡهَىٰ وَأَمَرُّ
Улар ёлғонга чиқараётган Қиёмат ўзларига ваъда қилинган кундир. Ўша кунда азобланадилар. Қиёмат эса дунёдаги Бадр кунида рўй берган азоблардан кўра кўлами каттароқ ва азоби қаттиқроқдир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ ٱلۡمُجۡرِمِينَ فِي ضَلَٰلٖ وَسُعُرٖ
Куфр келтириб, гуноҳлар қилиб жиноятчи бўлганлар ҳақдан адашиб кетган ва азобу уқубатда қолган бадбахтлардир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
يَوۡمَ يُسۡحَبُونَ فِي ٱلنَّارِ عَلَىٰ وُجُوهِهِمۡ ذُوقُواْ مَسَّ سَقَرَ
Улар юзтубан ҳолларида дўзахга судралиб борилган кунда уларга шундай дейилади: "Дўзах азобини татинглар!"
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّا كُلَّ شَيۡءٍ خَلَقۡنَٰهُ بِقَدَرٖ
Дарҳақиқат, Биз коинотдаги ҳар бир нарсани Ўз илмимиз, хоҳишимиз ва Лавҳул-маҳфузда битиб қўйган тақдиримизга биноан аниқ бир ўлчов билан яратдик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• شمول العذاب للمباشر للجريمة والمُتَمالئ معه عليها.
Жазо жиноятнинг бевосита ижрочисига ҳам, унинг ҳамтовоғига ҳам муштаракдир.

• شُكْر الله على نعمه سبب السلامة من العذاب.
Аллоҳ берган неъматларга шукр қилиш азобдан саломат қолишга олиб боради.

• إخبار القرآن بهزيمة المشركين يوم بدر قبل وقوعها من الإخبار بالغيب الدال على صدق القرآن.
Қуръон Бадр куни бўлмасидан олдин унда мушриклар мағлубиятга учрашлари ҳақида хабар берган. Бу ғайбдан хабар бериш ҳисобланиб, Қуръоннинг ҳақлигига далолат қилувчи бир ҳужжатдир.

• وجوب الإيمان بالقدر.
Қадарга иймон келтириш вожиб.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់កមើរ
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ