Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: សទ   វាក្យខណ្ឌ:
وَقَالُواْ مَا لَنَا لَا نَرَىٰ رِجَالٗا كُنَّا نَعُدُّهُم مِّنَ ٱلۡأَشۡرَارِ
Мутакаббир зўравонлар дедилар: "Нимагадир дунё ҳаётида жазога лойиқ бадбахтлар деб ўйлаганларимиз дўзахда кўринмаяпти-я".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَتَّخَذۡنَٰهُمۡ سِخۡرِيًّا أَمۡ زَاغَتۡ عَنۡهُمُ ٱلۡأَبۡصَٰرُ
Уларни масхара қилишларимиз хато бўлганмикин? Улар жазога лойиқ эмасмикин? Тўғри бўлганида дўзахга киришлари керак эди-ку. Уларга кўзимиз тушмади-ку.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ ذَٰلِكَ لَحَقّٞ تَخَاصُمُ أَهۡلِ ٱلنَّارِ
Қиёмат куни кофирларнинг мана шундай талашиб тортишишлари ҳақдир, шак-шубҳасиздир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قُلۡ إِنَّمَآ أَنَا۠ مُنذِرٞۖ وَمَا مِنۡ إِلَٰهٍ إِلَّا ٱللَّهُ ٱلۡوَٰحِدُ ٱلۡقَهَّارُ
Эй Муҳаммад, қавмингиз орасидаги кофирларга айтинг: "Мен фақат Аллоҳнинг азобидан огоҳлантираман, холос. Бу азоб куфр ва пайғамбарларни ёлғончига чиқариш туфайли бошингизга тушади. Аллоҳдан ўзга чин маъбуд йўқ. У Ўзининг буюклигида ҳам, сифатларида ҳам, номларида ҳам Ягонадир. У ҳамма нарсадан Ғолибдир, Қаҳҳордир. Ҳамма нарса Унга бўйсунгувчидир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
رَبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡغَفَّٰرُ
У осмонларнинг ҳам, ернинг ҳам, улар орасидаги нарсаларнинг ҳам Парвардигоридир. У ҳаммадан Ғолибдир, Азиздир. У тавба қиладиган бандаларини Кечиргувчидир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قُلۡ هُوَ نَبَؤٌاْ عَظِيمٌ
Эй Пайғамбар, анави ҳақни ёлғонга чиқараётганларга айтинг: "Қуръон улуғ хабардир".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَنتُمۡ عَنۡهُ مُعۡرِضُونَ
Сизлар эса шу қадар буюк хабардан юз ўгиряпсизлар. Унга эътибор бермаяпсизлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
مَا كَانَ لِيَ مِنۡ عِلۡمِۭ بِٱلۡمَلَإِ ٱلۡأَعۡلَىٰٓ إِذۡ يَخۡتَصِمُونَ
Аллоҳ менга ваҳий қилиб, ўргатиб қўймаганида фаришталар орасида бўлиб ўтган Одамни яратиш ҳақидаги тортишувлар ҳақида менда ҳеч қандай маълумот йўқ эди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِن يُوحَىٰٓ إِلَيَّ إِلَّآ أَنَّمَآ أَنَا۠ نَذِيرٞ مُّبِينٌ
Аллоҳ менга сизларни У Зотнинг азобидан огоҳлантиришим керак бўлган ўринларнигина ваҳий қилади, холос.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِذۡ قَالَ رَبُّكَ لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ إِنِّي خَٰلِقُۢ بَشَرٗا مِّن طِينٖ
Эсланг! Ўшанда Парвардигорингиз фаришталарга: "Дарҳақиқат, Мен лойдан бир одамни яратгувчиман", деган эди. У Одам алайҳиссалом эди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَإِذَا سَوَّيۡتُهُۥ وَنَفَخۡتُ فِيهِ مِن رُّوحِي فَقَعُواْ لَهُۥ سَٰجِدِينَ
Унинг хилқатини расо айлаб, шаклини тўғрилаб, унга Ўз Руҳимдан пуфлаганимдан кейин унга сажда қилинглар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَسَجَدَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ كُلُّهُمۡ أَجۡمَعُونَ
Фаришталар Парвардигорларининг амрига итоат этиб, ҳаммалари Одамга эҳтиром саждасини қилдилар. Сажда қилмаган биронтаси қолмади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِلَّآ إِبۡلِيسَ ٱسۡتَكۡبَرَ وَكَانَ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ
Фақат Иблисгина сажда қилмади. Мутакаббирлик билан Парвардигорнинг амрига итоатсизлик қилди ва шу билан (энг аввалги) кофирлардан бўлди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ يَٰٓإِبۡلِيسُ مَا مَنَعَكَ أَن تَسۡجُدَ لِمَا خَلَقۡتُ بِيَدَيَّۖ أَسۡتَكۡبَرۡتَ أَمۡ كُنتَ مِنَ ٱلۡعَالِينَ
Аллоҳ деди: "Эй, Иблис, Ўзимнинг икки қўлим билан яратган Одамга сажда қилишдан сени нима ман қилди?! Мутакаббирлигинг ман қилдими? Ёки олдин ҳам Парвардигорингга каттазанглик қиладиганлардан эдингми?!"
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ أَنَا۠ خَيۡرٞ مِّنۡهُ خَلَقۡتَنِي مِن نَّارٖ وَخَلَقۡتَهُۥ مِن طِينٖ
Иблис деди: "Мен Одамдан яхшироқман. Мени оловдан яратгансан. Уни эса лойдан яратдинг". Унинг назарида олов лойдан улуғроқ нарса эди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ فَٱخۡرُجۡ مِنۡهَا فَإِنَّكَ رَجِيمٞ
Аллоҳ Иблисга деди: "Жаннатдан чиқ! Бас, энди сен қувилган малъунсан".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِنَّ عَلَيۡكَ لَعۡنَتِيٓ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلدِّينِ
Жаннатдан қувилиб малъун бўлишинг то Қиёмат кунига қадардир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ رَبِّ فَأَنظِرۡنِيٓ إِلَىٰ يَوۡمِ يُبۡعَثُونَ
Иблис деди: "Парвардигорим, бандаларинг қайта тириладиган кунга қадар менга муҳлат бер, жонимни олмай тур".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ فَإِنَّكَ مِنَ ٱلۡمُنظَرِينَ
Аллоҳ деди: "Бас, сен муҳлат берилганлардансан".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡوَقۡتِ ٱلۡمَعۡلُومِ
Аниқ белгилаб қўйилган муддатдаги кунга қадар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ فَبِعِزَّتِكَ لَأُغۡوِيَنَّهُمۡ أَجۡمَعِينَ
Иблис деди: "Қудратинг ва қаҳрингга қасамки, Одам болаларининг ҳаммасини йўлдан оздираман".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِلَّا عِبَادَكَ مِنۡهُمُ ٱلۡمُخۡلَصِينَ
Улар орасидаги Ўзинг асраб қолган ва холис Сенгагина ибодат қиладиган бандаларинггина бундан мустасно.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• القياس والاجتهاد مع وجود النص الواضح مسلك باطل.
Очиқ далил турганда қиёс ва ижтиҳодга қараб юриш ботил йўлдир.

• كفر إبليس كفر عناد وتكبر.
Иблиснинг кофирлиги саркашлиги ва мутакаббирлигидан келиб чиққан куфрдир.

• من أخلصهم الله لعبادته من الخلق لا سبيل للشيطان عليهم.
Ким холис Аллоҳгагина бандалик қилса, шайтон унинг қалбига кириб бора олмайди.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: សទ
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ