Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: យ៉ាស៊ីន   វាក្យខណ្ឌ:
إِنَّ أَصۡحَٰبَ ٱلۡجَنَّةِ ٱلۡيَوۡمَ فِي شُغُلٖ فَٰكِهُونَ
Қиёмат куни жаннат эгалари ҳеч нарсанинг ташвишини қилмайдилар. Зеро, ҳамма неъматлар уларга муҳайё қилиб қўйилади. Буюк муваффақиятга эришадилар. Улар шод-хуррамлик билан кўнгиллари тусаган ишни қиладилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
هُمۡ وَأَزۡوَٰجُهُمۡ فِي ظِلَٰلٍ عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِ مُتَّكِـُٔونَ
Улар ўз жуфтлари билан жаннат дарахтларининг соя-салқинларидаги сўриларда ястаниб ётурлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
لَهُمۡ فِيهَا فَٰكِهَةٞ وَلَهُم مَّا يَدَّعُونَ
Жаннатда улар учун узум, анжир, анор каби турли мевалар бордир. Улар нимани истасалар, ҳаммаси бир зумда муҳайё қилинар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
سَلَٰمٞ قَوۡلٗا مِّن رَّبّٖ رَّحِيمٖ
Бу неъматлар устига уларга яна Меҳрибон Парвардигорлари тарафидан салом ҳам айтилади. Сўз билан айтилади. Аллоҳ салом айтдими, тамом, улар ҳар томонлама саломатликка эришадилар. Бундан олий салом борми?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱمۡتَٰزُواْ ٱلۡيَوۡمَ أَيُّهَا ٱلۡمُجۡرِمُونَ
Қиёмат куни мушрикларга шундай дейилади: "Мўминлардан ажралинглар. Энди сизлар мўминлар билан бир сафда туришга лойиқ эмассизлар. Энди сизларнинг тавсифингиз ҳам, оқибатингиз ҳам бошқа-бошқа.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
۞ أَلَمۡ أَعۡهَدۡ إِلَيۡكُمۡ يَٰبَنِيٓ ءَادَمَ أَن لَّا تَعۡبُدُواْ ٱلشَّيۡطَٰنَۖ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوّٞ مُّبِينٞ
Сизларга йўл кўрсатиб, фармон бериб, пайғамбарларим тили билан: "Эй Одам болалари, шайтонга бўйсуниб, куфру маъсиятлар лойига ботманглар, шайтон сизларга очиқ душмандир", демаганмидим?! Одам қандай қилиб, ўзига очиқ душман бўлиб турган шайтонга итоат этади?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَأَنِ ٱعۡبُدُونِيۚ هَٰذَا صِرَٰطٞ مُّسۡتَقِيمٞ
Эй Одам болалари, сизларни ёлғиз Менгагина ибодат қилишга, ҳеч нарсани Менга шерик қилмасликка буюрган эдим. "Ёлғиз Менгагина тоат-ибодат қилиш розилигим ва жаннат сари олиб борадиган энг тўғри йўлдир", деган эдим. Сизлар эса буйруқларимни бажармадинглар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَقَدۡ أَضَلَّ مِنكُمۡ جِبِلّٗا كَثِيرًاۖ أَفَلَمۡ تَكُونُواْ تَعۡقِلُونَ
Шайтон сизлардан кўп одамларни йўлдан оздирганди. Ақлингларни ишлатиб, ёлғиз Парвардигорингизга тоат-ибодат қилсангизлар бўлмасмиди? У Зот сизларни шайтонга итоат этишдан эҳтиётлантириб, унинг очиқ душман эканини айтганди-ку!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
هَٰذِهِۦ جَهَنَّمُ ٱلَّتِي كُنتُمۡ تُوعَدُونَ
Сизларга у дунёда ваъда қилинган жаҳаннам мана шудир! У сизлар учун ғайб олами эди. Бугун эса уни ўз кўзингиз билан кўриб турибсизлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ٱصۡلَوۡهَا ٱلۡيَوۡمَ بِمَا كُنتُمۡ تَكۡفُرُونَ
Мана энди бугун унга киринглар ва алангасида қийналиб ёнинглар. Чунки сизлар дунё ҳаётида Аллоҳга куфр келтирган эдингизлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ٱلۡيَوۡمَ نَخۡتِمُ عَلَىٰٓ أَفۡوَٰهِهِمۡ وَتُكَلِّمُنَآ أَيۡدِيهِمۡ وَتَشۡهَدُ أَرۡجُلُهُم بِمَا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ
Бугун оғизларини муҳрлаб қўямиз. Қилиб ўтган куфру маъсиятларини тиллари билан инкор қила олмайдилар. Дунёда қилиб ўтган гуноҳлари ҳақида эса қўллари сўзлайди, оёқлари гувоҳлик беради.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَوۡ نَشَآءُ لَطَمَسۡنَا عَلَىٰٓ أَعۡيُنِهِمۡ فَٱسۡتَبَقُواْ ٱلصِّرَٰطَ فَأَنَّىٰ يُبۡصِرُونَ
Кўзларини кўр қилиб қўйишни истасак, шундай қилган бўлар эдик. Бас, тезроқ жаннатга етиб олиш учун йўлга шошардилар. Лекин кўр кўзлари билан қаёққа ҳам борардилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَوۡ نَشَآءُ لَمَسَخۡنَٰهُمۡ عَلَىٰ مَكَانَتِهِمۡ فَمَا ٱسۡتَطَٰعُواْ مُضِيّٗا وَلَا يَرۡجِعُونَ
Уларнинг хилқатини ўзгартирмоқчи, ўзларини турган жойларида қотириб қўймоқчи бўлсак, шундай қилган бўлар эдик. Бас, ўринларидан қимирлаёлмай қолардилар. На олдга бора олардилар ва на ортга қайта олардилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَمَن نُّعَمِّرۡهُ نُنَكِّسۡهُ فِي ٱلۡخَلۡقِۚ أَفَلَا يَعۡقِلُونَ
Кимга ҳаётида узун умр берсак, уни ўта заиф, ночор ҳолга келтирамиз. Шуни ақллари билан бир фикрлаб кўрмайдиларми ва дунёнинг ўткинчи, охиратнинг эса абадий эканини англамайдиларми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَمَا عَلَّمۡنَٰهُ ٱلشِّعۡرَ وَمَا يَنۢبَغِي لَهُۥٓۚ إِنۡ هُوَ إِلَّا ذِكۡرٞ وَقُرۡءَانٞ مُّبِينٞ
Биз Муҳаммад алайҳиссаломга шеърни ўргатмадик. Шеър у кишига лойиқ ҳам эмас. Чунки у кишининг табиатида шоирлик йўқ. Биз у кишига ўргатган таълим зикр ва очиқ Қуръондан ўзга нарса эмас.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
لِّيُنذِرَ مَن كَانَ حَيّٗا وَيَحِقَّ ٱلۡقَوۡلُ عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ
Қалби уйғоқ, кўнгил кўзи кўрадиган зотларни огоҳлантириш учун Қуръон нозил бўлди. Зеро, шундай кишиларгина ундан фойдалана оладилар. Азоб кофирларга ҳақ бўлиши учун ҳам Қуъон нозил қилинди. Чунки, у билан даъватнинг уларга етиб бораганига ҳужжат барпо бўлади. Шундан кейин уларнинг ҳеч қандай узри, баҳонаси қолмайди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• في يوم القيامة يتجلى لأهل الإيمان من رحمة ربهم ما لا يخطر على بالهم.
Қиёмат куни мўминлар учун Парвардигорнинг раҳмати ҳатто ҳаёлга ҳам келмайдиган тарзда намоён бўлади.

• أهل الجنة مسرورون بكل ما تهواه النفوس وتلذه العيون ويتمناه المتمنون.
Жаннат аҳли орзулари ушалиб, кўнгиллари тусаган ва кўзларини қувонтирадиган неъматлардан масрур бўладилар.

• ذو القلب هو الذي يزكو بالقرآن، ويزداد من العلم منه والعمل.
Қалби уйғоқ одамгина Қуръондан ибрат олиб, илми ва амалини ривожлантиради.

• أعضاء الإنسان تشهد عليه يوم القيامة.
Қиёмат куни инсоннинг аъзолари ўзига қарши гувоҳлик берадилар.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: យ៉ាស៊ីន
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ