Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាស្ហស្ហ៊ូអារ៉ក   វាក្យខណ្ឌ:
وَٱتَّقُواْ ٱلَّذِي خَلَقَكُمۡ وَٱلۡجِبِلَّةَ ٱلۡأَوَّلِينَ
Сизни ва сиздан олдинги умматларни яратган Зотнинг бошингизга бало ёғдиришидан қўрқинглар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالُوٓاْ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلۡمُسَحَّرِينَ
Шуайбнинг қавми унга деди: "Сен аниқ сеҳрлангансан. Ақлинг жойида эмас. Сеҳр эс-ҳушингни олиб қўйган".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَمَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٞ مِّثۡلُنَا وَإِن نَّظُنُّكَ لَمِنَ ٱلۡكَٰذِبِينَ
Сен ҳам худди бизга ўхшаган одамсан. Пайғамбар бўлиш учун биздан ортиқча жойинг йўқ. Пайғамбарман, деб қилаётган даъвойинг ёлғон, деб ўйлаймиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَأَسۡقِطۡ عَلَيۡنَا كِسَفٗا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ
Агар даъвойинг рост бўлса, устимизга осмоннинг бир бўлагини ташлаб юбор-чи.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ رَبِّيٓ أَعۡلَمُ بِمَا تَعۡمَلُونَ
Шуайб уларга деди: "Парвардигорим сизлар қилаётган ширк ва гуноҳларни кўриб-билиб турибди. У Зотдан бирон ишингиз яширин қола олмас".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَهُمۡ عَذَابُ يَوۡمِ ٱلظُّلَّةِۚ إِنَّهُۥ كَانَ عَذَابَ يَوۡمٍ عَظِيمٍ
Уни ёлғончига чиқаришда давом этавердилар. Натижада уларга бало келди. Қаттиқ иссиқ кундан кейин уларни бир булутнинг "сояси" қамраб олди. Ундан ўт ёғиб, ҳаммасини куйдириб юборди. Улар ҳалокатга учраган кун жуда даҳшатли бўлганди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ
Шуайб қавмининг ҳалокатга учрашида ибрат оладиганлар учун ибрат бордир. Уларнинг аксари мўмин бўлмагандилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз душманларидан интиқом оладиган Азиз-Қудратлидир, тавба қилган бандаларига эса Меҳрибондир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِنَّهُۥ لَتَنزِيلُ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган бу Қуръон барча махлуқотларнинг Парвардигори тарафидан нозил қилингандир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
نَزَلَ بِهِ ٱلرُّوحُ ٱلۡأَمِينُ
Уни ишончли фаришта Жаброил алайҳиссалом олиб тушди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
عَلَىٰ قَلۡبِكَ لِتَكُونَ مِنَ ٱلۡمُنذِرِينَ
Эй Пайғамбар, уни сизнинг қалбингизга олиб тушди. Одамларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган пайғамбар бўлишингиз учун шундай қилди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
بِلِسَانٍ عَرَبِيّٖ مُّبِينٖ
Уни очиқ-ойдин араб тилида нозил қилди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِنَّهُۥ لَفِي زُبُرِ ٱلۡأَوَّلِينَ
Бу Қуръон олдинги китобларда ҳам зикр қилинган. Ўтган самовий китоблар у ҳақда хушхабар берган.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَوَلَمۡ يَكُن لَّهُمۡ ءَايَةً أَن يَعۡلَمَهُۥ عُلَمَٰٓؤُاْ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ
Бану Исроил орасидаги Абдуллоҳ ибн Салом каби уламоларнинг бу ҳақиқатни билишлари сизнинг чин пайғамбар эканингизга етарли далил эмасми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَوۡ نَزَّلۡنَٰهُ عَلَىٰ بَعۡضِ ٱلۡأَعۡجَمِينَ
Биз бу Қуръонни араб тилида гаплашмайдиган ажамлардан бирига нозил қилганимизда
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَقَرَأَهُۥ عَلَيۡهِم مَّا كَانُواْ بِهِۦ مُؤۡمِنِينَ
Уни ўқиб берса ҳам, унга иймон келтирмас эдилар ва "уни тушунмаяпмиз", деган бўлардилар. Бас Қуръон уларнинг тилида нозил бўлгани учун Аллоҳга ҳамд айтсинлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
كَذَٰلِكَ سَلَكۡنَٰهُ فِي قُلُوبِ ٱلۡمُجۡرِمِينَ
Ҳақни тан олмаслик ва куфрни жиноятчиларнинг қалбларига ана шундай киритиб қўйганмиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
لَا يُؤۡمِنُونَ بِهِۦ حَتَّىٰ يَرَوُاْ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَلِيمَ
То аламли азобни кўрмагунларича унга иймон келтирмасдан, кофирликларида қолаверадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَيَأۡتِيَهُم بَغۡتَةٗ وَهُمۡ لَا يَشۡعُرُونَ
Бу азоб тўсатдан келади. Ўзлари сезмай ҳам қоладилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَيَقُولُواْ هَلۡ نَحۡنُ مُنظَرُونَ
Азоб уларга тўсатдан келиб қолган пайтда надоматлар чекиб: "Энди бизга муҳлат берилармикин, Аллоҳга тавба қилаб олар эдик", деб қоладилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَفَبِعَذَابِنَا يَسۡتَعۡجِلُونَ
Анави кофирлар: "Осмонни устимизга ташлаб юбормагунингча сенга иймон келтирмаймиз", дея Бизнинг азобимизни шошилтирмоқдаларми?!
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَفَرَءَيۡتَ إِن مَّتَّعۡنَٰهُمۡ سِنِينَ
Эй Пайғамбар, айтинг-ча, иймондан бош тортаётган анави кофирларни йиллар мобайнида турли неъматлар билан сийлаб турсак-да.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ثُمَّ جَآءَهُم مَّا كَانُواْ يُوعَدُونَ
Шунча неъматлардан узоқ йиллар фойдаланиб юрганларидан кейин уларга ваъда қилинган азоб келса.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• كلما تعمَّق المسلم في اللغة العربية، كان أقدر على فهم القرآن.
Мусулмон одам араб тилини қанча чуқур билса, Қуръонни шунча чуқур тушунадиган бўлади.

• الاحتجاج على المشركين بما عند المُنْصِفين من أهل الكتاب من الإقرار بأن القرآن من عند الله.
Инсофли аҳли китобларнинг Қуръон Аллоҳ тарафидан эканини эътироф этишларини мушрикларга қарши ҳужжат қилиш мумкин.

• ما يناله الكفار من نعم الدنيا استدراج لا كرامة.
Кофирларнинг дунё неъматларидан баҳраманд бўлишлари, уларга кўрсатилган иззат-икром эмас, балки истидрождир. Истидрож - қўйиб бериш, муҳлат бериш, тез жазоламасдан кўпроқ гуноҳ қилишига имкон бериб, охирида жазога тортиш. Арқонни узун ташлаб қўйишга тўғри келса керак.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាស្ហស្ហ៊ូអារ៉ក
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ