Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អល់មុមីនូន   វាក្យខណ្ឌ:

Мўъминун

គោល​បំណងនៃជំពូក:
بيان فلاح المؤمنين وخسران الكافرين.
Мўминларнинг нажот топиши ва кофирларнинг шарманда бўлиши

قَدۡ أَفۡلَحَ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ
Аллоҳга иймон келтирган ва Унинг шариатига амал қилган зотлар мурод-мақсадларига етдилар, хавфу хатардан нажот топдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ٱلَّذِينَ هُمۡ فِي صَلَاتِهِمۡ خَٰشِعُونَ
Мўминларки, намозларида эгилиб, ўзларини паст олиб, ҳамма аъзолари сокин бўлиб, қалблари эса ташвишлардан холиланиб турадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱلَّذِينَ هُمۡ عَنِ ٱللَّغۡوِ مُعۡرِضُونَ
Мўминларки, беҳуда гаплардан, кераксиз ишлардан, ноҳақликдан юз ўгирадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِلزَّكَوٰةِ فَٰعِلُونَ
Мўминларки, қалбларини разолатдан, мол-давлатини эса кирлардан поклаш учун закот берадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِفُرُوجِهِمۡ حَٰفِظُونَ
Мўминларки, зинодан, бачавозликдан ва бошқа бузуқликлардан узоқ юриб, авратларини пок тутадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِلَّا عَلَىٰٓ أَزۡوَٰجِهِمۡ أَوۡ مَا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُهُمۡ فَإِنَّهُمۡ غَيۡرُ مَلُومِينَ
Бу ишда ўзларининг жуфти ҳалоллари ёки қўл остидаги чўрилари мустасно. Бас, улар билан қўшилсалар, маломат қилинмаслар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَمَنِ ٱبۡتَغَىٰ وَرَآءَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡعَادُونَ
Ўзининг аёли ёки қўл остидаги чўрисидан бошқа билан қўшилмоқчи бўлганлар Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошган, Аллоҳ ҳаром қилган ишни ҳалол қилмоқчи бўлган тажовузкорлардир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِأَمَٰنَٰتِهِمۡ وَعَهۡدِهِمۡ رَٰعُونَ
Мўминларки, Аллоҳ қўйган омонатга ҳам, бандалари қўйган омонатга ҳам, аҳду паймонларига ҳам вафо қиладилар, хиёнат қилмайдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَوَٰتِهِمۡ يُحَافِظُونَ
Мўминларки, намозларини қолдирмасдан, бардавом, ўз вақтида ва рукнларини тўла-тўкис қилиб адо этадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡوَٰرِثُونَ
Шу сифатларга эга бўлганлар ворислардир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ٱلَّذِينَ يَرِثُونَ ٱلۡفِرۡدَوۡسَ هُمۡ فِيهَا خَٰلِدُونَ
Ворисларки, жаннатнинг энг юқорисини мерос қилиб оладилар ва у ерда мангу қоладилар. Унинг неъматлари ҳеч қачон тугаб қолмайди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ مِن سُلَٰلَةٖ مِّن طِينٖ
Башарият отаси Одамни лойдан яратдик. Унинг тупроғи ер тупроғи билан қорилган сувдан олинган.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ثُمَّ جَعَلۡنَٰهُ نُطۡفَةٗ فِي قَرَارٖ مَّكِينٖ
Кейин унинг зурриётини то туғилгунига қадар бачадонда турадиган нутфа қилиб яратдик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ثُمَّ خَلَقۡنَا ٱلنُّطۡفَةَ عَلَقَةٗ فَخَلَقۡنَا ٱلۡعَلَقَةَ مُضۡغَةٗ فَخَلَقۡنَا ٱلۡمُضۡغَةَ عِظَٰمٗا فَكَسَوۡنَا ٱلۡعِظَٰمَ لَحۡمٗا ثُمَّ أَنشَأۡنَٰهُ خَلۡقًا ءَاخَرَۚ فَتَبَارَكَ ٱللَّهُ أَحۡسَنُ ٱلۡخَٰلِقِينَ
Бачадондан жой олган нутфани лахта қонга, лахта қонни бир парча гўштга, бир парча гўштни эса суякларга айлантирдик. Кейин суякларга гўшт қопладик. Шундан кейин унга бир нафха уриб, бачадондан ҳаётга чиқардик. Бас, энг гўзал яратувчи Аллоҳ баракотлидир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ثُمَّ إِنَّكُم بَعۡدَ ذَٰلِكَ لَمَيِّتُونَ
Эй одамлар, ана шунча даврлардан ўтганингиздан кейин ажалингиз етиб ўласизлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ثُمَّ إِنَّكُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ تُبۡعَثُونَ
Ўлганингиздан кейин қиёмат куни қайта тирилиб, қабрларингиздан чиқиб келасизлар ва бу дунёда қилиб ўтган ишларингизга жавоб берасизлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَقَدۡ خَلَقۡنَا فَوۡقَكُمۡ سَبۡعَ طَرَآئِقَ وَمَا كُنَّا عَنِ ٱلۡخَلۡقِ غَٰفِلِينَ
Эй одамлар, устингизда етти қават осмонни яратдик. Биз Ўзимиз яратган махлуқотлардан бехабар эмасмиз. Уларни унутиб ҳам қўйганимиз йўқ.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• للفلاح أسباب متنوعة يحسن معرفتها والحرص عليها.
Нажот топишнинг ўз йўллари бор. Уларни яхшилаб ўрганиш ва уларга ҳарис бўлиш лозим.

• التدرج في الخلق والشرع سُنَّة إلهية.
Яратишда ҳам, шариатлаштиришда ҳам даврма-давр иш қилиш илоҳий қонуниятдир.

• إحاطة علم الله بمخلوقاته.
Аллоҳнинг илми ҳамма махлуқотларини қамраб олган.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អល់មុមីនូន
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ