Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: តហា   វាក្យខណ្ឌ:
فَتَعَٰلَى ٱللَّهُ ٱلۡمَلِكُ ٱلۡحَقُّۗ وَلَا تَعۡجَلۡ بِٱلۡقُرۡءَانِ مِن قَبۡلِ أَن يُقۡضَىٰٓ إِلَيۡكَ وَحۡيُهُۥۖ وَقُل رَّبِّ زِدۡنِي عِلۡمٗا
Аллоҳ Олийдир, Муқаддасдир, Буюкдир. У Подшоҳдир. Ҳамма нарса Унинг мулкидир. Унинг Ўзи ҳам ҳақ, сўзи ҳам ҳақ. Мушриклар айтаётган сифатлардан Пок ва Олий. Эй Пайғамбар, Жаброил алайҳиссалом билан Қуръон ўқиётганингизда шошилиб кетманг. Сизга тўла етказиб бўлгунича кутиб туринг ва: "Парвардигорим, илмимни янада зиёда қил", деб айтинг.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَقَدۡ عَهِدۡنَآ إِلَىٰٓ ءَادَمَ مِن قَبۡلُ فَنَسِيَ وَلَمۡ نَجِدۡ لَهُۥ عَزۡمٗا
Илгари Одамга ҳам бир дарахт мевасидан емасликни тавсия қилиб, ейишни тақиқлаган эдик. У тавсиямизни унутиб, дарахт мевасидан еди. Сабр қилишга тоқати етмади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِذۡ قُلۡنَا لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ ٱسۡجُدُواْ لِأٓدَمَ فَسَجَدُوٓاْ إِلَّآ إِبۡلِيسَ أَبَىٰ
Эй Пайғамбар, эсланг! Фаришталарга, Одамга салом бериш тариқасида сажда қилинглар, деганимизда ҳаммалари сажда қилдилар. Фақат Иблис такаббурлик билан сажда қилишдан бош тортди. У ўзи фаришталар орасида бўлса ҳам фаришталардан бири эмас эди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَقُلۡنَا يَٰٓـَٔادَمُ إِنَّ هَٰذَا عَدُوّٞ لَّكَ وَلِزَوۡجِكَ فَلَا يُخۡرِجَنَّكُمَا مِنَ ٱلۡجَنَّةِ فَتَشۡقَىٰٓ
Дедик: "Эй Одам, Иблис сенга ҳам, жуфтингга ҳам душмандир. Унинг васвасасига учиб, гапига кириб юрманглар. Тағин сизларни жаннатдан чиқариб юбормасин. Акс ҳолда, кўп қийинчиликлар, машаққатлар тортишингизга тўғри келади".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ لَكَ أَلَّا تَجُوعَ فِيهَا وَلَا تَعۡرَىٰ
Жаннатда сени едириш, кийинтириш, оч ва яланғоч қўймаслик Аллоҳнинг зиммасидадир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَأَنَّكَ لَا تَظۡمَؤُاْ فِيهَا وَلَا تَضۡحَىٰ
Сени суғориш ва ташна қилиб қўймаслик ҳам. Сенга соя бериб, қуёш нурида қолдирмаслик ҳам.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَوَسۡوَسَ إِلَيۡهِ ٱلشَّيۡطَٰنُ قَالَ يَٰٓـَٔادَمُ هَلۡ أَدُلُّكَ عَلَىٰ شَجَرَةِ ٱلۡخُلۡدِ وَمُلۡكٖ لَّا يَبۡلَىٰ
Шайтон Одамни васваса қилиб, унга шундай деди: "Сенга бир дарахтни кўрсатайми? Ундан еган одам ҳеч қачон ўлмайди, абадийликка эришади, айни пайтда битмас-туганмас бойликка ноил бўлади".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَأَكَلَا مِنۡهَا فَبَدَتۡ لَهُمَا سَوۡءَٰتُهُمَا وَطَفِقَا يَخۡصِفَانِ عَلَيۡهِمَا مِن وَرَقِ ٱلۡجَنَّةِۚ وَعَصَىٰٓ ءَادَمُ رَبَّهُۥ فَغَوَىٰ
Одам ва Ҳавво ман қилинган дарахтнинг мевасидан едилар ва натижада уларнинг шу вақтга қадар ёпилиб турган авратлари очилиб қолди. Одам Аллоҳнинг фармонига бўйсунмай, ҳаддидан ошди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
ثُمَّ ٱجۡتَبَٰهُ رَبُّهُۥ فَتَابَ عَلَيۡهِ وَهَدَىٰ
Кейин Аллоҳ уни танлади, тавбасини қабул этиб, ҳидоятга бошлади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ ٱهۡبِطَا مِنۡهَا جَمِيعَۢاۖ بَعۡضُكُمۡ لِبَعۡضٍ عَدُوّٞۖ فَإِمَّا يَأۡتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدٗى فَمَنِ ٱتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشۡقَىٰ
Аллоҳ Одам ва Ҳаввога деди: "Сизлар ҳам, Иблис ҳам жаннатдан тушинглар. Энди Иблис сизларга душман, сизлар эса унга душмансизлар. Мен тарафимдан бир кўрсатма келганида ким унга эргашиб, амал қилса, у ҳақдан адашмайди ва охиратда азобга йўлиқиб, бахтсиз бўлиб қолмайди. Аксинча, Аллоҳ уни жаннатга киритади".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِي فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةٗ ضَنكٗا وَنَحۡشُرُهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ أَعۡمَىٰ
Ким Менинг кўрсатмамни қабул қилмасдан, ундан юз ўгирса, у шу дунёда ҳам, барзахда ҳам танг аҳволда ҳаёт кечиради. Қиёмат куни эса уни кўзи кўр ва ҳужжати йўқ ҳолида маҳшаргоҳга ҳайдаб келурмиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرۡتَنِيٓ أَعۡمَىٰ وَقَدۡ كُنتُ بَصِيرٗا
Кўрсатмадан юз ўгирган бу бадбахт: "Парвардигорим, нега мени кўр ҳолимда тирилтирдинг, ахир мен у дунёда кўзи очиқ эдим-ку?", деб қолади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• الأدب في تلقي العلم، وأن المستمع للعلم ينبغي له أن يتأنى ويصبر حتى يفرغ المُمْلِي والمعلم من كلامه المتصل بعضه ببعض.
Илм олишнинг ўзига хос одоблари бор. Ўрганаётган одам ўргатувчининг гапларини бўлмасдан, сабр билан охиригача тингламоғи лозим.

• نسي آدم فنسيت ذريته، ولم يثبت على العزم المؤكد، وهم كذلك، وبادر بالتوبة فغفر الله له، ومن يشابه أباه فما ظلم.
Одам алайҳиссалом унутган эди. Зурриёти ҳам унутди. Одам алайҳиссалом барқарор тура олмаганди. Зурриёти ҳам шундай бўлди. Одам алайҳиссалом тез тавба қилганди, Аллоҳ уни кечирди. Ким отасига ўхшамоқчи бўлса, зулм қилмасин.

• فضيلة التوبة؛ لأن آدم عليه السلام كان بعد التوبة أحسن منه قبلها.
Тавбанинг фазилати. Зеро, Одам алайҳиссалом тавба қилганидан кейин олдингидан ҳам яхшироқ одамга айланди.

• المعيشة الضنك في دار الدنيا، وفي دار البَرْزَخ، وفي الدار الآخرة لأهل الكفر والضلال.
Куфр ва залолат аҳли шу дунёда ҳам, барзахда ҳам, охиратда ҳам танг аҳволда ҳаёт кечирадилар.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: តហា
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ