Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: ម៉ារយុាំ   វាក្យខណ្ឌ:
أَفَرَءَيۡتَ ٱلَّذِي كَفَرَ بِـَٔايَٰتِنَا وَقَالَ لَأُوتَيَنَّ مَالٗا وَوَلَدًا
Эй Пайғамбар, Бизнинг ҳужжатларимизга куфр келтириб, ваъдамизни инкор қилиб, яна ортидан: "Ўлиб, қайта тирилсам, менга кўп мол-мулк ва фарзандлар берилади", дейдиган кимсани кўрдингизми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَطَّلَعَ ٱلۡغَيۡبَ أَمِ ٱتَّخَذَ عِندَ ٱلرَّحۡمَٰنِ عَهۡدٗا
У ғойибдан хабар топиб, ҳужжат билан гапиряптими? Ёки жаннатга киритиш, кўп мол-дунё ва фарзандлар бериш ҳақида Парвардигори билан аҳдлашиб олибдими?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
كَلَّاۚ سَنَكۡتُبُ مَا يَقُولُ وَنَمُدُّ لَهُۥ مِنَ ٱلۡعَذَابِ مَدّٗا
Иш у ўйлагандек бўлмайди. Унинг айтган гапини ва қилган ишини ёзиб қўямиз. Кейин мана шу ноҳақ гапни айтгани учун унга бериладиган азобни янада кучайтирамиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَنَرِثُهُۥ مَا يَقُولُ وَيَأۡتِينَا فَرۡدٗا
У ҳалок бўлганидан кейин ортидан қолган мол-дунё ва фарзандлар Бизники бўлиб қолади. Қиёмат кунида у мол-дунёси ва обрў-эътиборидан мосуво бўлгани ҳолда ёлғиз ўзи келади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَٱتَّخَذُواْ مِن دُونِ ٱللَّهِ ءَالِهَةٗ لِّيَكُونُواْ لَهُمۡ عِزّٗا
Мушриклар Аллоҳни қўйиб, бошқаларни ўзларига худо қилиб олдилар. Улар бизга ёрдам беради, бизни қўллаб-қувватлайди, деган мақсадда шундай қилдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
كَلَّاۚ سَيَكۡفُرُونَ بِعِبَادَتِهِمۡ وَيَكُونُونَ عَلَيۡهِمۡ ضِدًّا
Иш улар ўйлагандек эмас. Улар ибодат қилаётган "худо"лари Қиёмат кунида улардан юз ўгирадилар, қилган ибодатларини тан олмайдилар, уларга душманлик қиладилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَلَمۡ تَرَ أَنَّآ أَرۡسَلۡنَا ٱلشَّيَٰطِينَ عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ تَؤُزُّهُمۡ أَزّٗا
Эй Пайғамбар, Биз кофирларга уларни гуноҳларга, Аллоҳнинг динидан тўсишга қўзғайдиган шайтонларни юборганимизни кўрмадингизми?
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَلَا تَعۡجَلۡ عَلَيۡهِمۡۖ إِنَّمَا نَعُدُّ لَهُمۡ عَدّٗا
Эй Пайғамбар, шошқалоқлик қилиб Аллоҳдан уларни тезроқ ҳалок қилишини сўраманг. Биз уларнинг муддатларини ҳисоблаб турамиз. Вақти-соати келганда уларни ҳақли жазога тортамиз.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
يَوۡمَ نَحۡشُرُ ٱلۡمُتَّقِينَ إِلَى ٱلرَّحۡمَٰنِ وَفۡدٗا
Эй Пайғамбар, Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотларни Парвардигорлари қошига азиз меҳмон сифатида тўплаган кунимиз -Қиёмат кунини эсланг!.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَنَسُوقُ ٱلۡمُجۡرِمِينَ إِلَىٰ جَهَنَّمَ وِرۡدٗا
Кофирларни жаҳаннамга ташна ҳолларида ҳайдаган (кунимизда).
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
لَّا يَمۡلِكُونَ ٱلشَّفَٰعَةَ إِلَّا مَنِ ٱتَّخَذَ عِندَ ٱلرَّحۡمَٰنِ عَهۡدٗا
Кофирлар бир-бирларини шафоат қилиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар. Шу дунёда Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтириб, аҳду паймон олганлар бундан мустасно.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَقَالُواْ ٱتَّخَذَ ٱلرَّحۡمَٰنُ وَلَدٗا
Яҳудийлар, насронийлар ва айрим мушриклар: "Раҳмоннинг боласи бор", дедилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
لَّقَدۡ جِئۡتُمۡ شَيۡـًٔا إِدّٗا
Эй шу гапни айтганлар, шу қадар оғир гап айтдингизки,
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
تَكَادُ ٱلسَّمَٰوَٰتُ يَتَفَطَّرۡنَ مِنۡهُ وَتَنشَقُّ ٱلۡأَرۡضُ وَتَخِرُّ ٱلۡجِبَالُ هَدًّا
ундан осмонлар парчаланиб, ер ёрилиб, тоғлар қулаб тушай дейди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
أَن دَعَوۡاْ لِلرَّحۡمَٰنِ وَلَدٗا
Шуларнинг ҳаммаси, Раҳмоннинг боласи бор, деганлари туфайли содир бўлади. Аллоҳ бундай нуқсондан Олийдир, Буюкдир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَمَا يَنۢبَغِي لِلرَّحۡمَٰنِ أَن يَتَّخِذَ وَلَدًا
Бола тутиш Раҳмонга тўғри келмайди. Чунки У Зот бундай нуқсондан Покдир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِن كُلُّ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ إِلَّآ ءَاتِي ٱلرَّحۡمَٰنِ عَبۡدٗا
Осмонлардаги фаришталар ҳам, инсонлар ҳам, жинлар ҳам, ҳамма-ҳаммаси қиёмат кунида Парвардигори қошига бўйнини эгиб келадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
لَّقَدۡ أَحۡصَىٰهُمۡ وَعَدَّهُمۡ عَدّٗا
Аллоҳ ҳаммасини билиб, санаб-аниқлаб қўйган. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَكُلُّهُمۡ ءَاتِيهِ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ فَرۡدًا
Қиёмат куни уларнинг ҳар бири Аллоҳнинг ҳузурига якка-ёлғиз ҳолида келади. Мол-давлати ҳам, мададкори ҳам унга ҳамроҳ бўлмайди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• تدل الآيات على سخف الكافر وسَذَاجة تفكيره، وتَمَنِّيه الأماني المعسولة، وهو سيجد نقيضها تمامًا في عالم الآخرة.
Оятлар кофирнинг нақадар қисқаназар, калтафаҳм эканини кўрсатиб беряпти. Ширин-ширин орзулар оғушида яшайверади. Охиратда эса ғирт аксига йўлиқади.

• سلَّط الله الشياطين على الكافرين بالإغواء والإغراء بالشر، والإخراج من الطاعة إلى المعصية.
Аллоҳ таоло шайтонларнинг кофирларга таъсир ўтказишига йўл бериб қўйган. Уларни васваса қилиб, йўлдан оздиришлари, ёмон ишларга ундашлари, тоатдан қайтариб, гуноҳ сари етаклашлари мумкин.

• أهل الفضل والعلم والصلاح يشفعون بإذن الله يوم القيامة.
Фозиллар, олимлар ва солиҳлар Қиёмат кунида Аллоҳнинг изни ила шафоатга ноил бўладилар.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: ម៉ារយុាំ
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ