Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - មាតិកានៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់ហុិជរ៍   វាក្យខណ្ឌ:
قَالَ هَٰٓؤُلَآءِ بَنَاتِيٓ إِن كُنتُمۡ فَٰعِلِينَ
Лут алайҳиссалом меҳмонлари олдида ўз узрини билдириш учун: "Мақсадингиз шаҳватингизни қондириш бўлса, анави қизларим турибди, ўшаларни никоҳлаб олинглар", деди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
لَعَمۡرُكَ إِنَّهُمۡ لَفِي سَكۡرَتِهِمۡ يَعۡمَهُونَ
Эй Пайғамбар, ҳаётингизга қасамки, Лут қавми шаҳват гирдобида тентираб юрибдилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَأَخَذَتۡهُمُ ٱلصَّيۡحَةُ مُشۡرِقِينَ
Қуёш чиқиш пайтида уларни бир даҳшатли, ҳалокатга олиб борадиган қичқириқ тутди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَجَعَلۡنَا عَٰلِيَهَا سَافِلَهَا وَأَمۡطَرۡنَا عَلَيۡهِمۡ حِجَارَةٗ مِّن سِجِّيلٍ
Шаҳарни остин-устун қилиб, уларнинг устига сопол тошлар ёғдирдик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّلۡمُتَوَسِّمِينَ
Лут қавми йўлиққан ҳалокатда фикр юрита оладиган фаросатли одамлар учун оят-аломатлар бор.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِنَّهَا لَبِسَبِيلٖ مُّقِيمٍ
Лут қавмининг шаҳари то Қиёматгача турадиган бир йўл устидадир. Ўтган йўловчилар уни кўрадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗ لِّلۡمُؤۡمِنِينَ
Бу ҳодисада ибрат оладиган мўминлар учун ўзига хос белгилар, ишоралар бор.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَإِن كَانَ أَصۡحَٰبُ ٱلۡأَيۡكَةِ لَظَٰلِمِينَ
Дарахтлари кўп шаҳарнинг эгалари бўлган Шуайбнинг қавми Аллоҳга куфр келтириш, пайғамбари Шуайбни ёлғончига чиқариш билан золим бўлганди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَٱنتَقَمۡنَا مِنۡهُمۡ وَإِنَّهُمَا لَبِإِمَامٖ مُّبِينٖ
Кейин Биз улардан интиқом олиб, уларни жазоладик. Лут қавмининг шаҳарлари ҳам, Шуайб халқининг манзиллари ҳам очиқ йўл устида турибди. Ёнидан ўтган йўловчи уларни кўради.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَقَدۡ كَذَّبَ أَصۡحَٰبُ ٱلۡحِجۡرِ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Самуд қавми Ҳижоз билан Шом орасидаги Ҳижр номли шаҳарда яшаганлар. Улар ҳам Солиҳ алайҳиссаломни тан олмаслик билан ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَءَاتَيۡنَٰهُمۡ ءَايَٰتِنَا فَكَانُواْ عَنۡهَا مُعۡرِضِينَ
Уларга Солиҳ алайҳиссаломнинг чиндан Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбар эканига далолат қилувчи ҳужжатларни, жумладан, ўша туяни бердик. Аммо улар бу ҳужжатларга эътибор бермадилар, парво қилмадилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَكَانُواْ يَنۡحِتُونَ مِنَ ٱلۡجِبَالِ بُيُوتًا ءَامِنِينَ
Тоғни йўниб, уйлар ясаб, хавфсиз, тинч яшардилар.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَأَخَذَتۡهُمُ ٱلصَّيۡحَةُ مُصۡبِحِينَ
Тонг пайтида уларни даҳшатли қичқириқ тутди.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
فَمَآ أَغۡنَىٰ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ
Топган-тутган мол-дунёлари ҳам, уй-жойлари ҳам уларни Аллоҳнинг азобидан ҳимоя қила олмади.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَمَا خَلَقۡنَا ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَآ إِلَّا بِٱلۡحَقِّۗ وَإِنَّ ٱلسَّاعَةَ لَأٓتِيَةٞۖ فَٱصۡفَحِ ٱلصَّفۡحَ ٱلۡجَمِيلَ
Биз осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни ҳеч бир ҳикматсиз, бекорга, шунчаки яратмадик. Уларнинг ҳаммасини ҳақ билан яратдик. Қиёмат келишига шак-шубҳа йўқ. Шундай экан, эй Пайғамбар, сизни ёлғончига чиқараётганлардан чиройли тарзда юз ўгиринг, уларни яхшилик билан кечириб қўяверинг.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
إِنَّ رَبَّكَ هُوَ ٱلۡخَلَّٰقُ ٱلۡعَلِيمُ
Эй Пайғамбар, ҳамма нарсани яратган ҳам, ҳамма нарсадан хабардор ҳам ёлғиз Парвардигорингиздир.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَٰكَ سَبۡعٗا مِّنَ ٱلۡمَثَانِي وَٱلۡقُرۡءَانَ ٱلۡعَظِيمَ
Сизга етти оятли "Фотиҳа" сурасини ва улуғ Қуръонни бердик.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
لَا تَمُدَّنَّ عَيۡنَيۡكَ إِلَىٰ مَا مَتَّعۡنَا بِهِۦٓ أَزۡوَٰجٗا مِّنۡهُمۡ وَلَا تَحۡزَنۡ عَلَيۡهِمۡ وَٱخۡفِضۡ جَنَاحَكَ لِلۡمُؤۡمِنِينَ
Улардан айримларига Биз ато этган арзимас, ўткинчи дунёвий нарсаларга кўзингизни тикманг. Сизни ёлғончига чиқарганлари учун хафа ҳам бўлманг. Мўминларга тавозели бўлинг.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
وَقُلۡ إِنِّيٓ أَنَا ٱلنَّذِيرُ ٱلۡمُبِينُ
Эй Пайғамбар, айтинг: "Мен очиқ-ошкор азобдан огоҳлантирувчиман".
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
كَمَآ أَنزَلۡنَا عَلَى ٱلۡمُقۡتَسِمِينَ
Аллоҳнинг китобларини бир неча қисмларга ажратиб, айрим қисмларига ишонадиган, бошқаларига эса куфр келтирадиган кимсаларга тушган азоб сизларга ҳам тушиб қолишидан огоҳлантираман.
ការបកស្រាយជាភាសា​អារ៉ាប់:
អំពី​អត្ថប្រយោជន៍​នៃវាក្យខណ្ឌទាំងនេះនៅលើទំព័រនេះ:
• أن الله تعالى إذا أراد أن يهلك قرية ازداد شرهم وطغيانهم، فإذا انتهى أوقع بهم من العقوبات ما يستحقونه.
Аллоҳ бир шаҳар аҳолисини ҳалок қилишни истаса, уларнинг ёмонлиги, туғёни ортиб бораверади. Роса қиёмига етганда уларга ҳақли жазони юборади.

• كراهة دخول مواطن العذاب، ومثلها دخول مقابر الكفار، فإن دخل الإنسان إلى تلك المواضع والمقابر فعليه الإسراع.
Жазо ижро этилган жойларга кириш макруҳ. Масалан, кофирларнинг қабристонларига. Бундай жойларга кирган инсон тез қайтиб чиқиб кетиши лозим.

• ينبغي للمؤمن ألا ينظر إلى زخارف الدنيا وزهرتها، وأن ينظر إلى ما عند الله من العطاء.
Мўмин дунёнинг зебу зийнатларига эмас, Аллоҳнинг ҳузуридаги неъматга боқсин.

• على المؤمن أن يكون بعيدًا من المشركين، ولا يحزن إن لم يؤمنوا، قريبًا من المؤمنين، متواضعًا لهم، محبًّا لهم ولو كانوا فقراء.
Мўмин мушриклардан йироқ турмоғи лозим. Уларнинг иймонга келмаганига хафа бўлмасин. Мўминларга нисбатан эса ўзини яқин тутиб, тавозели бўлмоғи, камабағал бўлсалар ҳам уларни яхши кўрмоғи лозим.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់ហុិជរ៍
មាតិកានៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យនៃគម្ពីរគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - មាតិកានៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ