Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - អាឡាអូទីន ម៉ានសួរ * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: យូនូស   អាយ៉ាត់:
قَالَ قَدۡ أُجِيبَت دَّعۡوَتُكُمَا فَٱسۡتَقِيمَا وَلَا تَتَّبِعَآنِّ سَبِيلَ ٱلَّذِينَ لَا يَعۡلَمُونَ
(Аллоҳ) деди: «Дуоларингиз ижобат бўлди. Энди Тўғри Йўлда собит бўлинглар ва ҳатто ҳаргиз билмайдиган кимсаларнинг йўлига эргашманглар!»
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
۞ وَجَٰوَزۡنَا بِبَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ ٱلۡبَحۡرَ فَأَتۡبَعَهُمۡ فِرۡعَوۡنُ وَجُنُودُهُۥ بَغۡيٗا وَعَدۡوًاۖ حَتَّىٰٓ إِذَآ أَدۡرَكَهُ ٱلۡغَرَقُ قَالَ ءَامَنتُ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱلَّذِيٓ ءَامَنَتۡ بِهِۦ بَنُوٓاْ إِسۡرَٰٓءِيلَ وَأَنَا۠ مِنَ ٱلۡمُسۡلِمِينَ
Биз Бани Исроилни денгиздан ўтказганимиздан кейин уларга зулму зўравонлик қилиш учун Фиръавн ва унинг лашкари қувиб етди. Энди унга (Фиръавнга денгизда) ғарқ бўлиш (пайти) етганида эса, у деди: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Бани Исроил иймон келтирган Зот — Аллоҳгина борлигига иймон келтирдим. Мен мусулмонлардандирман — Аллоҳга бўйинсунувчилардандирман».[6]
[6]Ривоят қилишларича, Мусо пайғамбар Бани Исроил қавми билан бирга Фиръавннинг зулмидан қутулиш учун Мисрдан чиқиб кетаётганларида, йўлларини тўсиб турган денгиз Аллоҳнинг қудрати билан иккига бўлиниб, ундан ҳаммалари соғ-омон ўтиб оладилар. Уларнинг ортидан қувиб келаётган Фиръавн ва унинг лашкари эса, денгизнинг ўртасига етганларида иккига бўлинган денгиз бирлашиб, барчалари ғарқ бўлиб кетадилар. Шунда бостириб келаётган денгиз тўлқинларини кўриб, ўлими кўзига кўриниб қолган Фиръавн ўзининг ҳеч қандай худо эмас (ҳолбуки, шу пайтгача у ўзини худо деб даъво қилиб келарди), балки ҳамма сингари оддий одам эканлигини бўйнига олиб, ягона Аллоҳдан ўзга бирон илоҳ йўқлигига иймон келтиради ва «мен мусулмонлардан, яъни Аллоҳга сўзсиз итоат қилгувчиларданман», дейди. Лекин қуйидаги оятлардан маълум бўлишича, Аллоҳ унинг иймонини қабул қилмайди, балки бошқа одамлар кўриб, ибрат олсинлар, деб унинг жасади денгиз соҳилига чиқариб ташланади. Бу ояти карималар Ислом таълимотидаги «бутун ҳаётини кофирлик-даҳрийлик билан ўтказиб, ниҳоят жони чиқар пайтида Аллоҳга иймон келтирган кимсаларнинг иймони мақбул эмас», деган ақиданинг асосидир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ءَآلۡـَٰٔنَ وَقَدۡ عَصَيۡتَ قَبۡلُ وَكُنتَ مِنَ ٱلۡمُفۡسِدِينَ
Энди-ми?! Ахир сен илгари (яъни, шу пайтгача) итоатсизлик қилган ва бузғунчи кимсалардан бўлган эдинг-ку!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَٱلۡيَوۡمَ نُنَجِّيكَ بِبَدَنِكَ لِتَكُونَ لِمَنۡ خَلۡفَكَ ءَايَةٗۚ وَإِنَّ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلنَّاسِ عَنۡ ءَايَٰتِنَا لَغَٰفِلُونَ
Мана бугун ўзингдан кейинги кишиларга оят — ибрат бўлишинг учун сенинг жасадингни қутқарурмиз. Дарҳақиқат, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар (яъни, улардан ибрат олмайдилар).
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَلَقَدۡ بَوَّأۡنَا بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ مُبَوَّأَ صِدۡقٖ وَرَزَقۡنَٰهُم مِّنَ ٱلطَّيِّبَٰتِ فَمَا ٱخۡتَلَفُواْ حَتَّىٰ جَآءَهُمُ ٱلۡعِلۡمُۚ إِنَّ رَبَّكَ يَقۡضِي بَيۡنَهُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ فِيمَا كَانُواْ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَ
Шубҳасиз, Биз Бани Исроилни гўзал манзилга жойлаштирдик ва уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқу рўз бердик. Сўнг улар то билим (яъни, Таврот) келгунича ихтилоф қилмадилар. Албатта, Парвардигорингиз Қиёмат Кунида талашиб-тортишган нарсалари ҳақида уларнинг ўртасида Ўзи ҳакамлик қилур.[7]
[7]Бани Исроил қавми Мусо алайҳиссаломга иймон келтирган аввалги даврларида ҳаммалари иттифоқ бўлиб яшадилар. Қачонки, Мусога Таврот нозил бўлгач, уларнинг ораларида ихтилоф пайдо бўлди. Юқоридаги оятда уларнинг ишларини Парвардигорнинг Ўзига топшириш буюрилади.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَإِن كُنتَ فِي شَكّٖ مِّمَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ فَسۡـَٔلِ ٱلَّذِينَ يَقۡرَءُونَ ٱلۡكِتَٰبَ مِن قَبۡلِكَۚ لَقَدۡ جَآءَكَ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكَ فَلَا تَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡمُمۡتَرِينَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар Биз сизга нозил этган нарсадан (яъни, илгари ўтган қавмлар ҳақида нозил қилган оятларимиздан) шубҳада бўлсангиз, у ҳолда ўзингиздан аввалги Китоб (яъни, Таврот ёки Инжилни) ўқийдиган кишилардан сўранг! Аниқки, сизга Парвардигорингиз томонидан Ҳақ — Қуръон келди. Бас, ҳаргиз шубҳа қилгувчилардан бўлманг!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَلَا تَكُونَنَّ مِنَ ٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ فَتَكُونَ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ
Ва ҳаргиз Аллоҳнинг оятларимни ёлғон дейдиганлардан бўлмангки, у ҳолда зиёнкорлардан бўлиб қолурсиз.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنَّ ٱلَّذِينَ حَقَّتۡ عَلَيۡهِمۡ كَلِمَتُ رَبِّكَ لَا يُؤۡمِنُونَ
Албатта, зиммаларига Парвардигорингизнинг Сўзи (яъни, азоби) вожиб бўлган кимсалар иймон келтирмайдилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَلَوۡ جَآءَتۡهُمۡ كُلُّ ءَايَةٍ حَتَّىٰ يَرَوُاْ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَلِيمَ
Гарчи уларга барча оят-мўъжизалар келса-да, то аламли азобни кўрмагунларича (иймон келтирмайдилар).
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: យូនូស
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - អាឡាអូទីន ម៉ានសួរ - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

បានបកប្រែដោយលោកអាឡាអ៊ែឌីន ម៉ាន់ស៊ូរ។ ត្រូវបានអភិវឌ្ឍន៍ដោយការត្រួតពិនិត្យរបស់មជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ។ ការបកប្រែដើមអាចចូលមើលបានក្នុងគោលបំណងផ្តល់យោបល់ វាយតម្លៃ និងអភិវឌ្ឍន៍បន្ត។

បិទ